Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари
«Парвардигорим, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла» (Иброҳим сураси, 40-оят).
* * *
Мусо алайҳиссаломнинг дуолари
«(Мусо) деди: “Парвардигорим, Ўзинг қалбимни кенг қилгин; Ишимни осон қилгин"» (Тоҳо сураси, 25–26-оятлар).
* * *
Сулаймон алайҳиссаломнинг дуолари
«Парвардигорим, Ўзинг мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин биронтаси учун муяссар бўлмайдиган бир мулку давлат ҳадя этгин. Зеро, Ёлғиз Сенинг Ўзинггина (барча яхшиликларни) ҳадя этгувчисан» (Сод сураси, 35-оят).
* * *
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари
«Жаброил, Микоил, Исрофилнинг Парвардигори, ғайбу шаҳодатни билгувчи Зот бўлмиш Аллоҳим, Сен бандаларинг орасида улар ихтилоф қилаётган нарсаларда хукм қилурсан. Мени Ўз изнинг билган ҳаққа ҳидоят қилгин. Сен истаган бандангни Тўғри Йўлга ҳидоят қиласан».
Manba
@mehrob_uz 👉
@Tasadduq_yo_rosululloh