#Кадровик
Қисқаришга тушган ходимларга учинчи ойлик иш ҳақи тўлаб бериладими?
Фуқародан келган мурожаат: Ассалому алейкум, саволим шуки, касб-хунар мактабида кадрлар кискариши буйича Иш берувчи томонидан шартнома бекор килинди, бизга Икки ой олдин огохлантириш Хати берилди Ва уч ой компенсация пули туланиши, бундан Икки ой касб хунар мактаби учинчи ой бандлик ташкилоти тулаб берилишини айтилди Энди бандлик ташкилоти га учрасак биз малумотнома берамиз учинчи ойни хам ташкилотингиз тулаб беради деяпти кайси бири тугри биз нима килишимиз керак.олдиндан рахмат
📌ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 100-моддаси (меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ўртача ойлик иш ҳақини ишга жойлаштириш даврида сақлаб қолиш кафолатлари)га асосан меҳнат шартномаси қуйидаги асослар бўйича бекор қилинган тақдирда, иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақининг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда, бироқ кўпи билан икки ойга сақланиб қолиши ходимлар учун кафолатланади:
👉 ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги;
👉 ходим иш берувчи билан бирга ишлаш учун бошқа жойга кўчишни рад этганлиги;
👉 ходим соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолати бўйича ўзига қарши кўрсатма мавжуд бўлмаган бошқа ишга ўтишни рад этганлиги ёки иш берувчида тегишли иш мавжуд эмаслиги;
👉 технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги
(👆🏻шу банди сизларга тегишли);
👉 ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) ўз таъсисчилари (иштирокчилари) қарорига кўра тугатилганлиги ёхуд таъсис ҳужжатлари билан шунга ваколатли бўлган юридик шахс органининг қарорига кўра тугатилганлиги;
👉 бажараётган ишига малакаси етарли эмаслиги оқибатида нолойиқ эканлиги;
👉 шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланганлиги;
👉 суднинг ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирганлиги.
Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимларга уч ойлик давр тугагач мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, улар ишсиз деб эътироф этилади.
Яъни, сизларга 3-ой учун ҳам ойлик тўланиши учун маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтишларингиз лозим. Шу бўйича сизларга маълумотнома берилади. Ушбу маълумотнома асосида 3-ой ҳам тўлаб берилади ойликларингиз. Меҳнат органининг тушунтириши тўғри.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g