Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
🎥 Айни дамда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.
Куннинг биринчи ярмида Робахон Махмудова Самарқанд давлат университети Каттақўрғон шаҳар филиалида бўлиб, бу ердаги талаба-ёшларнинг таълим олиши, ўз мутахассислиги доирасида амалиёт дастурларида иштирок этиш орқали билим ва тажрибасини ошириш учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан танишди.
Қайд этиш жоизки, мазкур олий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 18 майдаги тегишли қарори асосида ташкил этилган. Филиалда 16 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича икки минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олади.
Муассасада бакалаврият таълим йўналишлари вилоятдаги бир қатор "буюртмачи" корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Бу эса ўз навбатида талаба-ёшларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош кадр сифатида шаклланишида муҳим ўрин тутади.
Бизни кузатишда давом этинг.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube