#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ
#2
Қор кечгача ёғди.
Нилуфар дарвоза олдидаги қорларни куради. Кейин ҳовлидагини...
Охирги ўн йил ичида Баҳодирнинг иши юришгандан юришди. Бир дўкони иккита бўлди, иккитаси учта. Асосан аёллар ва болалар кийимлари бўлгани учун савдоси зўр бўларди.
Эркак уйни қайта таъмирлатди. Барча шароитлари ичида бўлган иморат солди. Ҳовли гир айлана ёпилди. Деярли қор тушмасди.
Ўртадаги яшил чим босилган майдонни айтмаса... ҳаммаси жойида. Аммо қор шамол билан ёққан чоғи, брусчаткалар устига яхшигина қор уюми йиғилганди.
Нилуфар эринмай ҳаммасини супуриб чиқди. Кирларни автомат кир машинага тиқди. Уйларни бир қур тозалаб бўлгач, онлайн дарсларини бошлади.
Нилуфарнинг онлайн дарс олишидан ҳеч кимнинг хабари йўқ. Фақат қизи Мадина билади. Нилуфар инглиз тилини, турк тилини, психологияни ва маркетинг соҳасини онлайн дарслардан ўрганиб борарди. У аслида бу билимларни зерикканидан бошлаганди.
Бир вақтлар мактабнинг аълочи қизи бўлган Нилуфар ўз билими билан университет талабасига айланганди. Гранд асосида ўқиш насиб қилганди. Бир олам орзулари бор эди. Магистратура босқичини ҳам тугатиш арафасида уни Баҳодирга унаштиришди. Шу билан бир ой ичида тўй ҳам бўлди, ўқиш ҳам битди.
Барча билимлар дипломдаги баҳолар билан сандиқдан жой олди!
“Ўғлимиз ҳам ўқиган. Келинимиз ҳам ўқимишли бўлишини истаймиз. Албатта, ишга ўзимиз киритамиз!” деган ваъдаларни берган қайнотаси икки йилдан кейин вафот этди.
Баҳодир Нилуфарнинг ишлашига бошиданоқ розилик бермади.
-Уйда ота-онамнинг ўзлари хизмат қилишларини истамайман! Вақти соати келса, албатта ишлайсан! Лекин ҳозир эмас, - деб қатъий талаб қўйди.
Нилуфар бир дунё хазинани ўз бағрига кўмган заминдек, жимгина бош эгди.
Бир йил ўтмаёқ бешик қучди. Бунёдига овуна бошлади. Икки йилдан сўнг Мадинаси туғилди.
Қарабсизки, ҳаёт ўзанида у ҳам бошқа аёллар каби оқимга қарши бўлмай оқа бошлади.
Орадан ўтган йиллар, Нилуфар уй бекасиликни дўндириб ташлайдиган аёлга айланди.
Баҳодирнинг ишлари ривожланиб бораркан, Нилуфар ҳам эридан орқада қолмасликка уринарди.
Аммо эрининг аёлларга паст назар билан қараши уни ранжитарди. “Сочи узун, ақли қисқа... Аёл кишининг жойи уй!” дерди эркак менсимаган оҳангда.
-Ҳар қандай муваффақиятли эркак ортида буюк аёл турган бўлади! – дерди унга эътирозини билдириб Нилуфар.
- Ҳечда! Масалан, менинг қайси ишимда сенинг ёрдаминг тегди? Дўконларимнинг манзилини ҳам билмайсан... унда қанча пул айланишигаку, умуман ақлинг етмаса керак, - дерди Баҳодир Нилуфарга бир қур қараб қўяркан.
- Амир Темурни буюк қилган унинг ишлари деб ўйлайсизми? Аслида Бибихонимнинг тадбирли аёл бўлгани Амир Темурни бемалол бошқа юртларда уруш қилишига замин яратган! – деб баҳсга киришиб кетганини сезмай қоларди жувон.
- Бўлса бордир. Лекин ҳозир ундай эмас! Аёл киши эрининг топганини куйдириб, пишириб ўтирса бўлди! – ўзиникидан қолмасди эр.
Нилуфар эса, жимгина туриб кетарди. Эри янги фирма очган пайтида Нилуфарнинг иқтисодий билимларидан фойдаланганини ёдидан чиқарганди. Солиқ юзасидан боши қотганда ҳам Нилуфар унга нималарнидир ўргатгани ёдида.
Ҳатто, ҳозирги мана шу дўконнинг номини ҳам Нилуфар топиб берганди. Ўшанда эри “Қандайдир чиройли ном топиш керак. Аёллар ва болалар кийимлари сотилади ахир... Бренд номга айланиши керак”, деганди.
Нилуфар туни билан ухламай, ўйлаб чиққан. Интернет титган. Ва эрталаб Баҳодирга “СЭЗА”, яъни “Сиз Энг Зўрига Арзийсиз!” номини топиб берганди!
Аммо не ажабки, эр аёлнинг бу хизматларини тақдирлаш тугул, тан олмасди!
ДАВОМИ БОР
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi