Ўзбекистон 24


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон24 | Телеграм канални кузатиб боринг!
☑️ Ўзбекистонда содир бўлаётган воқеалар хақида ёзиб борамиз.
Реклама учун: @uzb24uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡❄Бугун кечаси қаттиқ совуқ бўладиган кўринади, Қашқадарё, Қамашидаги  ҳолат

Март ойида УЙ бўйи музларни кўрганмисиз😨

Бу расмда музлаган шаршара ёки қишда муз ҳосил қилган қоялар тасвирланган. Музнинг шакллари осилган сталактитларга ўхшаб кетади ва улкан муз деворини ҳосил қилган. Бундай манзаралар совуқ об-ҳавода, айниқса, тоғли ҳудудларда ҳосил бўлади. Бу табиий муз санъати жуда ҳайратланарли ва гўзал кўринишга эга.


👉 @Uzbekistan24HD


❄️💨 Навоий вилояти Нурота тумани ва Жиззах вилояти Фориш туманларини ўзаро боғловчи автомобиль йўлидаги бугунги қор бўрон ҳодисаси

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Таиланд 10 йил давомида Бангкок қамоқхонасида сақланган 40 нафар уйғурни Хитойга депортация қилди. Мамлакат инсон ҳуқуқлари фаолларининг огоҳлантиришларига қарамай бу ишни амалга оширди.

Таиланд нашрларига кўра, улар қамоқхонадан бир нечта юк машиналарида аэропортга олиб борилган.

👉 @Uzbekistan24HD


⚡️Шавкат Мирзиёев 28 нафар хотин-қизларни Зулфия Давлат мукофоти билан тақдирлади
“Ўз иқтидори, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, Ватанимиз равнақи йўлида бор куч-ғайрати, билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган қизларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида”, - дейилади президент қарори матнида.

Мукофотлар 8-март байрами кунларида тантанали топширилади.

Тақдирланганларга БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида пул мукофоти ҳам берилади

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇩🇪 Германияда автомобиль одамлар устига юриб кетди

Маннхайм шаҳрида содир бўлган ҳодисада камида икки киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланди. Ҳайдовчи полиция томонидан ҳибсга олинди, деб ёзмоқда Build.

👉 @Uzbekistan24HD


#Тезкор
⚡️⚡️Собиқ вазир Президентга маслаҳатчи бўлди

Ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ишдан олинди. У мазкур лавозимида 2017-йилдан бери ишлаб келаётганди.

Унинг нима сабабдан ишдан олингани ва келгусида қандай лавозим берилиши ҳозирча номаълум.

Бобожонов ўрнига Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинланди. У бунгача Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

👉 @Uzbekistan24HD


⚡️Доллар курси яна кўтарилди, рубль арзонлади

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 4 март куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️50 минг сўмлик газ оласиз, 100 минг сўм «ўлпон»

Метанга навбатсиз киргизиш эвазига 100 минг сўм сўрашаётгани айтилган видео тарқалди.

👉 @Uzbekistan24HD


#диққат

⚡️8 март муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.

Шундай қилиб, 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунида шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади. Бунда:
— 8 март, шанба — байрам куни, дам олиш куни;
— 9 март, якшанба — дам олиш куни;
— 10 март, душанба — қўшимча дам олиш куни бўлади.

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Тошкентда итлар галаси талаган одам вафот этгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Бугун Қорақамиш мавзесининг 2/4 кварталида яшовчи 59 ёшли шахс ўткир юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.

“Тарқалаётган миш-мишларнинг аксига ўлароқ, ҳеч қандай итлар ҳужуми содир бўлмаган. Шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмасликка ва нотўғри маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз”, дея маълум қилди пойтахт ҳокимлиги.


Видео: ижтимоий тармоқдан

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ғазода яна уруш бошланиши мумкин

Исроил бу бўйича режаларини очиқлади.

👉 @Uzbekistan24HD


#Тезкор #Расман
⚡️⚡️Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Ўзбекистон Ички ишлар вазири бўлди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Пулат Раззакович Бабаджанов Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди.

👉 @Uzbekistan24HD


⚡️❄️ Бутун Ўзбекистон бўйлаб қор ёғаркан, бунақаси қишда хам бўлмаган

Бир вақтнинг ўзида республиканинг барча вилоятларида қор ёғиш ҳодисалари бу камдан кам кузатиладиган ҳодиса.

Эртага яъни 3 март куни биз шундай вазиятга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Водий марказида аввалига ёмғир, кейин қор ёғишини тахмин қилиш мумкин. Бошқа худудларда эса ёғинлар бошланишидаёқ қор билан кузатилса керак.

“Ўзгидромет” ҳам 3 март куни республиканинг барча вилоятларида вақти-вақти билан қор ёғишини прогноз қилмоқда

Яқинларга юбориб қўямиз, ҚИШ ҚАЙТМОҚДА!

👉 @Uzbekistan24HD


🎥 “Анора” энг яхши фильм номинациясида “Оскар” олди

Лос-Анжелесда 97-Оскар мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Асосий совриндорлар:

🔸Энг яхши актриса – Мики Мэдисон “Анора” филми учун;
🔸Энг яхши актёр – Эдриан Броуди “Бруталист” филми учун;
🔸Иккинчи даражали актёр: Киран Калкин (“Ҳақиқий оғриқ”);
🔸Иккинчи даражали актриса: Зои Салдана (“Эмилия Перес”);
🔸Энг яхши режиссёр – Шон Бэйкер (“Анора”).

“Анора” ижодкорлари энг яхши монтаж ва сценарий учун “Оскар” мукофотларини ҳам қўлга киритди.

“Мен ҳамон шу ердаман” (Бразилия) картинаси Энг яхши хорижий фильм деб топилди.

👉 @Uzbekistan24HD


🇺🇸 Доналд Трамп Bitcoin, Ethereum ва бошқа "қимматли" криптовалюталар ҳам АҚШ Миллий захирасига киритилишини эълон қилди

Бу хабардан кейин Bitcoin нархи 85 минг доллардан 95 минг долларга кўтарилди.

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат

⚡️​Субсидия учун аризалар бериш бошланди

Давлат сизга  30 млн сўмгача тўловни тўлаб беради.

1. Субсидия учун кимга мурожаат қилинади❓

▪️Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) ариза берилади.

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ГАИ: Шу болани деб биз китоб ўқишга мажбур бўлаётган эдик.

Бобур Ганиев ҳақида — Расул Кушербаев.

👉
@Uzbekistan24HD


#Байрамни_зўри

💥Бугун, 3-март
халқаро "эркаклар кечки овқат тайёрлайдиган" кун, кечки овқат эркаклардан

Анъанага кўра, бу кунда дунёнинг деярли барча мамлакатларида эркаклар капгурни қўлга олиб, оиласи учун мазали кечки овқат тайёрлаш учун ошхонага борадиган кун. Эркаклар, бундай байрам йилига бир марта содир бўлади, шунинг учун дангаса бўлманг ва яқинларингизга ўз қўлингиз билан мазали таомлар тайёрланг! Жуда бўлмаса кечки овқатни кўчада чиройли қилиб беринг, уйдагилар бир мазза қилишсин-а 😅😋

ТАРҚАТИБ ҚЎЯМИЗ!

👉
@Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!👇

👉 @Uzbekistan24HD

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.