АЛЛОҲНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ
Абдуллоҳ ибн Динор ,ундай ривоят қилади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан Макка сари йўлга чиқдик. Йўлда дам олиш учун тўхтадик. Тоғдан бир чўпон ёнимизга келди. Унга:
– Эй чўпон, бир қўй сотгин? – дедик. У:
– Мен қулман, – деди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу синаш учун:
– Хўжайинингга бўри еди дегин, – деди. Шунда чўпон:
– Хўжайин-ку ишонар, лекин Аллоҳни нима деб алдайман? – деди.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу йиғладилар, сўнгра қул билан бирга уйига бориб, уни хожасидан сотиб олди ва озод қилди. Сўнгра: “Бу сўз сени бу дунёда озод қилди, охиратда ҳам (дўзахдан) озод қилишидан умидворман”, деди»
Manba @mehrob_uz
👉@Tasadduq_yo_rosululloh