Мактаб, боғча касаба уюшма қўмитаси раисини қандай сайлаймиз?
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерaцияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, касаба уюшмалари органлари раислари, (мактаб (боғча) бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси) умумий йиғилишда (конференция, қурултойларда) сайланади.
Касаба уюшма қўмитаси раислигига сайлов муқобиллик асосида, яъни бир нечта номзод кўрсатилган ҳолда ўтказилади.
Мактаб (боғча) касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаш бўйича овоз бериш йиғилиш иштирокчилари томонидан тасдиқланган шаклда очиқ ёки яширин шаклда ўтказилади.
Йиғилиш ишчи раёсати (раиси), белгиланган тартибда касаба уюшмаси органи раисини сайлаш бўйича овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқади.
Касаба уюшма қўмитаси раисини яширин овоз бериш йўли билан сайлаш чоғида йиғилиш қатнашчиси бюллетенда кўрсатилган бир неча номзоддан фақат биттасини ёқлаб овоз бериши мумкин. Йиғилиш қатнашчиларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган номзод сайланган деб ҳисобланади.
Агар яширин овоз бериш бюллетенга икки нафар номзод киритилган бўлса ва овоз бериш натижаларига кўра бирорта ҳам номзод овозларнинг ярмидан кўпини ололмаса, қайтадан номзодлар кўрсатилиб, улар юзасидан овоз бериш ўтказилади.
Агар номзодлар сони уч ва ундан ортиқ нафар бўлса энг кўп овоз олган иккита номзод қолдирилиб, улар бўйича қайта овоз бериш ўтказилади ва йиғилиш қатнашчиларининг кўпчилиги ёқлаб овоз берган номзод сайланган ҳисобланади.
Сизнинг жамоангизда касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари қачон ўтказилади?
Савол ва фикрларингизни йўлланг.
Каналга аъзо бўлинг 👇
@mehnat_talim_huquqi
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g