ЗАРБИБИ АММА МАТАЛЛАРИ
Oй — қўзисин йўқотган чўпон,
Маъраб кўрар нурлари билан.
Қўзичоғи менинг гул кўнглим
Ачомлашар тушлари билан.
Ой — от миниб келаётган чўпон,
Қор оралаб йўртар йўрғаси.
Аёз — бўри, увуллар, аммо
Маърамайди тоғлар жилғаси.
Қўра олис уфқ ортида
Чўпон дилгир, оти ҳориган.
Менинг эса бошимни силар
Дудуқ отам кафти терлаган.
Сандалгами кўксини бериб,
Матал сўйлар отам қўллари.
Бош бармоғи тўнғич баҳодир
Хазинага элтар йўллари.
Қорачироқ — қушуйқу онам,
Қора тунни қордай курайди.
Тушларимнинг ташқарисида
Бир қўзичоқ ожиз маърайди.
Самовотда ёлғиз салт отлиқ
Ва мингларча жондор кўзлари.
Гоҳ баъзиси ўтади учиб
Кўкни бир зум тилар излари.
От дупури сергакдир отам,
Уйдан чиқиб тунга киради.
Дўқиллатиб этикларини
Уй сиртига томон юради.
Елкасидан қорни тушириб
Сўнг киришар отам ва чўпон.
Қўлларида митти қўзичоқ,
Вой, кўзлари қоп-қора маржон!
Тушларимда баҳор бошланар
Дикир-дикир ўтлар қўзичоқ.
Аёз, жондор, бойчечак ҳақда
Отам, чўпон ва қорачироқ,
Суҳбатлари баҳордай узоқ.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Oй — қўзисин йўқотган чўпон,
Маъраб кўрар нурлари билан.
Қўзичоғи менинг гул кўнглим
Ачомлашар тушлари билан.
Ой — от миниб келаётган чўпон,
Қор оралаб йўртар йўрғаси.
Аёз — бўри, увуллар, аммо
Маърамайди тоғлар жилғаси.
Қўра олис уфқ ортида
Чўпон дилгир, оти ҳориган.
Менинг эса бошимни силар
Дудуқ отам кафти терлаган.
Сандалгами кўксини бериб,
Матал сўйлар отам қўллари.
Бош бармоғи тўнғич баҳодир
Хазинага элтар йўллари.
Қорачироқ — қушуйқу онам,
Қора тунни қордай курайди.
Тушларимнинг ташқарисида
Бир қўзичоқ ожиз маърайди.
Самовотда ёлғиз салт отлиқ
Ва мингларча жондор кўзлари.
Гоҳ баъзиси ўтади учиб
Кўкни бир зум тилар излари.
От дупури сергакдир отам,
Уйдан чиқиб тунга киради.
Дўқиллатиб этикларини
Уй сиртига томон юради.
Елкасидан қорни тушириб
Сўнг киришар отам ва чўпон.
Қўлларида митти қўзичоқ,
Вой, кўзлари қоп-қора маржон!
Тушларимда баҳор бошланар
Дикир-дикир ўтлар қўзичоқ.
Аёз, жондор, бойчечак ҳақда
Отам, чўпон ва қорачироқ,
Суҳбатлари баҳордай узоқ.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM