Postlar filtri


Тонгги зикр📿

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِيْنَ اللَّهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمَ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيْهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ.

Ўқилиши: “Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку  лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.

Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
@Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассаллому Алайкум. 🪻ХАЙРЛИ ТОНГ!

Банда баъзи вақтларда холи қолиб, дуо, зикр, намоз, тафаккур, нафсини сарҳисоб қилиш ва қалбини ислоҳ қилиш билан машғул бўлмоғи лозим.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
@Sevaz_Masjidi


ГЎЗАЛ ДУО ЁКИ АМАЛ ЎРГАТИНГ.
CАВОЛ: Ишларим ҳеч юришмаяпти. Ўйлаган орзуларимга етишиш учун менга гўзал дуо ёки амал бўлса ўргатинг.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳга тақво қилинг. Чунки оятда ким Аллоҳга тақво қилса, ўйламаган жойидан ризқлантириши, айтилган:
"...Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур" (Талоқ сураси 2-оят).

"Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар..." (Талоқ сураси 3-оят).

Бўйнингиздаги барча фарзларни ўз вақтида бажаринг. Суннатларга ҳарис бўлинг. Нафл ибодатлар билан Раббимизга яқинлашинг. Ана ундан кейин Аллоҳ сўраган нарсангизни беради. Салафлар иши юришмаганларга булардан ташқари истиғфорни ҳам кўпайтиришни буюришган.

Сиз зикрни кўпайтиринг ва истиғфорни айтишда бардавом бўлинг.

Бундан ташқари сиз кўзингизга юришмаётгандек кўринаётган дунё ишларида ўзингиздан кўра абгорроқ инсонларга қаранг. Ана шунда сизнинг ишларингиз юришаётганлигини кўрасиз ва Раббимизга шукр қиласиз. Зеро мўмин одам дунё ишларида ўзидан пастроқ ҳолатдаги инсонларга қарашга буюрилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@Sevaz_Masjidi


​​#намоз

НАМОЗДАГИ УЧ ХУСУСИЯТ

Абул Олия айтади: “Намозда учта хусусият бор: ихлос, қўрқув, Аллоҳни зикр этиш. Кимнинг намозида мана шу хислатлар бўлмаса, ўқиган намози намоз эмас. Ихлос бандани яхшиликка ундайди. (Аллоҳдан) қўрқиш гуноҳдан тўсади. Аллоҳни эслаш эса яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаради”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намоз кимни фаҳшдан, ёмон ишлардан қайтармаса, Аллоҳ тарафидан фақат ҳалокатни (ёки узоқликни) зиёда қилади”, - деганлар.
Табароний ривоят қилган.


Намоздаги хушуъсизлик асосан икки нарсага олиб боради:
1. Бузуқ ишлардан тийилмаслик.
2. Қиёмат куни муваффақият қозона олмаслик. Зеро, Аллоҳ таоло охиратда нажот топиш намоздаги хушуъга боғлиқлигини айтган.

"Намозда хушуъ" китобидан.
@Sevaz_Masjidi




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЭҲТИКОР - АҚЛАН ҚАБИҲ, ШАРЪАН ҲАРОМ, ҚОНУНАН ЖИНОЯТ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Sevaz_Masjidi


#hikmat_tavba_rahmat

🤲 РАҲМАТИ КЕНГ РОББИМ

📝 Нажиб Маҳфуз айтадилар:

"Ҳатто тавба ҳақида ўйлаш ҳам тавба ҳисобланади дейилади.

Ўз раҳматинг билан бизни ҳижолатда қолдирдинг ё Аллоҳим".
@Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
МУҲИМ ИШЛАРНИ МУҚАДДАМ ҚЎЙИНГ!

Ҳакимлардан бири айтган экан: “Мен ҳеч кимни унутиб юборганим йўқ. Лекин ишларимни тартиблаб, энг муҳимларининг рўйхатини тузиб чиқдим. Афсус, кўпчилик инсонларни бу рўйхатга кирита олмадим”.

Ҳа, агар биз ҳам ишларимизни динимиз кўрсатмасига мувофиқ тартиблаб, энг муҳимларининг рўйхатини тузиб чиқсак, вақтимизни беҳудага совураётган анчагина кишилар ва ишлардан воз кечишимизга тўғри келади. Афсуски, муҳимлари қолиб, бекорчилари билан машғул бўлиб қолаётганимиз учун ҳатто энг муҳимларига ҳам вақтимиз етмай қоляпти. Вақт ҳам худди пул кабидир. Керак эмас жойга сарфлаб юборсак, керак бўлганида топа олмаймиз.

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

@Sevaz_Masjidi


«Субҳоналлоҳ!» дегандаги ҳайрат маъноси Аллоҳнинг нуқсонсиз эканини билмоқдан келиб чиқади. Араб тилида муҳаббатдан, ҳайронликдан, ҳайратдан ҳосил бўлган туйғуни ифодалайдиган сўз бу. Мен ўйлайманки, «Субҳоналлоҳ» – Аллоҳ ишқи ва муҳаббатини ифодаловчи сўздир... Ҳа, муҳаббатни ифода қилган сўз бу! «Ё Раббий! Мен Сени севаман, Сенга ошиқман!» деган ифоданинг арабчаси бу.

Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон
@Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_суҳбати
Мавзу: АЁЛЛАР ИСЛОМ НИГОҲИДА

🎙Очилди домла Рашидов
Тошкент вилояти Тошкент тумани “Ҳожи ота” жоме масжиди имом-хатиби

1. Исломдан аввалги жоҳилият даврида аёлларнинг ҳолати ҳақида
2. Аёллар турли ибодат ва яхшиликлар учун савоб олишда эркаклар билан тенгмилар?
3. Шариатимизда аёллар учун қандай ҳуқуқлар берилган?
4. Аёлларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайишига нималар сабаб бўлмоқда?
5. Заиф тоифага зулм ўтказадиган айрим нобакор кимсалар ҳақида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@Sevaz_Masjidi


#Данагидан_мағзи_ширинда😊

  Дунёдаги энг яхши бобо менинг бобом десам янглишмаган бўламан.
  Меҳрибон бобожонларимиз доимо соғ-омон бўлишсин
🤲🏼


Меҳрибон бобожонларимизга юбориб қўямиз🥰
@Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ҳадис
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Банда ибодати заиф бўлса ҳам, гўзал хулқи билан охиратдаги улуғ даражаларга ва шарафли манзилларга етишади. Ёмон хулқи билан эса жаҳаннамнинг тубига тушиб кетади".

Имом Табароний ривояти.
@Sevaz_Masjidi


«Ёш йигит кекса кишини ёши улуғлиги учун ҳурмат қилса, Аллоҳ таоло уни ҳам кексайганида ҳурмат қилинадиганлар қаторига қўяди».

Имом Термизий ривояти
@Sevaz_Masjidi


#Кун_ҳикмати
Пули йўқлигидан ҳамма нолийди, билими йўқлигидан эса - ҳеч ким.
@Sevaz_Masjidi


Мустафо Маҳмуд (27 декабрь 1921 – 31 октябрь 2009) – мисрлик файласуф, шифокор ва ёзувчи. У кўплаб китобларнинг муаллифи бўлиб, улар илмий, диний, фалсафий, ижтимоий ва сиёсий мавзуларни ўз ичига олади. Шунингдек, ҳикоялар, драмалар ва саёҳат тўғрисидаги асарлар ёзган. Унинг услуби жозибадор, чуқур ва соддалиги билан ажралиб туради.

Мустафо Маҳмуд машҳур "Илм ва иймон" деб номланган телекўрсатувининг 400 дан ортиқ сонини олиб борган. 1979 йилда Қоҳирада "Мустафо Маҳмуд масжиди" ни барпо этган. Ушбу масжид ҳузурида кам даромадли кишилар учун тиббий ёрдам кўрсатадиган учта тиббиёт маркази фаолият юритади. Шунингдек, 16 нафар шифокордан иборат "Раҳмдиллик карвонлари" ни ташкил қилган. Масжидда тўртта астрономия расадхонаси ва геология музейи мавжуд бўлиб, уларда махсус мутахассислар ишлайди. Музей турли гранит тошлар, ҳайвонот дунёсига мансуб кўркам қўнғизлар ва денгиз ҳайвонларининг турли намуналарини ўз ичига олади.
Мустафо Маҳмуднинг шарафига (296753)чи Мустафо Маҳмуд номли астероид номланган.

Доктор Мустафо Маҳмуднинг тўлиқ асарлари 4 жилдда 40 та китобдан иборат:
1. Аллоҳ
2. Мен Аллоҳни кўрдим
3. Атеист дўстим билан суҳбат
4. Эйнштейн ва нисбийлик
5. Шубҳадан иймонга сафарим
6. Борлиқ ва йўқлик
7. Муҳаббатнинг 55 муаммоси
8. Руҳ ва тана
9. Мусофир ҳикоялари
10. Дўстлар гуруҳи
11. Ўргимчак
12. Шафоат
13. Шайтон ҳукмронлиги
14. Қайноқ нуқта
15. Исломий чап қанот ёлғонлари
16. Ислом ўрада
17. Гуноҳ ва бегуноҳлик қўшиқлари
18. Орқага саноқ бошланди
19. Ислом – у нима?
20. Сиёсий ислом ва келажакдаги жанг
21. Ҳаёт сирлари
22. Ўлим сирлари
23. Марксизм ва ислом
24. Таврот
25. Қуръон сирлари
26. Масиҳ Дажжол
27. Тобутдан чиқиш
28. Сиёсий цирк ўйинлари
29. Кичик жаҳаннам
30. Шайтон уйимизда яшайди
31. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
32. Муҳаббат ва ҳаёт ҳақида
33. Сирли калит
34. Тушлар
35. Имконсизлик
36. Жинни дунёми бу?
37. Қуръон – жонли мавжудот
38. Саволлар гирдоби
39. Кул остидаги олов
40. Қон ҳиди

Бу асарлар фалсафа, илм ва ҳаётнинг турли йўналишларини қамраб олади.

Манба: https://t.me/tuhur
@Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
САЛОМНИ ЁЙИШ

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
@Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин. Амийн! @Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хайрли_тун!
🌙
@Sevaz_Masjidi




Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Одам боласи Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган ишлар орасида Аллоҳни зикр этиш каби бирор иш қила олмайди”. Яъни, инсон боласи Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун кўп иш қилади, лекин бу ишлар орасида Аллоҳни зикр этиш энг афзал амалдир.
@Sevaz_Masjidi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.