Postlar filtri


#hadis_hikmat_sadaqa_jannat

БОЙ БЎЛИШ УЧУН

Набий алайҳиссалом: "Ўзингиз яхши кўрган нарсани бировларга ҳам раво кўрмас экансиз, ҳеч бирингиз чин мўмин бўла олмайсиз", деганлар.

Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Биз Исломдан олдин бой бўлиш учун пулни йиғиш керак деб ўйлар эдик. Кейин билсак, бой бўлиш учун уни сарфлаш (эҳсон, садақа қилиш) керак экан".
@Sevaz_Masjidi


📜من ألقاب العلماء:
--------
1- حجة الإسلام: هو الإمام أبو حامد الغزالي.
2- شيخ الإسلام: المراد به عند الشافعية: زكريا بن محمد بن أحمد بن زكريا الأنصاري، 
3- الإمام: يطلق عند الأصوليين وأهل الكلام على الفخر الرازي المتكلّم المشهور.
4- سلطان العلماء: هو العزّ بن عبد السلام.
5- ملك العلماء: هو علاء الدين الكاساني الفقيه الحنفي صاحب (بدائع الصنائع).
6- ملك المحدثين: هو محمد طاهر بن علي الصديقي الفتَّني الهندي .
7- الحافظ: هو أحمد بن علي بن حجر العسقلاني (ت: 852هـ).
8- حافظ المشرق: هو أحمد بن ثابت الشهير بالخطيب البغدادي.
9- حافظ المغرب: هو أبو عمر بن عبد البرّ القرطبي.
10- جار الله: هو الإمام محمود بن عمر الزمخشري صاحب (الكشاف).
11- إمام الحرمين: هو أبو المعالي عبد الملك بن عبد الله بن يوسف الجويني.
12- الشيخ الأكبر: هو محيي الدين بن العربي الحاتمي الصوفيّ صاحب (الفتوحات المكية).
13- سيد الطائفة: هو أبو القاسم الجنيد بن محمد الخزاز من أئمة الصوفية.
14- العلاّمة: أطلقه المتأخرون على الإمام قطب الدين الرازي شارح (الطوالع) و(الشمسية) وغير ذلك،
15- الأستاذ: هو أبو إسحاق إبراهيم بن محمد الأسفراييني المتكلّم الأصوليّ المشهور.

Олимлар олам устунлари


📜 (Буюк) уламоларга берилган лақаб(унвон)лар

1. Ҳужжатул ислом – имом Абу Ҳомид Ғаззолий.
2. Шайхул ислом – шофеийларда Закариё ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Закариё Ансорий.
3. Имом – усулийлар ва калом аҳли наздида машҳур мутакаллим уламо Фахр ар-Розийга нисбат берилади.
4. Султонул уламо – (уламолар султони) – Изз Абдуссалом.
5. Маликул уламо (уламолар подшоҳи) – ҳанафий фақиҳ Алоуддин Косоний, “Бадоиъус саноиъ” соҳиби
6. Маликул муҳаддисийн (муҳаддислар подшоҳи)- Муҳаммад Тоҳир ибн Али Сиддиқий Футтаний Ҳиндий
7. Ҳофиз - Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар Асқалоний
8. Ҳофизул машриқ (Машриқнинг ҳофизи) - Хотиб Бағдодий исми билан машҳур Аҳмад ибн Собит
9. Ҳофизул мағриб (Мағрибнинг ҳофизи) Абу Умар ибн Абдулбирр Қуртубий
10. Жоруллоҳ (Аллоҳнинг қўшниси) – имом Маҳмуд ибн Амр Замаҳшарий, “Кашшоф” соҳиби
11. Имомул ҳарамайн (икки ҳарам имоми) – Абул Маъолий Абдулмалик ибн Абдуллоҳ ибн Юсуф Жувайний
12. Шайхул акбар – (улуғ шайх) – Муҳиддин ибн Арабий Ҳотимий Суфий, “Футуҳоти Маккия” соҳиби
13. Саййидут тоифа – суфий имомларидан Абул Қосим Жунайд ибн Муҳаммад Ҳаззоз
14. Аллома – мутааххир уламолар бу унвонни “Товалиъ”, “Шамсиййа” ва бошқа асарлар шориҳи имом Қутбиддин Розийга беришади.
15. Устоз – бу лақаб ила машҳур мутакаллим, усулий Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад Асфараёйнийни аташади.
@Sevaz_Masjidi




Нафси касалликка чалинган одам кўп гуноҳ иш қилади. Аллоҳнинг хоҳиш-иродасига қарши чиқади, натижада қалби қорайиб, қотиб кетади.

Абу Абдураҳмон ас-Суламий роҳматуллоҳи алайҳи

__ Эй, Роббим! Нафслари касалликка чалинган, гуноҳу маъсиятда ким ўзар бўлган бу қулларингга Ўзингни раҳминг келсин... 😢 🤲🏼

📚
@Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум,

ХАЙРЛИ ТОНГ!

«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»


@Sevaz_Masjidi


Аллоҳга берган ваъдасини бузиб қўйса...
Савол: Aгар киши Aллоҳга берган ваъдасини бузиб қўйса, уч кун рўза тутиб берадими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бирор савобли ишни бажаришга Аллоҳ таолога аҳд қилиш ёки муайян нарсани Аллоҳ йўлида ҳадя қилиш ҳақида киши ваъда қилиши “назр қилиш” дейилади. Исломда назрга ташвиқот йўқ. Аммо назр қилган одам уни бажариши шарт ҳисобланади.
Агар бажармаса, бир вожиб амални тарк этган ҳисобланиб, оғир гуноҳкор бўлади ва каффоратини адо этиши лозим.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Назрнинг каффорати худди қасамнинг каффоратидекдир”, деганлар» (Имом Муслим ривояти).
Демак, бир ишни назр қилиб, уни бажара олмаган киши хоҳласа ўн кишини таомлантиради, хоҳласа уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак кабилар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ШАЙТОННИНГ ТУЗОҚЛАРИ 1-қисм
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Sevaz_Masjidi


Ким одамларнинг айбларини қидиришни тарк қилса, ўзининг айбларини кўриш бахтига эришади.

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳи

@Sevaz_Masjidi


САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР ФАЗИЛАТИ

عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «سَيِّدُ الْاسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ. قَالَ: وَمَنْ قَالَهَا مِنْ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا، فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ، فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ قَالَهَا مِنْ اللَّيْلِ، وَهُوَ مُوقِنٌ بِهَا، فَمَاتَ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ، فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ» رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саййидул истиғфор – “Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта”ни айтмоқлигингдир. Ким уни кундузи ишонч билан айтса ва ўша куни кеч киргунча вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади. Ким уни тунда ишонч билан айтса ва тонг отишидан олдин вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилган).

Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.
@Sevaz_Masjidi


🗣ТУРКИЯ БИЛАН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАМКОРЛИК РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Уфук Улуташ  билан учрашув ўтказди. Мулоқот аввалида икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари ва олий даражада имзоланган ҳужжатлар ҳамкорликнинг жадал тараққий этишида муҳим омил бўлаётгани эътироф этилди.


🤝 Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги диний-маърифий ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, диний соҳа ходимлари ўзаро тажриба алмашиш, хусусан, илмий-тадқиқот, диний таълим, фатво ишлаб чиқариш йўналишларида яқиндан ҳамкорлик қилишга урғу қаратилди.

💬 Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги алоқаларни ҳам янада чуқурлаштириш муҳокама қилинди. Бу нафақат икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаши, балки бутун минтақада ҳамжиҳатлик ва тараққиётга хизмат қилувчи муҳим қадам экани таъкидланди.

🗣Туркия элчиси мамлакатимиздаги виждон эркинлиги, миллатлараро тотувлик ва мўмин-мусулмонларга кенг имкониятлар берилганига юқори баҳо бериши баробарида Имом Бухорий, Имом Мотуридий каби буюк мутафаккирлар Туркияда фахр билан тилга олиниши, мазкурларнинг табаррук қадамжоларини обод этиш, зиёратчиларга хизмат кўрсатиш кабилар юксак даражада ташкил этилгани, шулар боис ҳар бир турк фуқароси ота юрт сифатида Ўзбекистонни зиёрат қилишни орзу қилишини сўзлади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@Sevaz_Masjidi






Эслатма

📜- "Сод" витамини ҳақида эшитганмисан?
- Йўқ, у нима экан?
- У "салот", "совм", "садақа", "сабр" ва "суҳбати солиҳа"дан таркиб топган витаминдир.

Яъни, намоз, рўза, садақа, сабр ва яхшилар суҳбати.
@Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳнинг зикри ила қалбингиз ором олсин

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас", дедилар.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасини кўп айтсин”.

📿 Улашинг
@Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Садақа Раббимнинг ғазабини сўндиради ва ёмон ўлимни бартараф қилади”, дея марҳамат қиладилар. (Термизий ривояти).

Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
@Sevaz_Masjidi


“Ким бир кишининг ҳаётига нур олиб келса, Аллоҳ унинг ҳаётини Ўзининг нурига буркаб қўяди“.

Шайх Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу
@Sevaz_Masjidi


МАШИНАДА ЎТИРИБ НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Уловга миниб намоз ўқиш ҳақида Мулла Али Қори шундай дейдилар: “Нафл намозларни шаҳар ташқариси (яъни, мусофир намозни қаср қиладиган ўринлар)да уловга минган ҳолда, қибладан бошқа томонга қараб ҳам имо ишора билан ўқиб кетиш мумкин. Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоийлар Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни Хайбар томонга юзланиб, уловлари устида намоз ўқиётганини кўрдим”, дейилади. Бошқа ривоятда “...Бу ишни (яъни, уловда намоз ўқишни) фарзларда қилмас эдилар”, деб келади. Фарздан олдинги ва кейинги суннатлар ҳам нафллар қаторида бўлади. Фақат Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бомдоднинг суннатини уловдан тушиб ўқийди, чунки у бошқаларига нисбатан таъкидланиб келган, деганлар.

Фарзларни, жумладан витрни ҳам уловда ўқиб бўлмайди. Фақат узр бўлсагина, уловдан тушса касали зиёда бўладиган бўлса, йиртқичдан ёки душмандан қўрқса ёки ер лой бўлиб, саждада юзи лойга ботиб кетадиган бўлсагина жоиз. Худди шундай, назр қилинган намозлар, бузиб қўйилган нафлнинг қазоси, жаноза намози, ерда тиловат қилинган сажда ояти уловга миниб адо этилмайди (“Фатҳи бабил иноя”).

Демак, фарз ва вожиб намозларни улов ва машиналарда ўтириб ўқиб бўлмайди. Нафл намозларни мусофирчиликда улов ва машиналарда ўтириб, қайси йўналишда кетаётган бўлса ҳам, ўқиса бўлади. Фақат уловни ёки машинани ҳайдаётган бўлмаслиги керак. Нафл намозларни муқимликда улов устида фақат қиблага қараб ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати

@Sevaz_Masjidi


#Ҳадис

ОТА-ОНАСИ ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин", - дедилар. "Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?" дейишди. "Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг", - дедилар".

Шарҳ: Демак, ота-она улуғ ёшга кирганларида уларнинг хизматини қилиб, розилигини топиб қолса, жаннатга кирар экан, акс ҳолда дўзахга кирар экан. Икковлари бўлмаса, биттаси - ё ота, ё она бўлса ҳам, ана шу ҳолат бўлар экан.
Бу ҳадиси шариф ҳам ота-онанинг розилигини топиш қанчалик муҳим иш эканини таъкидламоқда. Банданинг жаннат ёки дўзахга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ота-онага бўладиган муносабат эканини кўрсатмоқда. Айниқса ота-она кексайганларида алоҳида эҳтиётлик билан уларга яхшилик қилиш пайида бўлиш зарурлигини билдирмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.
2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.
3. Ота-онаси бўла туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
@Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Sevaz_Masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассаллому Алайкум. ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!
  🌱Хайрли тонг!🌱

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, қиёмат куни менга энг яқин кишилар менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
Ўқилиши: «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад, ва ъалаа аали Муҳаммад»
Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла». Амийн!
@Sevaz_Masjidi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.