Reuters: Жанубий Корея президентига расмий равишда исён иши бўйича айблов эълон қилинди"Прокуратура Юн Сок Ёлни 3 декабр куни ҳарбий ҳолат ҳақида вақтинчалик фармон чиқарганидан кейин юзага келган исён учун айбдор деб ҳисобламоқда", деб ёзади агентлик.
Ҳокимиятдан четлатилган президент 15 январдан бери ҳибсда сақланмоқда, Жанубий Корея парламенти унинг импичментини қўллаб овоз берганидан сўнг терговчилар уни қўлга олишган эди.
"Юн Сок Ёлнинг адвокатлари давлат раҳбарини зудлик билан озод қилишни талаб қилмоқда", дея хабар беради Reuters.
👉
@Uzbekistan24HD