#Кадровик
Мен ишлаган ташкилот тугатилиб кетган аммо, мен суд орқали ишга тикландим бу ҳолатда мен қаерда ишлашим керак
Бизга бир обуначимиз юқоридаги мазмундаги савол билан мурожаат қилмоқда. Меҳнат кодексининг 561-моддаси 5-қисмига кўра ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилган ҳолларда ёки ишга (лавозимга) тиклашга монелик қиладиган, қонунда назарда тутилган ўзга асослар мавжуд бўлган тақдирда, бошқа тенг иш бериш маҳаллий меҳнат органлари томонидан амалга оширилади.
Бироқ, мазкур ҳолатда Бандлик бўлимлари суднинг қарорини ижро қила олмайди сабаби суднинг қарорида ва суднинг ходимни ишга тиклаш бўйича берган ижро варақасида ходимни ишга тикловчи масъул сифатида ўша ташкилот кўрсатилган бўлади.
Бундай ҳолатда фуқаро фуқаролик судига даъво ариза киритиб, Бандлик бўлимига ходимни аввалги ишига тенг бўлган иш билан таъминлаш мажбуриятини юклаш ҳақида суд қарорини чиқартириш лозим бўлади.
Мазкур пост юзасидан яна шуни айтиб ўтишим керак. Судга мурожаат қилишда агар иш кўриш жараёнида корхона мавжуд бўлсада юқоридаги қоида ишлайди. Агар суд тугагунга қадар корхона тугатилиб кетилса, судя ФПКнинг 124-моддаси биринчи қисм 7-банди билан иш юритишни тугатади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g