Postlar filtri


Бизга атаб шеър ёзишибди. Шеърларини бироз тўғирладик.

Сакина каналида Умар айтар ҳикоя,
Сўзида ҳаётнинг ҳар бир ёрқин боя.
Сабриемнинг овози дилни ўрар наво,
Қалбга ёйилар нур, бўлади ҳаргиз даво.

Ҳар ҳикоясидан илҳом оламиз,
Ҳар сатрда сезилар меҳр деган из.
Ҳар қандай оғир кун қувончга тўлар,
Сакина каналида сўзласа улар.

Ҳар бир лаҳза севимли, сўзлари жонга малҳам,
Умар ва Сабрием, қалбга илҳом,
Сакина канали — нурли манбамиз,
Қалбларга улашар меҳрни чексиз.

@Sakiyna_official I 👈


#Тизер

Бу видеоимиз қачон чиқишини билмаймиз, сабаби видео тайёр бўлишига 34 соат қолган, ва яна қанча давом этади билмаймиз😅

Расмда кўрганингиздек бу видео ижрочимиз Сабриемнинг овозлаштирган катта ҳикояларидан тўплам. Худо хохласа тайёр бўлгач, ютуб саҳифамизда сўнгра телеграм саҳифамизда сизларга тақдим қиламиз.

@Sakiyna_official I 👈


#Таҳажжуд

Имом ибн Ражаб дедилар: «Синиқлик - дуо ижобатининг энг улкан сабабларидандир».

@Sakiyna_official | 👈


Кўзларимизни ёшлатиб, дилларни тилка-пора қилган жуда ҳам таъсирли бўлган яна бир ҳикоя. Кечиккан Мумтозим...

Эртага кечқурун ютуб саҳифамизда...

@Sakiyna_official I 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео

Бўладими бўлмайдими ғам чекма!

Ижрочи: Сабрием

@Sakiyna_official | 👈


Ҳузурингга келдим Роббим

Ижрочи: Сабрием

@Sakiyna_official | 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум, ҳурматли кузатувчилар!
Сизга фақат яхшиларини тақдим этамиз! 😊
Бизнинг Online Shop орқали қуйидагиларни харид қилишингиз мумкин:
👗 Аёл ва қизлар учун либослар
🧒 Болалар кийимлари
🛏️ Пастеллар
⏰ Соатлар
🎉 Акция:
Биринчи буюртма қилган 3 нафар мижозга етказиб бериш бепул.
📲 Буюртма учун: @Bintu_Oybek_online_shop


#Таскин

Ҳар бир қуюқ тунда бир тонг бор. Ҳар бир ёмғирнинг ортидан қуёш чиқади.
Шундай экан, умидни сўндирманг – ҳар бир қадамда яхшилик сизга яқинлашмоқда!

@Sakiyna_official | 👈


#Ҳикоя

Подшоҳ вазиридан сўради: “Нега анави ходимимни ўзимдан кўра бахтиёрроқ юрганини кўраман? Ахир унинг ҳеч вақоси бўлмаса, менда бўлса бойлик, мол-мулк ва барча нарсанинг эгалиги бўлса? Яна мени кўнглим тўлмайди, инжиқ бўламан?
Вазир жавоб берди: “У билан “тўқсон тўққиз” қоидасини тажриба қилиб кўринг, тушуниб оласиз”. Подшоҳ: “Тўқсон тўққиз” қоидаси нима экан?” дея сўради. Вазир: “Тунда сездирмай келиб, ходимнинг уйи эшиги олдига тўқсон тўққиз динорни қўясиз ва бир парча қоғозга “мана шу юз динор сенга ҳадядир” деб ёзиб қолдирасиз. Секин эшикни қоқиб кетиб қоласизда, бир четдан нима бўлишини кузатиб турасиз”, деди. Подшоҳ вазирининг айтганини қилди ва четдан кузата бошлади. Ходим эшикни очди ва нарсани олиб, ундаги ёзувни ўқиди. Сўнгра динорларни санаб кўрди-да, “ҳойнаҳой, бир динор ташқарида тушиб қолган бўлса керак” дея оила аъзоларини ҳам уйғотиб чақирди ва ҳаммалари бирга кўчадан уни излашга тушишди. Тун ўтиб, тонг ҳам отдики, уни топа олишмади. Уйнинг эгаси етмаётган динорни топа олишмаганидан қаттиқ жаҳли чиқди ва уларни урушиб, заҳрини сочди.
Эртасига ходим туни билан ухламай пул қидириб чиққани учун ҳам ишга ҳаёли паришон ҳолда келди ва юзи буришган, қовоғи солиқ, аҳволидан нолиган ҳолда подшоҳнинг олдига рўбаро бўлди.
Ана шунда подшоҳ “тўқсон тўққиз”нинг маъносини англади.
Биз ана шундаймиз. Аллоҳ таоло бизга ато этиб қўйган тўқсон тўққиз неъматни унутамизда, ўша “йўқотилган” биттасини излаш билан умримизни ўтказиб қўямиз...

@Sakiyna_official | 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео

Билмайсан...

Ижрочи: Омар Халил

@Sakiyna_official | 👈


Asil mevalardan — asil sharbat

Qarshi oling - yangi uzilgan mevalardan siqib olingan Asil sharbatlari!

Hech qanday shakar va sun'iy qo'shimchalarsiz tayyorlangan mazali sharbatlar har kuningiz uchun.

Asil — yangi tabiiylikni oching.

Узнать больше

#reklama
instagram.com


#Шеър

Ишқ бўлсайдим...

Муаллиф: Малика тавфиқ
Ижрочи: Омар Халил

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

Оқшом пайти ухлашдан олдин, фарзандингиз билан эртанги кун қилиниши керак бўлган ишлар хусусида гаплашинг. Мана шу одат фарзандни режа қилишга, вақтини тартиблашга ва ундан унумли фойдаланишга ўргатади.

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

Чанқасанг, сув бор бўлганидек, ғамга ботган бўлсанг, Қуръон бор.

@Sakiyna_official | 👈


Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang

Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif qiladi. Ozonda muvaffaqiyatli hamjamiyatga qo’shiling va 53,5 million xaridorga ega bo’lish imkoniyatidan foydalaning! Bepul o’qish va tahlil qilish vositalari maydonchaga tez moslashishga yordam beradi. Bepul ro’yxatdan o’ting va bugunoq o’z biznesingizni boshlang!

Registratsiya

#reklama
seller.ozon.ru


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео

Онажон...

Муаллиф: Дилафрўз
Ижрочи: Сабрием

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

Қачонки оналар ҳаётдан кетарканлар, қалб жароҳатларини тикиб турган игналарни занг қоплайди...

@Sakiyna_official | 👈


Янги ҳикоя

7.3k 0 17 35 185

Фақатгина бошига мусибатга етганда ёрдамчи бир восита эмассан, ҳар қандай ҳолатда ҳам очликда ҳам тўқликда ҳам, қийинчиликда ҳам осончиликда ҳам Меҳрибонимсан Роббим. Осийлик, кибр қилиш, ношукрлик, итоатсизлик эса мен заиф ҳақирингдан.

Шижоат келганда интиладиган, бошқа пайт кераксиз бир нарса эмассан, ҳар қандай ҳолатда ҳам ибодат, итоатга, ҳамд айтиб умрлар етмайдиган даражада шукрлар айтиладиган ягона ҳа ягона бўлган зотсан Меҳрибоним.

Юрак тўридан сизиб чиққан маҳзунлик кўз ёшларини артгувчисан. Ҳатто сенга қанчалик итоатсизлик қилиб кўриб турганингни билиб туриб ҳам осийлик қилсамда, кечир, кечиргин, дейишимга кечириб бағрингга олувчи аввалу охирида такрорланмас бўлган ягона бенуқсон, раҳмли Ҳаким зотсан.

Ҳидоятингда мустақим, собит қил. Итоатда, сенга интилишимда шижоатлилардан қил.

@Sakiyna_official I 👈


#Таҳажжуд

Қоронғи кечада ўта билиб турувчи Подшох қаршисида ўтирганингда ёш боланинг ишини қил: бола бир нарсани сўраса-ю, уни беришмаса, то олмагунича йиғлайверади.

Сен ҳам ана шундай ёш бола
бўлиб ҳожатингни сўра!

@Sakiyna_official | 👈

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.