#Кадровик
Қандай ҳолатда меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан қўшимча келишув қилиниши шарт
Кўпчилик кадровиклар ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходими 14 кунлик огоҳлантириш муддатидан фойдаланмаганда у билан иш берувчи ўртасида қўшимича келишув қилиниши шарт деб ўйлайди, аслида бу нотўғри МКнинг 160-моддаси 4-қисмига асосан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин. Яъни бу модда талаби бўйича алоҳида қўшимча келишув тузиш назарда тутилмаган.
Буни МКнинг турли моддаларида келтирилган таътилни муддатидан олдин бериш, таътилни қисмларга бўлиб беришни тартибга солувчи моддаларга қиёслаш мумкин. Масалан, ходим меҳнат таътилининг 14 кунини олмоқчи, бу вазиятда ходим МКнинг 231-моддаси асосида иш берувчига ариза ёзади, иш берувчининг ходимнинг аризасига қўл қўйиб беришини унинг таътилдан 14 кунни олишга асос бўлади. Яъни иш берувчи билан алоҳида келишув тузилмайди.
Яъни МКнинг 160-моддаси 4-қисмида келтирилган қоида ҳам шундай, яъни ходим ўз аризасида мени палон санадан ишдан бўшатишингизни сўрайман деб ариза ёздими иш берувчининг аризани қабул қилиб ишдан бўшатиши учун алоҳида келишув шарт эмас. Бироқ иш берувчилар эътибор қаратиши лозимки, ходим аризада сана кўрсатмаган бўлса, унда ходимни 14 кунлик огоҳлантириш санаси тугамасдан ишдан бўшата олмайди.
Бироқ меҳнат шартномаси МКнинг 157-моддаси,Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганда қўшимча келишув тузилиши шарт. Модда қоидасига кўра, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек муддатли меҳнат шартномаси исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиниши мумкин. Меҳнат шартномаси мазкур асос бўйича бекор қилинадиган сана ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g