Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг.
Мурожаат: @Samarqandiy
http://www.youtube.com/@FarhodNorbutayev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Энг ғайритабиий нарса қалбдир. У қаерда жойлашганини ҳеч ким билмайди, аммо унинг оғриғини ҳамма татиб кўрган.

© Антон Чехов

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Маълумотларга кўра, ZO'R TV АПЛ транслияция хуқуқини қўлга киритган.

Энди ҳар турда иккитадан ўйин намоиш этилади!

Кимнеччи миллардсўмга очилган FUTBOLTV нима қилади? Пашша қўриб ўтирадими?

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ўзбекистонда энг кўп маош оладиган касблар қайсилар?

2024-йил якуни бўйича Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2023-йилга нисбатан 17,4% га ўсган.

Маошлар бўйича энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида кузатилди – бу ерда ўртача ойлик иш ҳақи 9 млн сўмга етиб, 21,4% га ошди.

Энг юқори маош тўланадиган соҳалар:
🔺 Молия соҳаси – 15,2 млн сўм
🔺 Алоқа соҳаси – 13,1 млн сўм
🔺 Транспорт соҳаси – 8,1 млн сўм


Ўртача даражадаги маошлар:
🔸 Саноат – 6,4 млн сўм
🔸 Савдо – 6,2 млн сўм
🔸 Қурилиш – 5,9 млн сўм


Энг кам маош оладиган соҳалар:
🔻 Соғлиқни сақлаш – 3,4 млн сўм
🔻 Таълим соҳаси – 3,6 млн сўм


@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Art House — orzuingizdagi xonadon!

🏠 Ikkinchi Toshkent city bo’lishi kutilayotgan Yunusobod Citydan 10.000 $ boshlang’ich to’lov evaziga xonadon xarid qiling!

Ariza berish

#reklama


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Brifing #Sarhisob

2024-yil davomida Ijtimoiy himoya milliy agentligi Samarqand viloyati boshqarmasi tomonidan bolalarni ijtimoiy himoya qilish yo‘nalishida olib borilgan ishlar

🟢 Ijtimoiy himoya milliy agentligi Samarqand viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси раиси депутатларга ҳисобот беришга келмади
 
Амалдаги тартибга кўра, у ижро органи мутасаддиси сифатида халқ вакилларига фаолияти, умуман, тизимдаги ҳолат ҳақида ҳисоб беришга мажбур. Шу сабаб унинг ўз масъулиятини имтиёз, деб билганига O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида кескин эътироз билдирилди.

Йиғилиш кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан камбағалликни қисқартириш, бандлик, миграциядан қайтганлар билан ишлаш, ёшларга касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўргатиш масалаларида ҳудудда олиб борилаётган ишлар тўғрисида вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Темур Маҳмудовнинг ахбороти тингланди.

Унинг қайд этишича, 2024 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан қилинган мурожаатлар бўйича 39 минг 372 нафар фуқаронинг ишга жойлашишига кўмаклашилган. Шунингдек, 6846 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган фуқаро захирадаги иш ўринлари билан таъминланган.

Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида маҳаллалар “ўсиш нуқталари” (драйвер) асосида 31,2 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларга 510 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилган бўлиб, ушбу молиявий манбалар маҳаллаларда ишсизлар, ёшлар ва хотин-қизларнинг кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда қўл келмоқда.

Депутатлик гуруҳи аъзолари мазкур соҳадаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида қатор таклиф ва тавсияларни илгари сурди. Мутасаддилар билан биргаликда ишчи гуруҳи тузиб, жойларда ўрганишлар олиб боришга қарор қилинди.

Сўнгра Самарқанд шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори Дилшод Пардаев сўзга чиқди. У депутатларга фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича малакаларини ривожлантириш, банд бўлмаган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш курсларига кенг жалб этиш юзасидан қилинаётган ишлар хусусида ахборот берди.

Маълум қилинишича, марказда кейинги тўрт йилда 8487 нафар тингловчи касб-ҳунарга ўргатилган. Уларнинг 64 фоизини аёллар, 36 фоизини эркаклар ташкил этади. Битирувчиларнинг 4325 нафари ёшлардан иборат.

Марказда таҳсил олганлардан 88 фоизининг бандлиги таъминланган. Битирувчиларнинг 293 нафари ногиронлиги бор тингловчилар.

Кун тартибидаги навбатдаги масала – аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигига эришиш бўйича қилинган ишлар, куз-қиш мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотлари захиралари яратилганлиги ҳолати бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот бериш учун вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси раиси Аброр Ражабовга депутатлик гуруҳи томонидан расмий хат чиқарилган.

Лекин йиғилишга ўзи келмасдан, ўринбосарини юборганлиги депутатлар томонидан жиддий танқид қилиниб, масалани халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

Манбаа

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Kettik Travel – sizning ideal sayohat sherigingiz

Parvoz va osoyishtalik uchun hammasi:
✅ Launj zonalar 40% gacha chegirma bilan – ichimliklar, ovqat va qulaylik.
✅ Barcha yonalishlar boyicha aviachiptalarni qidiring va bron qiling.

Vaqtingizni tejang va sayohatni tabassum bilan boshlang!
👍Hozir bron qiling: kettik.travel

Saytga kirish

#reklama
kettik.travel


❗️ “Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади

📑 Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.

❗️ Бунда:

🔷 Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
🔷 Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
🔷 Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
🔷 Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

🔷 Ғолиблар 21 март — Наврўз куни эълон қилинади.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ҳаётнинг кичик тўсиқларидан ўта олмасдан таслим бўлишга шошилманг. Ҳаракат қилинг!

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Bulutli IT infratuzilmasi

⚡Virtual data-markazi Nutanix, Lenovo, Cisco va Fortinet kabi yetakchi vendorlar ko'magida sifat va xavfsizlikni kafolatlaydi.

Saytga kirish

#reklama
fortifai.uz


Tayinlov

✅Azizova Dilfuza Erkinovna - Yoshlar ishlari agentligining “Yoshlar ma’naviyatini yuksaltirish va bo‘sh vaqtini mazmunli tashkil etish bo‘limi” boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.

🔍Tayinlovga qadar, Dilfuza Azizova O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Samarqand viloyati Kengashi raisi lavozimida faoliyat yuritib kelgan.

🇺🇿 Oʻzbekiston yoshlari ittifoq Samarqand viloyati  jamoasi nomidan Dilfuza Azizovani yangi mas’uliyatli vazifa bilan tabriklab, kelgusi ishlariga omad tilaymiz!

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Yoshlarning qiziqishlari taklif va muammolari o'rganilmoqda

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Binance крипто-биржаси (CoinPay билан қўшма платформа) Ўзбекистонда расман иш бошлади.

“Эндиликда фойдаланувчилар банк карталари ва миллий тўлов тизимлари орқали криптоактивлар билан операцияларни хавфсиз ва қулай тарзда амалга оширишлари, миллий валютадаги маблағларни депозитга қўйишлари ва ечиб олишлари мумкин”, дейилади хабарда.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


#Диққат

⚡️Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Унга кўра, “агрессив ҳайдовчилик”, “дрифт” ва “шашка” каби хатти-ҳаракатлар учун қуйидаги жазо чоралари белгиланди:

•Ҳайдовчилик гувоҳномасидан 1-2 йил муддатга маҳрум қилиш;
•Базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима солиш.

Агар ҳайдовчида ҳайдовчилик гувоҳномаси умуман бўлмаса, унда:
• Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима солиш;
•15 суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилади.

Яқинларга хам юбориб қўйинг...

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Яхши тажрибани ўрганиш керак. Фарғонанинг янги қурилган Эко шаҳарчаси (1-фото) ва Самарқанднинг янги Қорасув массивида чиқиндига (2-фото) муносабат бўйича икки хил манзара.

Айтинг-чи, қай бири маъқул? Шаҳар ва соҳа масъуллари ўйлаб кўрадиган мавзу.

Ғолиб Ҳасанов

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Milliy_kontent

Ilgari zamonlarda odamlar mol-hol kirib ekinni payhon qilib ketmasin deb, devorni oʻylab topishgan.
Keyin-keyin devor odamlarni odamlardan ajratib tashlagan...

🎬 "Iblis devori" filmidan parcha

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича муваққат комиссияларнинг
ТАРКИБИ


1. Пўлатов Мухиддин Эгамбердийэвич – Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, Комиссия раиси

2. Халмурадов Рустам Ибрагимович – Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати,
Олий Мажлис Сенати аъзоси

2. Абилов Феруз Нематуллаевич – Вилоят ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи

3. Джуракулов Шохрух Давронович – Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Коррупсияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси

4. Нурматова Нилуфар Зиядуллаевна – Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Фан, таълим ва согълиқни сақлаш масалалари боъйича доимий комиссияси раиси

5. Азизова Дилфуза Эркиновна – Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси

6. Усмонов Сайдиаҳмад – Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири

7. Лавозимга кўра – Вилоят прокурорининг ўринбосари (келишув асосида)

8. Турдиев Маматжон Мукумович – Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири

9. Назаров Хуршид Арипович – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи

10. Юлдашев Шерали Мамараимович – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи

11. Тошбоев Донақул – “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси ўринбосари

12. Толлибойэв Улуғбек Эркинович – Вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси,
Комиссия масъул котиби

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.


Билармидингиз?

Худайбердиев Шункор Фармоновични Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган ва қайтадан Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Сессияда кеча депутатлар шу масалани ҳам тасдиқлаб беришган.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ташқи кўринишга қараб баҳо берманг!

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.