❗️ Бола пули олишнинг осон усули ёхуд 1 ўқ билан 3 қуённи уриш
📑 Бола пули масаласида кўп фуқаролар эътироз билдиришади. Уларнинг мазмуни деярли бир хил. Фуқаролар мурожаат қилади бироқ ариза рад этилади. Рад этиш асоси эса бир бирига ўхшаш. Кимгадир турмуш ўртоғинг давлат ишламаслиги туфайли бола пули берилмайди деса, баъзиларига оилада умуман ишлайдиган шахс йўқлиги учун бола пули берилмайди деган жавоб қайтарилади.
🔷 Аслида расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади.
🔷 Рад қилишнинг ушбу асосидан қонуний йўл билан чиқиб кетиш мумкин. Бунинг учун солиқ инспекцияга бориб ўзини-ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб гувоҳнома олиш кифоя қилади.
❗️Бунда бир ўқ билан икки қуён урилади.
🔷 Нега бундайлигини қуйидагича тушунтирамиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига илова билан Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати тасдиқланган.
🔷 Масалан унда ЭРКАКЛАР УЧУН:
👉 Жисмоний шахсларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари) кабилар мавжуд бўлса;
🔷 АЁЛЛАР УЧУН:
👉 Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш ва бошқалар мавжуд.
🔷 Бунда Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 16-бандига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўланади холос.
🔷 Шунга кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
🔷 Бунда Солиқ кодексининг 408-моддасига асосан 2024 йил учун камида БҲМнинг 1 баравари миқдорида солиқ тўланиши етарли.
🔷 2023 йил 1 декабрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон Фармонига кўра МҲТЭКМ 1 050 000 сўм этиб белгиланган.
🔷 Агар ўзингиз хоҳласангиз, шу солиқни тўлаб, иш стажига эга бўлишингиз ҳам мумкин.
🔷 Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Бу эса сизга юқоридаги фаолият билан шуғулланишдан олган даромадингиздан солиқ тўламаслигингизни билдиради.
❗️Қисқасини айтганда, сиз иккинчи усулдан фойдаланган ҳолда, икки эмас, уч қуённи бирдан урган бўласиз.
🔷 Биринчидан, бола пули олишни ишламайсан деган асос билан рад қилишдан қутуласиз ва бола пули олишга ҳақли бўласиз.
🔷 Иккинчидан, пенсияга чиқиш учун ўзингизга иш стажини сотиб оласиз.
🔷 Учинчидан, агар шу фаолият билан шуғулланиб даромад олсангиз унда солиқ тўлашдан ҳам қутуласиз.
✅ Хуллас, қонун сизга берган имтиёзлардан тўғри фойдаланинг ва керакли натижага эришинг.
✅ @Samarqand_live