#Ҳикоя
— Қизимиз ёш, бунинг устига ўқийди, баъзи ишларга улгуролмай қолса, ўзингиз ўргатасиз энди, қуда хола.
@Sakiyna_official | 👈
— Қизимиз ёш, бунинг устига ўқийди, баъзи ишларга улгуролмай қолса, ўзингиз ўргатасиз энди, қуда хола.
Амма шу гапларни айтаркан, кўзи ёшланди, сўнг давом этди
— Ўзим ҳам иккита келин олдим. Шу кичкинагина тажрибамдан билдимки, келинлар бора-бора ўз қайнонасига ўхшаб қоларкан. Ҳар ҳолда менинг келинларим ўзимга ўхшайди. Қизимиз энди сизники! Ҳамма ишга улгуролмаслиги мумкин, аммо юраги тоза, ақли бутун, фаросатли қиз жияним.
Амманинг кўзида яна ёш айлана бошлади.
Қуда хола уни жимгина тинглади, кейин ўзига ярашган табассум билан жавоб қайтарди
—Хавотир олманг, аммажониси, онаси жиянингизни она бўлиб уришиб, тергагандир, мен уни сираям уришмайман!
Амманинг кўз ёшлари таққа тўхтаб, юзига мамнунлик ифодаси кўчди, қуда холани қучоқлаб хайрлашар экан укасига қўнғироқ қилди.
—Хавотир олма, укам, қизинг яхши хонадонга келин бўлибди.
—Қаердан билдингиз, опа!
—Иккита келинимни олаётганимда оналарига уларни сира ҳам уришмаслигимни, онасидан аъло бўлишимни айтгандим. Шу ваъдамни бажариш учун ҳам келинларимнинг майда-чуйда камчиликларига кўз юмдим, орамиздан сира гап қочмади. Билиб қўй, келин олиб бўлгач, ҳамма аёл ҳам бунақа ваъда бермайди. Фақат ўзига ишонганларининг қалбидан чиқади бу сўз. Очиғи, бу аёлда ўзимни кўрдим!
Феруза Салходжаева
@Sakiyna_official | 👈