#Кадровик
ДЕКРЕТ ПУЛИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ УНДИРИЛАДИ(МИ)?!
Солиқ кодекси 365-моддасида солиқ тўловчининг жами даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш обекти эканлиги белгиланган.
Жами даромад нима деган савол туғилиши мумкин. Солиқ кодекси 368-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг резидентларининг (тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами бир юз саксон уч календар кундан кўпроқ Ўзбекистонда ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар солиқ резидентларидир.) - Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлари уларнинг жами даромадлари деб юритилади.
❗️Бироқ мазкур қоидага истиснолар ҳам мавжудлигини унутмаслик керак. Яъни, давлат пенсиялари, ижтимоий суғурта (ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган туғиш нафақалари, қўшимча дам олиш куни, дафн этиш) бўйича нафақалар жисмоний шахснинг жами даромадлари таркибига киритилмаслиги юқоридаги Кодекснинг 369-моддаси биринчи қисми 7-бандида мустаҳкамлаб қўйилган.
Демак, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмаганлиги сабабли олинган нафақадан даромад солиғи ундирилмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g