#Кадровик
ПЕНСИОНЕРЛАР ИШЛАШИ МУМКИН ЭМАС(МИ)?
Фуқародан келган савол: Ассалому алейкум саволим: Юқори турувчи ташкилотдан хат келган ишловчи пенсионерларни бўшатиш тўғрисида. Ташкилотимизда пенсияга чиқиб ишлаётганлар бор, уларни ҳам меҳнат шартномасини бекор қилаверамизми юқори турувчи ташкилотни хатига асосан?
📍ЖАВОБ:
❌Юқори турувчи ташкилот хати меҳнат қонунчилигига зид. Бўшатмоқчисиз ҳам дейлик, қайси асос билан бўшатасиз уларни?!
Меҳнат кодекси 161-моддаси 1-қисмига кўра, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.
⛔️Бундан ташқари, ходимни мажбурлаб ариза ҳам ёздира олмайсиз. Олий суд Пленумининг тегишли қарорида шундай дейилади:
Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади. Судлар даъвогарнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани иш берувчининг қистови натижасида берганлиги тўғрисидаги важларини синчковлик билан текширмоқлари лозим. Бунда судларнинг эътибори, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланиши лозимлигига қаратилсин (https://lex.uz/docs/-6684613 21-банди).
Эски Меҳнат кодексида ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда 100-модда 2-қисм 7-банди билан иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эди.
❌Амалдаги Меҳнат қонунчилиги бўйича эса ходимнинг айнан пенсия ёшига тўлганлиги важи билан иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас.
Демак, пенсионерларни айнан пенсия ёшига тўлиши муносабати билан иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномани бекор қилиш асоссиздир.
Пенсионер билан бошқа асослар билан шартномани бемалол бекор қилиш мумкин. Масалан, пенсионер айбли хатти-ҳаракатлар содир этса, у билан меҳнат шартномасини меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги ёки ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан бекор қилиш мумкин ва ҳоказо.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g