ЗАКОТНИ ҲАҚДОРЛАРГА ЕТКАЗГАНИ УЧУН 10% ОЛИШ
#закот
❓1574-САВОЛ: Закот пулларини тарқатишга масъул бўлган шахс ўзи учун хизмат ҳақи сифатида 10% олиб қолиши мумкин деб эшитдим. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот пулларини тарқатишга масъул бўлган шахс ўзи учун 10% олиб қолиши мумкин эмас. Бу хато тушунчадир.
Аллоҳ таоло ояти каримада закот олишга ҳақли тоифани санаб, омили закот деб, ушр ва закот йиғишда ишловчиларни зикр қилган. Лекин ҳозирги кунда бу тоифага кирувчилар йўқ.
Чунки бир инсон омили закот бўлиши учун уни давлат раҳбари томонидан тайин қилинган бўлиши шарт. Улар одамлардан закот ва ушрларни олиб, фақирларга тарқатиб чиқади ва шу иши учун ҳукумат унга йиғилган закотдан ҳақ ажратади.
Аллома Сарахсий раҳимаҳуллоҳ “Мабсут” номли китобларида омили закотни бундай таърифлаганлар:
“Закот ишида ишловчилар – ҳукумат раҳбари садақаларни йиғиш учун ёллайдиган кишилардир. Раҳбар улар йиғган садақалардан улар ва ёрдамчилари учун меҳнатига яраша ҳақ ажратади”.
Ҳозирги кунда закот йиғиш ва тарқатиш билан шуғулланувчилар эса омили закот эмас, балки вакил бўладилар. Вакил эса йиғган закотидан олиши учун аввало ўзи муҳтож бўлиб, закот берувчи томонидан унга изн берилган бўлиши керак.
Демак, ҳар ким ўзини омили закот ҳисоблаб, хизмат ҳақи сифатида маълум фоизни ўзига тайин қилиб олиши мутлақо жоиз эмас. Чунки бу бировларнинг ҳақини ноҳақдан ейиш бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Улашинг: @Sevaz_Masjidi