Daryo — LIVE dan repost
Навоийда судья қўл остидаги ходимни тепкилади
Маъмурий ишлар бўйича Навоий вилоят суди раиси Отабек Тошев 15 февраль куни қўл остида ишловчи ходими Дилшод Норовни кўпчиликнинг кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилаган. Бу маълумотни Kun.uz’га Бош прокуратура тасдиқлаган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Вилоят судида техник ходим сифатида фаолият кўрсатадиган Дилшод Норов айни вақтда Навоий вилоят касалхонаси хирургия бўлимига ётқизилган.
«Навоий шаҳар прокуратурасида мазкур ҳолат буйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Натижаси юзасидан маълумот берилади», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Судьяси одамларни тепкилаб турганидан кейин додингни кимга ҳам айтасан?
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg