Adolat SDP | Toshkent viloyati


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Ўзбекистон "Адолат" СДП расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#депутат_муносабати

Маҳалла давлат замини бўлса, раис – унинг виждони

Кейинги йилларда ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тизимини чинакам халқ виждонига айлантириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Дарҳақиқат, демократик давлатда маҳалла инсон ҳуқуқлари, фуқаролик жамиятининг муҳим элементи сифатида катта аҳамиятга эга. Маҳалла ишида энг муҳими бу давлат идоралари билан яқин ҳамкорлик ва шерикликдир. Маҳалла қонун ҳужжатлари юрисдикциясига кирмайдиган кўпгина масалаларни инсонпарварлик, қўшничилик тамойиллари асосида ҳал қилади. Анъанавий қадриятларни асраб-авайлаш ва авлоддан авлодга етказиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маҳалланинг энг муҳим вазифаларидан биридир.


Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муҳим_сана

Бугун Тошкент вилояти ташкил топган кун

1938 йилда ташкил топган бўлиб, вилоят таркибида 15 та туман, 17 шаҳар, 18 шаҳарча, 146 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маъмурий маркази — Нурафшон шаҳри. Ҳудуд Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида, Тян-Шан тоғи билан Сирдарё дарёси оралиғида жойлашган.

Ҳудуди: 15,3 минг км².

Аҳолиси: 3 108 529 киши.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#ТАБРИК

Қадрли Ватан ҳимоячилари!


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

Ўз ҳаётини юрт тинчлиги ва фаровонлиги, осойишталигини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга бағишлаган барча ҳарбийларимизга шарафли ва масъулиятли фаолиятларида улкан муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлсин!

Ушбу қутлуғ дамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файзу барака аримаслигини тилаймиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, тараққиётимиз бардавом бўлсин!

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube


🇺🇿 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

Ўзбекистон мард ўғлонлари.
Баҳодирлар, паҳлавонлари.
Тинчлигимиз чин посбонлари.
Байрамингиз муборак бўлсин!

Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асраб-авайлашдек шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлсин. Тинчлигимиз абадий бўлсин!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов в связи с 33-летием Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


#тадбир

Инсон қадри учун

▶️ Юқори Чирчиқ туманидаги "Истиқбол" МФЙ даги 9-мактабда битирувчи синф ўқувчилари ва ота-оналар иштирокида "Адолат" СДП Юқори Чирчиқ туман Кенгаши ташаббуси билан "Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт" лойиҳаси доирасида "Адолат – инсон қадри учун" мавзусида тадбир ўтказилди.

▶️ Тадбирда туман партия кенгаши раиси Искандер Алашбаев ва вилоят Қозоқ миллий маданий маркази раиси Дамир Қалдибаев сўзга чиқиб, инсон қадрини улуғлаш масаласига батафсил тўхталиб ўтдилар.

▶️ Тадбирда инсон қадрини улуғлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг халқ ҳаётидаги муҳим ўрни ҳақида сўз юритилди.

▶️ Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби белгиланди ➖ Манба: Ҳукумат қарори (914-сон, 30.12.2024 й.);

Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди ➖ Манба: Ҳукумат қарори (915-сон, 30.12.2024 й.);

Импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди ➖ Манба: Ҳукумат қарори (916-сон, 30.12.2024 й.);

Давлат боғчаларида соғлом овқатлантириш тартиби такомиллаштирилади ➖ Манба: Ҳукумат қарори (1-сон, 06.01.2025 й.);

“Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент” тасдиқланди ➖ Манба: Ҳукумат қарори (2-сон, 06.01.2025 й.)

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#кун_тарихи

⚡️⚡️1999 йил 13 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилган кун.

Чегараларимизни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Robaxon Maxmudova dan repost
Самарқандда ишчи гуруҳимиз фаолиятини ҳар бир соҳага масъулият ва натижа мезонлари асосида йўналтирдик

Мақсадимиз мавжуд ҳолатни ўрганиб, одамларнинг талаб ва истакларини аниқлашга ҳаракат қилишдир.


Партиямизнинг дастурий мақсадлари қоғозда қолиб кетмаслиги, балки ҳар бир маҳаллада амалга ошиши керак. Шу жиҳатдан, ишчи гуруҳимиз аъзолари билан биргаликдаги ўрганишларимиз самарали кечмоқда.

Куннинг иккинчи қисмида сафимизга Тойлоқ туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳокимият аппарати масъуллари, тиббиёт бирлашмаси вакиллари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари, маҳаллий депутатлар жалб қилиниб, 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда тумандаги ташкилот ва идораларда ўрганиш ишларини олиб бордик.

Биринчи гуруҳ билан борган илк манзилимиз Тойлоқ туманининг Қўшчинор маҳалласи бўлди. Ҳудуддаги патронаж пункти, дорихоналар ва Бахшитепа оилавий шифокорлик пунктини ўрганиш жараёнида тиббий хизмат сифатини кўздан кечирдик. Шунингдек, 25-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида таълим-тарбия жараёнини таҳлил қилдик. Ҳар бир манзилдаги муҳит ва яратилган шароитлар биз учун аниқ хулосалар чиқариш имконини берди.

Иккинчи гуруҳимиз эса суд-ҳуқуқ соҳасидаги масалаларни ўрганишга йўналтирилди. Тойлоқ туман фуқаролик суди ва "Инсон" ижтимоий хизматлар марказидаги фаолиятни таҳлил қилиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ижтимоий хизматлардан самарали фойдаланиш борасидаги ишлар самарадорлиги таҳлил қилинди.

Учинчи гуруҳ мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг имкониятлари, уларнинг ишлаш тизими ва йўналишларини атрофлича ўрганди. Зотан, бу соҳадаги ҳар бир ўзгариш фақат фарзандларимиз келажагига қаратилган бўлиши керак.

Тўртинчи гуруҳ партиянинг Тойлоқ Кенгаши фаолиятини таҳлил қилди. Маҳаллий депутатларнинг иш фаолияти, халқ билан мулоқот тизими ва дастурий мақсадларни амалга оширишдаги самарадорлигини ўрганди. Ҳар бир йиғилишда адолат принципи асосида янги йўналишларни белгилаш бўйича фикр алмашдик.

Мухтасар айтганда, бизнинг вазифамиз – муаммоларни жойида ўрганиб, тизимли таҳлил қилиш орқали аниқ ечимларга эришишдир.

Самарқанд — биз учун янгича ёндашувлар, партия мақсадларини амалга ошириш, ижро тизимида самарадорликка эришиш учун илк сафаримизга мезбонлик қилди. Албатта, ой якунигача бу ўрганишларимизни таҳлил қилиб, шу асосда аниқ таклифларни ишлаб чиқамиз.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#14_январь_Ватан_ҳимоячилари_куни
Ватан ҳимоячилари – қаҳрамонлар

▶️ "Адолат" СДП Бекобод шаҳар Кенгаши томонидан шаҳар "Маънавият ва маърифат" маркази билан ҳамкорликда Бекобод шаҳар ахборот-ресурс маркази-кутубхонасида 14-январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказилди.

▶️ Тадбирда партия Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати Гулзира Шарипова, шаҳар "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари Муҳитдан Қўзибоев ва  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинларига қарашли 99342-ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, майор Музаффар Йўлдошевлар иштирок этишди.

▶️ Учрашувда Ватан ҳимоячиларининг жасорат ва фидойилиги, уларнинг Ватан олдидаги бурчи ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни Ватан ҳимоясига тайёрлаш ҳақида фикрлар алмашилди.

Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Байрам шукуҳи

📹 Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Академияси Ўқув жараёнини таъминлаш базасида ҳарбий хизматчилар учун "Қаҳрамонлар юртида - Ватан муқаддас, бурч шарафли" шиори остида байрам тадбири ташкил қилинди.

Батафсил юқоридаги лавҳада
⬆️

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Байрам шукуҳи

Қаҳрамонлар юртида - Ватан муқаддас, бурч шарафли

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33-йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Академияси Ўқув жараёнини таъминлаш базасида ҳарбий хизматчилар учун "Қаҳрамонлар юртида - Ватан муқаддас, бурч шарафли" шиори остида байрам тадбири ташкил қилинди.

➡️ БАТАФСИЛ

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Муносабат

Истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол бўламиз


Давлат дастури лойиҳасида партиямиз Сайловолди дастурида илгари сурилган бир қатор ғояларга ҳамоҳанг келадиган чора-тадбирлар мавжудлиги эътиборимизни тортди. Хусусан, педагогларни хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш таклиф этилаётгани электоратимизнинг асосий қатлами бўлмиш педагогларни мамнун қилиши табиий.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари 2025-йилги Давлат дастури лойиҳасини такомиллаштиришда фаол иштирок этади ва партиядошларимиз томонидан билдириладиган таклифлар Дастурда ўз аксини топади, деб умид қиламиз.


БАТАФСИЛ


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#об_ ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида туман тушиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 9 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 8-13, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz



15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.