“Ургут садоси” газетаси қошидаги матбуот марказида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассиси Шоҳзод Якубов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман Мудофаа ишлари бўлими моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Ургут тумани Мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси 2024 йил апрел ойида ҳомийлик йўли билан қуриб фойдаланишга топширилган. Бино ходимларнинг хизмат фаолиятини олиб бориши учун туман ҳокимлиги томонидан барча техник воситалар билан жиҳозланган. Жумладан, компьютер ва алоқа воситалари, ёнғин хавфсизлиги бўйича сигнализация воситалари билан таъминланган.
Бўлим томонидан 287 нафар чақирилувчи муддатли ҳарбий хизматга юборилган. Сафарбарлик чақируви резерви хизматига режа бўйича 720 нафар чақирилувчи жалб этилиб, Сафарбарлик чақируви резерви хизмати учун тўлов суммаси 100 фоизга (5 314 680 000 сўм) тўланган.
Батафсил “Ургут садоси”да.
@urgutsadosigazetasi