Surxondaryo viloyati prokuraturasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI.
Surxondaryo viloyati prokuraturasining rasmiy telegram kanali
admin tel:
Manzil: 190100, Termiz shahar Taraqqiyot ko'chasi 34-uy.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Bosh prokuratura dan repost
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Музработ тумани ички ишлар бўлимида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ўрганилди.

Масъулларга мазкур Қарор ижросини таъминлашда ҳудудда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни жадаллаштириш, жамоат ва мулкий хавфсизликни таъминлашда масъулиятли бўлиш таъкидланди.

Шунингдек, Музработ тумани "Орият" маҳалласи аҳоли хонадонларида "Сайхунобод тажрибаси" асосида ташкил этилган ишлар кўздан  кечирилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар шароити ўрганилиб, вояга етмаганлар билан самимий мулоқот давомида келгусидаги режалари юзасидан фикр мулоҳазалари тингланиб, бадиий адабиётлар совға қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Бойсун туман прокуратураси ташаббуси билан тумандаги спорт мактаби биносида 14-30 ёшдаги  ёшлар ўртасида спортнинг "Стол тенниси"  тури бўйича "Прокурор кубоги" мусобақаси ташкил этилди. 

Мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, ғолиб бўлган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.


Термиз тумани прокурори А.Халиков томонидан хорижда ишлаётган ва таҳсил олаётган ёшлар билан онлайн мулоқат ташкил этилди.

Учрашувда, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларда миграцияда юрган ёшлар иштирок этдилар.

Учрашувда ёшларнинг ишларига муваффақиятлар тилаган ҳолда уларни ҳар хил ёт ғояларга берилмасликлари сўралди.

Бундан ташқари, сектор раҳбари томонидан ёшларни қийнаётган муаммолар эшитилди.


Жарқўрғон тумани прокуратурасида оталиққа олинган ёшлар билан "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Учрашувда оталиққа олинган ёшларга прокуратура органлари ҳақида тушунчалар берилди, уларни қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, учрашув сўнгида фаол қатнашган ёшларга бадиий китоблар тарқатилди.


Сурхондарё вилояти прокуратураси ва Ёшлар ишлари вилоят бошқармаси ҳамкорликда оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ватанга бўлган садоқатини мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмда ёшлар учун саёҳат ташкил қилинди.

Ушбу саёҳат давомида ҳарбий қисмда хизмат қилиш тартиби, ҳарбий музей, ҳарбийлар ётоқхонаси ва машғулот бинолари кўрсатиб ўтилди ҳамда ёшларнинг ҳарбий хизмат бўйича берилган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.


Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат йўналиши бўйича ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилда муайян ишлар амалга оширилди.
 
Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида 2024 йилда ўтказилган текширишларнатижасига кўра, 187 та протест келтирилган, 133 та тақдимнома киритилган, 93 нафар шахс интизомий, 79 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 93 нафар мансабдор шахсга қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирув эълон қилинган, судларга 143 та 3 млрд. 499 млн. 220 минг сўмлик даъво аризалари киритилиб, 32 та жиноят иши қўзғатилган ҳамда 5 286 нафар, шу жумладан 857 нафар юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
 
Шунингдек, Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими томонидан 242 та мурожаат ҳал этилиб, шундан 111 та (шундан, юридик шахсларнинг 24 та) мурожаатлари қаноатлантирилган, 131 таси бўйича қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилган.
 
Ҳал қилинган мурожаатларнинг 171 таси фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлиб, 71 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
 
2024 йил 12 ойида жами 114 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 91 таси оғзаки тадбирларни, 23 таси оммавий ахборот воситалари чиқишларни ташкил этган бўлиб, тадбирларнинг 86 таси иш жойларида ўтказилган.
 
Оммавий ахборот воситалари орқали ўтказилган тадбирларнинг
9 таси матбуотда амалга оширилган.
 
Муаммоли кредит қарздорликларини бартараф этиш юзасидан олиб борилган ишлар натижасида прокуратура ва Департамент органлари томонидан 962,0 млрд. сўмлик муаммоли кредитлар талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан 61 та жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давомида, 125,9 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланган ва 23 млрд. 560 млн. сўми ундирилган.
 
2024 йил 12 ойида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун бузилган
бино-иншоотлар учун 255 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 34,2 млрд. сўмлик қарздорлиги тўлаб берилган.


Bosh prokuratura dan repost
Бош прокуратура масъул ходими ва Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджановлар томонидан Термиз шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Ангор, Жарқўрғон, Музработ, Термиз туманлари ҳамда Термиз шаҳридан жами 64 нафар фуқаролардан 53 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг аксарияти суриштирув,  тергов ва ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалаларни ташкил этади.

Келиб тушган мурожаатларнинг 6 таси жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этадиганлари алоҳида назоратга олинди.

Прокуратура органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.