Bosh prokuratura dan repost
Тадбиркорлик суъбектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида
Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида мазкур йўналишда амалга оширилган прокурор назорати тадбирлари натижасига кўра, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш борасида 108 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилиб, 1 356 та тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилган.
Хусусан, назорат тадбирлари давомида “Termiz Ziyo Matbuot” МЧЖ фойдасига вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан 986,4 млн. сўм қарздорлик тўлаб берилмасдан сансоларликка солиб келингани аниқланиб, вилоят прокуратураси томонидан жамият манфаатида бошқармадан ушбу қарздорликни ундириш тўғрисида Термиз туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси суднинг ҳал қилув қарори билан тўлиқ қаноатлантирилиб, тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаати тикланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook