Айни пайтда устозим Юлдуз Ҳошимова Умра зиёратида.- Маккадалар. Ҳозиргина Каъбанинг ёнидан видеоқўнғироқ қилдилар.Каъбани кўрсатиб, "Теез дуоларингизни сўраб олинг.Сизни ҳам етказсин, бўлақолинг", дедилар. Қалбим бир қалқиди, кўзларим ёшланди.
"Алҳамдулиллоҳ, Байтингга бориб менида эслайдиган, севимли бандаларинг борига шукр!" дея пичирлаганча дуо қила бошладим.
Роббим Ўзи суйган бандалари қаторида, Байтуллоҳда севимли бандаларига эслатаётгани учун қалбим тўлиб тошмоқда. Юрагимдаги бу ҳаяжонни таърифлаб беролмайман. Чарчоқлар унутилди. Роббим менга Ўзининг Раҳмон Зот эканлигини эслатмоқда...
Мени эслаганлардан, Муқаддас Каъба атрофида мени дуо қилаётганлардан миннатдорман. Уларнинг қалбига менинг учун ҳам дуо қилиш илҳомини пайдо қилган Аллоҳимга чексиз ҳамдлар айтаман!
Борингизга шукр, Юлдуз опажон! Аллоҳим зиёратларингизни қабул, ибодатларингизни мақбул айласин! Севимлилари қаторида бизни ҳам Байтуллоҳга чорласин! Аллоҳим, Ўзингга чексиз шукроналар бўлсин!
Каналимда ҳам дуода эслаганларга ташаккурларим!
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi