Daryo — LIVE

@daryo_live Yoqdi 14
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

«Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали.
Мурожаатлар учун: info@simple.uz, @daryo_livebot
Бошқа каналларимиз: @daryo
@daryo_lotin
@daryo_kirill
@daryo_sport24
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
23.07.2017 07:07
reklama
Ёлғон хабарлардан чарчаганлар учун
Сўнгги янгиликларни биз билан кузатиб боринг!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
113 814
ta obunachilar
~30.2k
1 ta e’lon qamrovi
~1.2m
kunlik qamrov
~44
ta e’lon 1 kunda
26.6%
ERR %
671.73
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
18780 ta kanal eslovlari
7567 ta e’lonlar eslovlari
7416 ta repostlar
Yugur-yugur
Madina Nurman
Kapgir
JizzaxТV NEWS
OLMALIQ 7/24
Shirin qovunlar mamlakati
4 Mar, 09:26
TOSHLOQLIKLAR ✔️
@daryo_live iqtibos olgan kanallari
.
Qashqadaryo.uz✅
6 Mar, 22:03
Huquqiy axborot
6 Mar, 21:57
YHXBB_UZ
6 Mar, 17:59
IMPERIA
UZAUTO MOTORS РУ | ЎЗ
6 Mar, 15:46
Uzbek Video
6 Mar, 15:46
Daryo.uz | Rasmiy kanal
Allaev Uz
Daryo.uz | Rasmiy kanal
Daryo.uz | Rasmiy kanal
"UZBEKISTAN AIRPORTS"
6 Mar, 06:47
5 Mar, 21:29
TBC Bank Uzbekistan
Daryo.uz | Rasmiy kanal
Daryo.uz | Rasmiy kanal
@SizdanTelegram©
5 Mar, 12:30
MJ Developers
67 studio
5 Mar, 10:29
Daryo.uz | Rasmiy kanal
STATISTIKA
4 Mar, 21:53
Daryo — Lifestyle
Daryo.uz | Rasmiy kanal
PravoMedia
Daryo.uz | Rasmiy kanal
UzA | Tezkor xabarlar
4 Mar, 15:29
Karakalpakstan.uz
4 Mar, 15:07
4 Mar, 13:59
PAYNET
Daryo.uz | Rasmiy kanal
Xalq Banki | Rasmiy kanal
4 Mar, 10:29
Daryo.uz | Rasmiy kanal
TerDU rasmiy kanali
4 Mar, 07:51
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Daryo — LIVE 7 Mar, 10:53
​​Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси маъмурий биносида ёнғин юз берди

Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси маъмурий биносида ёнғин юз берди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин 7 март куни соат 00:30 да «Шодлик» МФЙда жойлашган Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси котиб (қабулхона) хонасида содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида хонанинг, тахминан, 35 квадрат метр майдонида шифт қисми ва хона жиҳозлари зарарланган. Воқеа жойига Гулистон шаҳар ФВБнинг 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:35 да етиб бориб, ёнғин соат 00:55 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг, тахминан, 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги кафе ёқиб юборилиши оқибатида беш киши — икки нафари эркак, уч нафар аёл ҳалок бўлгани, қасддан ёқиб юборган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Марғилондаги Мустақиллик кўчасида жойлашган тўртта дўконда, Жиззахдаги пластмасса қувурлар ишлаб чиқарувчи корхонада, Нукусда эшик ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз бергани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 7 Mar, 09:11
​​«Ўзбекистонга олтин медал олиб келмоқчи эди». 13 ёшли спортчи йигит Катта Фарғона каналида чўкиб кетди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 5 март куни 6-синф ўқувчиси Катта Фарғона каналига чўкиб кетди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Таъкидланишича, Ўзбекистон туманининг «Беруний» маҳалла фуқаролар йиғини Алишер Навоий кўчасида яшаган 13 ёшли Умиджон Абдусатторов эҳтиётсизлик оқибатида шу ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига чўкиб кетган.

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган қишлоқ аҳлининг айтишича, Умиджон Абдусатторов 2008 йилда «Беруний» маҳалласида туғилган. Маҳалладаги 22-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси бўлган. Мактаб ёнида жойлашган байдарка ва каноэда эшкак эшиш базаси машғулотларига қатнашган.

«Бу бола ўзи ‘Беруний’ маҳалласида яшайди. Бизнинг маҳалламиз ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналининг бўйида байдарка ва каноэда эшкак эшиш базаси бор. Чўкиб кетган бола шу клубда янги ўрганувчи бўлган. Ўша куни улар каналда эшкак эшиш машғулотларини олиб боришган. Эътиборсизлик қилиб, қутқарув нимчаларини кийиб олмаган экан. Қайиғи ағдарилиб кетиб, сувга тушиб кетган. Шериклари кўриб, қутқаришга ҳаракат қилган. Лекин сув совуқлиги учун томирлари тортишиб, болани ушлаб қолиша олмаган.

Батафсил

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 7 Mar, 09:10
«Ўзбекистонга олтин медал олиб келмоқчи эди». 13 ёшли спортчи йигит Катта Фарғона каналида чўкиб кетди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 5 март куни 6-синф ўқувчиси Катта Фарғона каналига чўкиб кетди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Таъкидланишича, Ўзбекистон туманининг «Беруний» маҳалла фуқаролар йиғини Алишер Навоий кўчасида яшаган 13 ёшли Умиджон Абдусатторов эҳтиётсизлик оқибатида шу ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига чўкиб кетган.

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган қишлоқ аҳлининг айтишича, Умиджон Абдусатторов 2008 йилда «Беруний» маҳалласида туғилган. Маҳалладаги 22-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси бўлган. Мактаб ёнида жойлашган байдарка ва каноэда эшкак эшиш базаси машғулотларига қатнашган.

«Бу бола ўзи ‘Беруний’ маҳалласида яшайди. Бизнинг маҳалламиз ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналининг бўйида байдарка ва каноэда эшкак эшиш базаси бор. Чўкиб кетган бола шу клубда янги ўрганувчи бўлган. Ўша куни улар каналда эшкак эшиш машғулотларини олиб боришган. Эътиборсизлик қилиб, қутқарув нимчаларини кийиб олмаган экан. Қайиғи ағдарилиб кетиб, сувга тушиб кетган. Шериклари кўриб, қутқаришга ҳаракат қилган. Лекин сув совуқлиги учун томирлари тортишиб, болани ушлаб қолиша олмаган.

Батафсил

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 7 Mar, 08:21
​​Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз 800 кг гўштни машина салони ва юкхонасида олиб кетаётган шахслар аниқланди

Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз 800 килограмм гўштни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахслар аниқланди, дея хабар қилмоқда вилоят ички ишлар бошқармаси.

Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва Жиноят тергов суриштирув бўлими карантин бўлинмаси ва ЙХҲБ ходимлари томонидан Чироқчи туман ҳудудида жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида 2021 йил 6 март куни соат 03:10 ларда Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, Косон туманда яшовчи А.Б. бошқарувидаги Cobalt тўхтатилган.

Автомашинанинг салони ва юкхонаси кўздан кечирилганда, ҳеч қандай ветеринария маълумотномаларисиз ҳар хил қора целлофан пакет ва қоғоз қадоқларда суяксиз жами 800 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Гўшт маҳсулотлари Чироқчи туман озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида текширилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Навоийда санитария қоидаларини бузган ҳолда 15 бош қўй гўштини Тошкентга олиб келаётган Cobalt ҳайдовчиси жаримага тортилгани, Фарғонада мушук гўштини сотганлар ушлангани тўғрисидаги хабарлар рад этилгани ҳамда Сирдарёда истеъмолга яроқсиз деб топилган 210 кг гўшт маҳсулотлари йўқ қилингани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 7 Mar, 07:55
​​Андижонда хандақ қазиётганда тупроқ босиб қолган фуқаро қутқарилди

Андижонда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси ходимлари хандақ қазиш жараёнида тупроқ босиб қолган фуқарони қутқариб олди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 6 март куни Андижон шаҳрида содир бўлган. Шаҳарнинг Бобуршоҳ кўчасида 25 ёшли эркак хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан йўл бўйлаб хандақ қазиётган бўлган. Хандақ юзасига тўпланган тупроқ ишчининг устига тушиб, босиб қолган.

Ҳолатга гувоҳ бўлганлар дарҳол Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳига қўнғироқ қилган. Бир неча дақиқада етиб келган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари жабрланувчини қутқариб, шу вақтда етиб келган тез ёрдам ходимларига топширган.

Енгил жароҳатлар олган эркакка кўп ўтмай касалхонадан жавоб берилган.

Бундан аввал Қамчиқ довонида 30 дақиқа оралиғида икки машина хандаққа тушиб кетгани, Тошкент ва Самарқанд вилоятида қудуққа тушиб кетган фуқаролар қутқариб олингани ҳамда Бекободдаги хонадонларнинг бирида юз берган ёнғинда бир кишининг ҳаёти сақлаб қолингани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 7 Mar, 07:40
​​Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

4 март куни Шавкат Мирзиёев 2021—2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Концепциянинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;
фуқаролик жамияти институтларига кўмак бериш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини яна-да такомиллаштириш;
давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш;
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.
Фармон билан, шунингдек, 2021—2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2021 йилда амалга ошириш «йўл харитаси» ва мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган.

Батафсил

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 7 Mar, 07:30
.'dan repost
HURMATLI ISTE’MOLCHI!

Ogohlantiruvchi SMS ga e’tiborli bo’lib, tabiiy gaz uchun vaqtida to’lovni amalga oshiring!

Gaz ta’minoti to’xtatilganda hisoblagichni o’zboshimchalik bilan ochish qat’iyan man etiladi!

Barcha savollar bo’yicha Texnopark servis markazi raqami: 712107070

Telegram | Hisoblagich passporti

Reklama
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 6 Mar, 22:03
​​Қашқадарё ҳокимлиги Ёшлар ишлари агентлигининг вилоятдаги масъули ишдан олинмаганини маълум қилди. Манбалар эса унинг ишдан кетганини таъкидламоқда

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи Шоҳжаҳон Омоновнинг ишдан олинмаганини маълум қилди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизматининг Telegramдаги расмий каналида хабар берилди.

Таъкидланишича, Шоҳжаҳон Омоновга охирги имконият берилган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирокидаги 2021 йилнинг 5 март куни бошқарма биносида бўлиб ўтган йиғилишда Шоҳжаҳон Омоновга сўнгги имконият берилган. «Дарё» манбалари эса, ўша кунги йиғилишда Алишер Саъдуллаев Шоҳжаҳон Омоновни ишдан олганини, ўрнига бошқарма бошлиғи ўринбосари Темур Поёновни уч ойлик синов даври билан вазифага тайинлаганини айтганди.

Шунингдек, агентлик директори Алишер Саъдуллаев «Дарё» мухбири билан мулоқотида бошқарма бошлиғини ишдан олишга қарор қилганини, аммо бу ҳақда расмий ҳужжатларга имзо чекмаганини билдирганди.

«Дарё» манбаларининг қўшимча қилишича, лавозимида қолгани айтилаётган Шоҳжаҳон Омонов кеча агентликнинг барча ходимлари, туман ва шаҳар бўлими раҳбарлари билан хайрлашган. Шунингдек, бугун, 6 март куни ҳам ишга чиқмаган.

Бу ҳақдаги сўровимизга бошқарма бошлиғи вазифасини бажаришга киришгани айтилган Темур Поёнов «Мен бугун Миришкор туманида бўлдим. Ишларим билан юрибман. Бошлиғимизнинг бугун ишга чиққан ёки чиқмаганидан хабарим йўқ. Қолаверса, бугун дам олиш куни бўлса», дея жавоб берди.

Темур Поёновнинг жавобидан сўнг савол туғилади. Хўш, бугун дам олиш куни бўлса, унда нега бошқарма бошлиғи ўринбосари бошчилигидаги ходимлар ишда-ю, бошқарма бошлиғи дам олишда? Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати айтган гапга ишонсак, унда бошқарма бошлиғи Шоҳжаҳон Омонов нега ходимлари билан хайрлашган? Нега бугун иш жойида кўринмаган?

Ўйлаймизки, мазкур саволларга агентлик директори Алишер Саъдуллаев тез орада аниқлик киритади.

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 6 Mar, 21:57
​​Ўзбекистонда 1 апрелга қадар маҳаллалар, МТТ ва автомобиль ҳолати бўйича электрон тизимлар яратилади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 5 март куни «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар ишлаб чиқилиб, жорий этилади:

ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базаси;
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базаси;
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон ахборот тизими;
фуқароларнинг автотранспорт воситалари созлиги ёки носозлиги бўйича электрон маълумотлар базаси.
2021 йил 1 апрелдан:

Давлат хизматлари агентлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этилади;
давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўқувчини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар, шунингдек, Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба(ўқувчи)ларини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар ушбу таълим ташкилотларининг тегишли буйруқлари ва бошқа ҳужжатлар фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилади ва расмийлаштирилади.

Қарор билан, шунингдек, кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Унга кўра, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳамда компенсация тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Ягона реестр» АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 6 Mar, 21:43
​​Қорақалпоғистонда бир оиланинг 4 аъзоси ва меҳмон ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Қорақалпоғистонда беш нафар, жумладан, икки вояга етмаган шахс вафот этди, дея хабар қилмоқда республика прокуратураси.

Қайд этилишича, 2021 йил 6 март куни соат 11:30 ларда Тўрткўл тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, Тўрткўл тумани, «Янгиобод» МФЙда яшовчи фуқаро И.У.(эркак) ва унинг қизлари Р.С. (2003 йилда туғилган), Р.А. (2010 йилда туғилган) ва ўғли Р.М. (2005 йилда туғилган) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадонда ўрнатилган иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Тўрткўл тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Бундан аввал Хоразмдаги чойхонада бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этгани, Каттақўрғонда ис газидан оилавий заҳарланиш оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлгани ҳамда Сирдарёда эр-хотин ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 6 Mar, 21:18
​​Фарғонада фуқаронинг 71 200 доллари ва 1 млрд сўмдан ортиқ пулларни ўзлаштириб, хорижга чиқиб кетган шахсга жиноий иш очилди

Фарғонада фуқаронинг катта миқдордаги пулларини алдов йўли билан ўзлаштириб, хорижга чиқиб кетган шахсга нисбатан жиноий иш очилди, дея хабар қилмоқда Тергов департаменти.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг июль ойидан декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 31 ёшли Ҳ.Т. Қўқон шаҳрининг турли ҳудудларида таниши 38 ёшли К.I.га банк тизими пул ўтказмалари орқали пулларини айлантириб, кўп фойда олиши мумкинлигига қизиқтиради.

Шундан сўнг Ҳ.Т. К.I.дан жами 71 200 АҚШ доллар ва 1 миллиард 9 миллион 258 минг сўм пул маблағларини алдов йўли билан олиб, ушбу пулларни эҳтиёжларига сарфлаб юборади.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ҳ.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик йўли билан жуда коְ’п миқдорда ўзганинг мулкига эга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари жараёнида аниқланишича, К.I. Қўқон шаҳрида жойлашган хусусий корхона раҳбари бўлиб, «Агробанк» Қўқон шаҳри филиали мижози эканлигини айтган. У ушбу банк ходими Ҳ.Т. билан анча йилдан бери таниш бўлиб, унга 20 000 АҚШ доллар қарз берганида, Ҳ.Т. ушбу пулларни банкка қўйиб фойда олишини айтиб, уни қизиқтириб бир ойлик фойданинг ярми деб бошланишига 2 250 000 сўм пул олиб келиб берган.

Кейинчалик Ҳ.Т. К.I.дан олган пуллари эвазига фойдаси деб жами 240 000 000 сўм пул маблағлари бериб, у ҳам қизиқиб янада кўпроқ пул бериб борган. Орадан маълум бир вақт ўтиб, Ҳ.Т. хорижга чиқиш паспортини олиб Қирғизистонга чиқиб кетиб қолган, ундан олган пулларини банкка қўймасдан эҳтиёжларига сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олиб, бир қисмини таниш аёлига берган.

Ҳозирда Ҳ.Т.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Бундан аввал Тошкентда 15 минг доллар эвазига «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани, Жанубий Кореяга ишлаш учун юборишини ваъда қилиб, ўзбекистонликни 57 минг долларга чув туширган кореялик қўлга олингани ҳамда Тошкентда тадбиркорнинг 1,9 млрд сўмини қўлга киритган фирибгарга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 6 Mar, 21:00
​​Россия турли жиноятларда айбланган тўрт нафар шахсни Ўзбекистонга топширди

Россия Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси ва айланмаси учун қидирувда бўлган тўрт кишини, шу жумладан, битта такрорий жиноят содир этган шахсни экстрадиция қилди. Бу ҳақда «ТАСС» 6 март куни Россия Бош прокуратурасининг расмий вакили Андрей Ивановга асосланиб маълум қилди.

«Бош прокуратура тўрт нафар фуқарони жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Улар Россияда турли вақтларда ҳибсга олинган. Махсус конвой ҳамроҳлигида улар Ўзбекистонга олиб кетилган», – деди Андрей Иванов.

Улардан бири, Аҳмадали Муйдинов – такроран равишда жиноят содир қилган хавфли рецидивист. 2017 йил октябрь–ноябрь ойларида Андижон вилоятида бошқанинг хонадонини сотиш ҳуқуқини берувчи сохта ишончнома билан олди-сотди шартномасини тузган. Шунингдек, 15 900 долларни ноқонуний ўзлаштирган.

Бундан ташқари, иккинчи фуқаро Азамат Шодиев мол-мулк ўғрилигида айбланган. Учинчиси — Нортожи Йўлдашев эса 30 нафар фуқарони алдов йўли билан пулларини ўзлаштирган. Экстрадиция қилинган тўртинчи шахс Евгений Монин наркотик моддалар контрабандасида айбланмоқда. У 2008 йил сентябрдан 2009 йил апрелгача наркотик моддалар контрабандасини ташкил қилиб, Россияда 4 килограммдан ортиқ героин сотган.

Бундан аввал халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Россияда қўлга олингани ҳамда Россия жиноий жавобгарликка тортиш учун бир йўла 56 нафар кишини Ўзбекистонга топширгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 6 Mar, 19:54
​​Фарғонада ўзганинг уйидан 5000 рубль ва 7 млн сўмга яқин пулларни ўғирлаган аёл бу пулларга кўрпача сотиб олгани аниқланди

Фарғонада аёл киши ўзганинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, уйдан катта миқдорда пулларни ўғирлаб кетди, дея хабар қилмоқда ИИВ.

Маълум қилинишича, 1 март куни «Солижонобод» МФЙ ҳудудида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг февраль ойида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасидаги сандиқ ичидан 500 АҚШ доллари, 5000 Россия рубли ва 6 750 000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (уй-жойга кириб содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Қ.С. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, у томонидан жиноий йўл билан қўлга киритган пуллар ҳисобидан сотиб олинган 6 дона бахмал якандоз кўрпачалари далилий ашё тариқасида олинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Бундан аввал Самарқандда «романтик оқшом» учун чақирилган қизлар ўсмирнинг уйини тўнаб кетгани, Наманганда ўз ишхонасининг 15 млн сўмлик дарвозасини ўғирлаган қоровул қўлга олингани ҳамда Самарқандда ижарачи йигит ўзи яшаб келган хонадон эгасининг машинасини олиб қочиб, ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 6 Mar, 19:11
​​Фарғонада ўзганинг уйидан 5000 рубль ва 7 млн сўмга яқин пулларни ўғирлаган аёл бу пулларга кўрпача сотиб олгани аниқланди

Фарғонада аёл киши ўзганинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, уйдан катта миқдорда пулларни ўғирлаб кетди, дея хабар қилмоқда ИИВ.

Маълум қилинишича, 1 март куни «Солижонобод» МФЙ ҳудудида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг февраль ойида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасидаги сандиқ ичидан 500 АҚШ доллари, 5000 Россия рубли ва 6 750 000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (уй-жойга кириб содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Қ.С. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, у томонидан жиноий йўл билан қўлга киритган пуллар ҳисобидан сотиб олинган 6 дона бахмал якандоз кўрпачалари далилий ашё тариқасида олинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Бундан аввал Самарқандда «романтик оқшом» учун чақирилган қизлар ўсмирнинг уйини тўнаб кетгани, Наманганда ўз ишхонасининг 15 млн сўмлик дарвозасини ўғирлаган қоровул қўлга олингани ҳамда Самарқандда ижарачи йигит ўзи яшаб келган хонадон эгасининг машинасини олиб қочиб, ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
To‘liq o‘qish
Daryo — LIVE 6 Mar, 18:28
Daryo — LIVE 6 Mar, 18:28
Daryo — LIVE 6 Mar, 18:28
Daryo — LIVE 6 Mar, 18:28
Daryo — LIVE 6 Mar, 18:28
Daryo — LIVE 6 Mar, 18:28
Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийларини бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 март куни Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини бориб кўрди. Ётоқхона ва даволаш хоналарида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари муассасада яшаётган фахрийлар билан суҳбатлашди.

«Бу ерга келиб, Ватанимиз учун кўп меҳнат қилган сиздек мўътабар инсонлар билан учрашиб турганимдан жуда хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб, бу ердаги азиз онахонларимизни, шифокор аёлларимизни яқинлашиб келаётган 8 март байрами билан табриклайман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил

@daryo_live
To‘liq o‘qish