SHODMONQUL SALOM


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Ушбу каналда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Шодмонқул САЛОМнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақида фикрлари, хулосалари, иқрорлари ва албатта оташин шеърлари ўрин олган!
Murojaat: @ShodmonqulSALOMbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ҲАЗРАТ БОБУР ЁДИ

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм,
Ўзинг фатво қилғил, эй, Самий, Азим!

Ғаффорлигинг бордир – ваъданг бор, мутлақ,
Гуноҳкорларингдан рози бўлгил, Ҳақ!

Умаршайх Мирзонинг айтайин ўғлин,
Бобур атадилар, бул гаплар ҳам чин.

Элликка кирмади – жавонмард бўлди,
Ўттиз саккизида бир китоб қилди.

Номини “Мубайян” демиш уламо,
Шариат тоқини қучди бир зиё!

Мирзо Бобур номи токи Ҳиндистон,
“Бобурнома”сини ўқийди жаҳон.

Валиймасдир, вале ўрнини босгай,
Уни билмаганни ҳикмати тўсгай.

Навоий чин фоний бўлганида рост,
Улуғ девонларга айлади ихлос.

Ўнгу чап илкида урмишлар ханжар,
Ҳумоюн! Недир ул эроний лашкар!?

Бобоси Темурхон – миллатнинг шаъни,
Эси бор ўқувчим топгайдир маъни.

Турон тожидаги кўҳинурдир ул,
Бобуршоҳ – Оллоҳнинг амридаги қул!

Зўр сўзлар айтмоққа журъатим бордир,
Вале, дарвеш умрим бу йўлда хордир.

Ҳазрати Бобурнинг эрлигин билинг,
Унинг айтганидек, тўғри дарс қилинг.

Ушбу шарафларга етмади бу жон,
Етказгил, сен Ўзинг, етказгил, Раҳмон!

Номи Бобур эрур, ёнмиш қуёши,
Жавонмард руҳига шоирлар ошиқ.

Шерпанжаси билан битгандир шеърлар,
Ҳинд-у Турон бирдек: Подшоҳим, дерлар.

Раббим! Раҳматингни мўл-кўл қил анга,
У мудом таваккул айламиш Санга!

Асл жавҳаринг бер пошшозодаға,
Йиқмас минор қурган ул шаҳзодага.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM


ТАВБА ВА ҚУВОНЧ

Саҳро ўртасида туясин излаб,
Кетиб бораётир ёлғиз, ғариб жон.
Бошида ғажирдай айланар ажал,
На сув бор, на емак ва на бир ошён.

Туя топилмаса, тугар ҳаёти,
Шоқолу калхатга бир кунлик байрам.
Қизиган саҳрода чумоли каби,
Инграб бораётир омадсиз одам.

Лаби танглайига қолар ёпишиб,
Ҳолсиз йиқилади, кетиб мадори.
“Оллоҳ-Оллоҳ” дея сўнар товуши,
Узила бошлайди умрнинг тори...

...Бир замон ғойибдан мўъжиза бўлиб,
Пайдо бўлар бирдан беғам туяси.
Шу дамда банданинг қувончин кўринг,
Шукру мадҳиясин йўқ ниҳояси.

Унинг шодлигининг адоғи йўқдир,
Бепарво туясин йиғлаб ўпади.
Бозорда боласин йўқотиб, топган
Онаизор қалби шундай тепади.

Самовотда, Аршда қойимдир Эгам!
Ул зотнинг ҳам улуғ қувончлари бор.
Туясини топган қулдай севингай,
Агар тавба қилса, бирор гуноҳкор!

Шодмонқул СAЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

944 0 11 8 41

ҲАЙВОНОТ БОҒИДА

Қулоғини қашийди маймун,
Патларига тумшуқ урар қуш.
Кунчувоқда йўлбарс жим, ғамгин
Тўқайзорни кўриб ётар туш.

Боғчасидан таътилга чиққан
Гул қизалоқ термулар ҳайрон.
Онасининг қўлидан тутиб
Саволларга кўмар: “Онажон!

Нега тутиб турмиш буларни,
Ахир кўкда учмасми қушлар?
Нечун бунча маюсдир бари,
Эшитилмас озод товушлар?”

Бу саволлар — мангу бежавоб,
Она дилгир: “Кеч ҳам бўлгандир.
Ташқаридан қулфлаб келгандик,
Бетоб отанг... кутаётгандир.”

Шодмонқул  САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM


Одам боласи ўзини, муваққат қувонч нелигини, қўли қон қисматни, қўйингки, Оллоҳнинг қудратини англаши учун шу суратдан ортиқ яна нима керак!?😢 @Shodmonqul_SALOM


Мирзо Кенжабек ижодхонаси dan repost
ИККИ МУХАММАС ТАРИХИ
(Шоир Аъзам Ўктам фазилати)

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм.
Шоир халқи мақтанишга мойил, мақтов эшитишга ҳарис, кичик меҳнатини катта қилиб кўрсатишга моҳир бўлади. Биз ҳам шу хислатдан бенасиб бўлмасак керак.

Вақтида, мустамлака даври, тахминан 1995 (1988) йилларда Ҳақ таолодан иноят етиб, ҳазрат Амир Низомиддин Алишер Навоийнинг икки ғазалига ожизона мухаммас битиш насиб этди. Мухаммасда мустамлака ва ёт улусга қарамлик кайфиятлари ҳам акс этган эди.

Дархондаги икки хонали уйда эдим. Мухаммасни ёзишга ёздим-у, энди уни эшитадиган ва англайдиган одам қидириб қолдим. Кўп дўстларимни бир-бир кўз ўнгимдан ўтказдим. Йўқ, бу ожизона битиклар маъносини, тагдор ифодаларни англайдиган одам топиш қийин бўлди. Биласиз, ҳамма итеъдодли шоир биродарларимиз ҳам мумтоз шеъриятни англашга қодир бўлавермайди.
Шунда бирдан шоир Аъзам Ўктам ёдимга келди ва дарҳол телефон олдига ошиқдим.

Аъзам Ўктам яхши шоир бўлиш билан бирга, жуда диёнатли ва ибодатли инсон, заковатли китобхон, жуда зарофатли шеършунос шахс эди. У “Чўлпон” нашриётида (Навоий-30) муҳаррир бўлиб хизмат қилар, заковати туфайли илмий маърифий китобларга муҳаррирлик қилар, муқаддас Қуръони каримнинг устоз Алоуддин Мансур қаламига мансуб ўзбекча таржимасига, яна муборак “Мухтасари Виқоя” китобининг татар туркчасидан табдил қилинган ўзбекча нашрига ҳам муҳаррирлик қилган эди. Диққат-эътиборли мутахассис бўлгани учун нашриёт раҳбари, таниқли адиб Нурали Қобулнинг ишончини қозонган эди.

Бир оз хижолат билан унга қўнғироқ қилдим. Салом-аликдан кейин:
– Аъзамжон, Аллоҳдан иноят етиб, ҳазрат Навоий ғазалларига иккитагина мухаммас ёзилди... – дедим.
– Ҳа, эшитадиган қулоқ йўқми?! – деди.
– Эшитадиган қулоқ кўп, англайдиган қалб йўқ! – дедим. Бу сўзим туғри унинг юрагига борди.
– Ҳозир етиб бораман, Мирзо ака! – деди қатъият билан.
Бир таксига чиқиб, қисқа вақтда Дархонга, 5-қаватдаги кулбамизга етиб келди. Бир оз нафас ростлаб, суҳбатлашгач, икки мухаммасни ўқиб бердим. Бирмунча таъсирланди.

“Балки, олмоқ қасди бирла ғайри эл элдур санга” деган сатрни анча муҳокама қилди. У маҳалда босқинчи ва мустамлакачи “ғайри эл” ватанимизнинг пахтасини, тилласини, пилласини, барча бойликларни талар, яна ўзини халоскор санаб, “бахт-саодат келтирган” улуғ оға деб деб билар эди. Ҳақгўй шоирларнинг қўлларига эмас, тилларига кишан солинган эди. Аъзам Ўктам биродарим: “Неча беркитсанг, кўнгил ганжи яна кўпроқ бўлур, Очилиб оламга, зулм ўтган сари, порлоқ бўлур, Тикса маъно оғзини, Мирзо, бу иш қандоқ бўлур?” – каби сатрлардаги қочиримларни яхши англади.

“Ғам учун шундоқ мусаффо тутса ошиқ оламин, Бас, илоҳий ишқ учун лозим нечоғ покроқ замин”, “Бас, фанони этди йўл аввал бақо аҳлига чарх” сингари сатрлар устида тўхталди.

“Чет элликка мақтаниш” деган тўрт қатор шеърим бўлар эди.

– Ўзи Ўзбекистон қандай юрт эрур?
– Оҳ, унинг бағридан меҳмон аримас:
Келган ўзи қарир, боласи қарир,
Ва лекин сафари ҳечам қаримас”.

Халқимизда “сафарим қариди” деган гап бор. Яъни, меҳмон ўз манзилу маконига қайтгиси келса, “Сафарим қариди, энди мен қайтай”, дейди. Лекин юртимизни ишғол этган босқинчи халқнинг ўзи қариса ҳам, боласи қариса ҳам, сафари қаримас эди. Аъзам Ўктам биродарим бу шеърни кўп такрорлар эди. Шунга ўхшаб, юксак одоби туфайли, менинг кўнглимга қараб, икки ғарибона мухаммасга ҳам яхши баҳо берган бўлди.

Қачон бу ожизона икки мухаммасни очсам, қалби бор инсон – раҳматлик Аъзам Ўктам биродарим ёдимга келади.

Эй қадрдонларим! Шеър эшитиш учун пул сарфлаб, вақт ва куч сарфлаб, бир жойдан бир жойга борадиган дўстингиз борми?

Мирзо Кенжабек
09.02.2025.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекни излаганлар Навоийдан топаркан.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_Salom


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bugun Navoiy viloyati Alisher Navoiy xiyobonida bo‘lib o‘tgan tadbirda O‘zbekiston xalq shoiri Usmon Azim Hazratga bag‘ishlangan sheʼrini o‘qib berdi.


Бугун Ҳазрат Алишер Навоий таваллуд топган кун!


Шодмонқул САЛОМ

ҚЎРҚМА!

Батафсил — https://telegra.ph/%D2%9A%D0%8ER%D2%9AMA-02-03

t.me/Shodmonqul_SALOM

2k 0 10 11 31

1-4 (6).pdf
13.0Mb
"Ishonch" газетаси

Газетанинг 2025 йил 1 февралдаги 15 сонида шоир Шодмонқул СAЛОМнинг ҚЎРҚМА номли шеъри берилган.

"Ишонч" газетаси таҳририяти жамоасига ташаккур!

@Shodmonqul_SALOM


ҚЎРҚМА!
Шодмонқул САЛОМ шеъри Муаллифнинг ўзи ўқиди.
@Shodmonqul_SALOM


Тоғай Мурод мангу қўним топган Чиғатой қабристонида... @Shodmonqul_SALOM

2k 0 13 2 30

«ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали dan repost
Тоғай Мурод — 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилоятининг Денов туманига қарашли Хўжасоат қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1999). ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1972). Биринчи йирик қиссаси — «Юлдузлар мангу ёнади» (1976). «От кишнаган оқшом» (1979), «Ойдинда юрган одамлар» (1980), «Момо Ер қўшиғи» (1985) каби қиссалари нашр этилган. «Отамдан кюлган далалар» (1993, ушбу асар асосида бадиий филм яратилган, 2001), «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» (2001) романлари муаллифи. Жек Лондоннинг «Бойнинг қизи» драмаси ва ҳикояларини, Э. Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» қиссасини ўзбек тилига таржима қилган. Ёзувчи 2003 йил 27 майда Тошкент шаҳрида вафот этган. Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1994).

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt




БУ ЮРАКДА НЕЛАР БОР...
Тоғай Мурод хотирасига!


Бу юракда нелар бор,
Очиб кўрар замон йўқ.
Бошимга дўнар бургут,
Кўзи очу қорни тўқ.

Манзил, ҳей, қандай манзил,
Юрак етилди оҳдан.
Ёшим қирққа етмасдан,
Қайтганмишман жангоҳдан.

Шамолга шалоқ бўлиб,
Эрмак бўлиб элакка.
Мени қўйинг, жўралар,
Тўзим тиланг юракка.

Отамнинг ҳасратига
Сандал каби исиниб.
Худонинг кенг уйида
Юрибманда қисиниб.

Бу юракда нелар бор,
Нелар йўқ бу юракда.
Тангрига хатлар ёзсам,
Қор ёғади фалакдан.

Галасидан айрилган
Бир бўрини кўргандим.
У менга ҳавас қилди,
Мен ҳам ҳавас қилгандим.

Исмини ҳам билмайман,
Балки бир номсиз банда.
У менга бахт тилайди,
Бахтсизлик кўрмаганда.

Бу юрак — тилсиз шоир,
Дод демас, жим кетяпти.
Қизим фалакда туриб,
Менга мактуб битяпти.

Дунё, чин исминг нима,
Матлабинг не, тириклик?
Балки, шу хароб умрим
Чумолига буюклик?!

Бу ланж, беор даврада,
Жонга май аро киргай.
Май баҳона сенга ҳам,
Қачонлардир сўз бергай.

Қўлга ўрганолмаган
Бўри — менинг юрагим.
Ўзимни мастга солсам,
Куйиб кетар кўкрагим.

Қўлга ўрганолмаган
Бўри увуллайди зор:
Очиб кўрар имкон йўқ,
Бу юракда нелар бор.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM


ЗАРБИБИ АММА МАТАЛЛАРИ

Oй — қўзисин йўқотган чўпон,
Маъраб кўрар нурлари билан.
Қўзичоғи менинг гул кўнглим
Ачомлашар тушлари билан.

Ой — от миниб келаётган чўпон,
Қор оралаб йўртар йўрғаси.
Аёз — бўри, увуллар, аммо
Маърамайди тоғлар жилғаси.

Қўра олис уфқ ортида
Чўпон дилгир, оти ҳориган.
Менинг эса бошимни силар
Дудуқ отам кафти терлаган.

Сандалгами кўксини бериб,
Матал сўйлар отам қўллари.
Бош бармоғи тўнғич баҳодир
Хазинага элтар йўллари.

Қорачироқ — қушуйқу онам,
Қора тунни қордай курайди.
Тушларимнинг ташқарисида
Бир қўзичоқ ожиз маърайди.

Самовотда ёлғиз салт отлиқ
Ва мингларча жондор кўзлари.
Гоҳ баъзиси ўтади учиб
Кўкни бир зум тилар излари.

От дупури сергакдир отам,
Уйдан чиқиб тунга киради.
Дўқиллатиб этикларини
Уй сиртига томон юради.

Елкасидан қорни тушириб
Сўнг киришар отам ва чўпон.
Қўлларида митти қўзичоқ,
Вой, кўзлари қоп-қора маржон!

Тушларимда баҳор бошланар
Дикир-дикир ўтлар қўзичоқ.
Аёз, жондор, бойчечак ҳақда
Отам, чўпон ва қорачироқ,
Суҳбатлари баҳордай узоқ.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM


Чанқовуздай зукко Зарбиби аммам чин дунёга ўтдилар!
Оллоҳ раҳматига олсин, илоҳим!


АЛПОМИШ ТИЛИДАН

Ўзбек полвонларига!


Бухоро яқинми, Бойсун яқинми?
Юлдузлар тўкилган майдонларимга.
Ерда йўқотганим кўкда чақинми?
Ё бир ишорами армонларимга.

Барчин кўзидаги ёшдай тизилиб,
Дардим зиндонда ҳам қолса сезилиб,
Номусимни оссам кетар узилиб,
Қоражон ташлаган арконларимга.

Кўзингга боқаман, кўзингда ғам бор,
Сендан зўри бўлса, зўрига мен бор.
Мен ҳам мағлуб бўлсам оримга ким бор?
Асқартоғдан улкан ёлғонларимга.

Бул майдон қошида дунё бир сиқим,
Мен эса рақибга тиладим тўзим.
Асли энг зўр рақиб ўзимга ўзим,
Юракдай бешафқат майдонларимда.

Кўнгилни ёритмас ойнинг шуъласи,
Мен куйлаган забон поклик шеваси.
Нафсониятимнинг ширин меваси,
Увол бўлиб кетманг Ултонларимга.

Турибман дунёнинг орин олгани,
Ёлғон энг шимарар сирим билгани,
Совринга қўйилса Ватан дегани,
Не деб ёлвораман чилтанларимга.

Бухоро яқинми, Бойсун яқинми?
Юлдузлар тўкилган майдонларимга.
Совринга тикаман юраккинамни,
Юраги панд бермас полвонларимга.

2004 й.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM


***
Заҳар ичган Суқротдай
Замон айланаяпти.
Тафаккуримда икки
Жаҳон айланаяпти.

Бедардларга кўланка
Солиб турибди имон.
Излаб тополмаётган
Исён айланаяпти.

Қадим, янги ва ҳали
Мавҳум замонлар аро,
Қайғу калхати бошда –
– Бўрон айланаяпти.

Жим тургани йўқ тоғлар,
Билиб, айтмай турмишлар,
Сўйлашга фурсат кутиб
Имкон айланаяпти.

Булутларни ийдириб
Соғиб олар денгизлар.
Саҳроларда галдираб
Чўпон айланаяпти.

Вақтнинг тўни тўзимас,
Ямоқ кўрмас енглари,
Адашган бир ўзиммас,
Инсон айланаяпти.

“Суқротга ўлим!” дея,
Зиғирдек дона заҳар...
Табассум қилар доно
Армон айланаяпти.

Норасида боласин
Юпатмоққа сабот бор.
Шоҳ амри вожиб, мудом,
Фармон айланаяпти.

Кўмиб бўлмас тоғларни,
Асл шеърга ўлим йўқ.
Кўксимдаги майдонда
Полвон айланаяпти.

Суқрот ютган заққумдан
Юрагимга ҳам томган.
Ва манглайи тор дунё,
Нодон айланаяпти.

Пешонангга сиғмайди,
Орингни кўтарганлар.
Шерни бигизлайдилар!
Чилтан айланаяпти.

Булбулнинг қони ҳаром,
Кар намозхон ҳушёр бўл!
Бомдод яқинлаяпти,
Азон айланаяпти.
Фармон айланаяпти.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM


БАХМАЛ АРЧАСИГА
Қояга ботириб алп панжасини,
Бир туп арча йиғар олти ботмон сув.
Жим турган бургутдай сокин, виқорли,
Бахмал тоғларида ям-яшил сурур!

Улуғ парвоз олди тин олар қуш ҳам,
Юрак ўзи билмай улғаяр, жўшар.
Найзасин кўтарган арчалар сафи
Темурбек чақирган мажлисга ўхшар.

Минг йиллик матонат ва шунча сабр,
Ватан тарихини битган қоялар.
Сезгандай бўляпман – фидолик надир,
Қайдан пайдо бўлар буюк ғоялар!?

Зиғирдай уруғдан тош ёриб ўсган,
Шу арча борлиқни поклайди бесас.
Юртим, кўксингдаги аламларингни
Битта арчачалик аритолсам – бас!

Шодмонқул САЛОМ
@shodmonqul_salom

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.