Таътил пулига оид муҳим маълумот.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли қарори билан “Алоҳида ҳоллар учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Мазкур низомда йиллик меҳнат таътили берилганда олдиндан тўланадиган ўртача иш ҳақи миқдоридаги таътил пулини ҳисоблаш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.
Эътибор берган бўлсангиз, меҳнат таътили бўйича ўртача иш ҳақини ҳисоблашда эндиликда якшанба куни ҳисобланмаслиги белгиланмоқда. Ушбу қарор 2024 йил 15 ноябрь кунидан кучга кирди.
Мазкур қарор лойиҳаси муҳокамалар порталига қўйилган вақтда ва то Ҳукуматга киритилгунига қадар Низомнинг 8-банди мана бундай таҳрирда эди:
Яъни, дастлаб ҳужжат лойиҳасида “якшанба кунидан ташқари” деган нарса йўқ эди. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Жумладан, Низомнинг 8-бандида “ходимга ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш ва фойдаланмаган таътил учун пуллик компенсация тўлаш учун (шу жумладан, иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда) ўртача иш ҳақи Меҳнат кодексининг 257-моддаси ўнинчи қисмига мувофиқ ҳисобланган ўртача кунлик иш ҳақини таътил кунлари, шу жумладан, фойдаланмаган таътил кунлари сонига (якшанба ва байрам кунларидан ташқари) кўпайтириш орқали белгиланади. Бошқа ҳолларда ўртача иш ҳақи ўртача кунлик иш ҳақини иш кунлари сонига кўпайтириш орқали белгиланади” дейилмоқда.
Эътибор берган бўлсангиз, меҳнат таътили бўйича ўртача иш ҳақини ҳисоблашда эндиликда якшанба куни ҳисобланмаслиги белгиланмоқда. Ушбу қарор 2024 йил 15 ноябрь кунидан кучга кирди.
Мазкур қарор лойиҳаси муҳокамалар порталига қўйилган вақтда ва то Ҳукуматга киритилгунига қадар Низомнинг 8-банди мана бундай таҳрирда эди:
“Ходимга ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш ва фойдаланмаган таътил учун пуллик компенсация тўлаш учун (шу жумладан, иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда) ўртача иш ҳақи Меҳнат кодексининг 257-моддаси ўнинчи қисмига мувофиқ ҳисобланган ўртача кунлик иш ҳақини таътил кунлари (шу жумладан, фойдаланмаган таътил кунлари) сонига кўпайтириш орқали белгиланади. Бошқа ҳолларда ўртача иш ҳақи ўртача кунлик иш ҳақини иш кунлари сонига кўпайтириш орқали белгиланади”.