SAIDA_AZIZ IJODI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Ижод ва илҳом Аллоҳдан!
Кўчиришда Муаллиф розилигини олишни унутманг!
Журналист,
сценарист,
психолог Саида ҚОРАБОЕВА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi_bot
Реклама хизмати 👇:
https://t.me/+_YBJjOJnAvg
Инстаграмда: saidakarabaeva

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Уйғондингизми?

Қандай ажойиб...Мен эса тонгдан завқ олиб улгурдим.... Ҳаётни бутун борлигича яхши кўрдим. 🥰🥰🥰

Сизга ҳам муҳаббатимни жўнатмоқдаман..😍..Сездингизми?😉

Ажойиб! У сизни бугун барча кўнгилсизликлардан  асрайди. Ишонинг! 🥰

Севган одам учун атрофдаги бариси гўзал. Мен учун энг гўзали ва энг ажойиби сизнинг борлигингиз.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг, Қадрдон. Ахир бошқа СИЗ йўқ.

Бу дунёга сизнинг ўйларингиз, хаёлларингиз, меҳру, шижовтингиз, билим ва тафаккурингиз, муҳаббатингиз жудаяяяям керак.

Келинг, Ҳаётга муҳаббатни бирга берайлик... Ҳаммага бирдай хайрли кун тилайлик!

Хайрли кун, дунёни муҳаббати ва борлиғи билан тўлдираётган, Азизларим.....🥰🥰🥰🥰

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

293 0 17 2 13



#ҳислар

Бугун яна бир кун ниҳоя топиб, туннинг бағрига кириб келдик.

Тонгга қадар не гап, не сўз, Аллоҳдан ўзгасига аён эмас.

Муҳими эса, айни фурсатлар, яшаб турган онларимиз!

Бугун нима бўлганидан қатъий назар, "Ҳаммаси яхшиликка" дея олишимиз керак!

Биз тақдиримизга нелар ёзилганидан бехабармиз. Келажак ҳақида қайғуга тушишдан фойда йўқ. Донишмандлар айтганидек: "Ёзилган бўлса, қочолмаймиз! Ёзилмаган бўлса, қўрқиш на даркор?"

Биз эртани билмаган ҳолда ўтмишни яшаб бўлдик, холос. Фақат ўтмишнинг аччиқ хотираларини ортмоқлаб юрмасак бўлгани...

Ҳеч, бирор мева ё сабзавотнинг айниб қолганини кўрганмисиз, ҳидини туйганмисиз? Ўтмишдан қолган аччиқ хотиралар ҳам худди айниган мева ё сабзавотга ўхшайди. Уни кўтариб юришдан фойда йўқ... Ўзимизга оғирлик қилгани қолади. Энг ёмони, унинг бадбўй ҳидига тобора яшаб, ўрганиб қолишимиз мумкин! Унинг ҳиди бизга сезилмайдиган даражада кўтариб юриш.... Аллоҳ асрасин!

Кеча нимани яшашингиз керак бўлса, яшаб ўтдингиз! Ундан тушкунликка тушиб, юрак бағрингизга алам қопларини тўлдириб олманг... Яшаб ўтилган сониялар сизнинг қайсидир ҳолатингиз учун керак эди. Сизни чархлаши зарур эди.

Ҳеч олмос қандай олиниши ҳақида ўйлаганмисиз?
У оддий тошлар орасидан ажратиб олинади. Ажратиш жараёни эса осон бўлмайди. Заррадек олмосни топиш учун қанчалар сайқал берилишини биласизми? Эҳҳе...

Ёки бирор чиройли заргарлик буюми... қўлингизга шунчаки келиб тушмайди. У ҳам қанча босқичларни босиб ўтиб, гўзал суратга киради.

Оламлар эгаси Сиздан олмос яратмоқчи... Сизни шунчаки тош бўлиб қолишингизни истамаган Зот у! Чунки у сизни Севгидан бунёд қилди. Шунчаки тош бўлиб қолмасдан, бриллант каби ярақлашингизни истайди. Сайқалланишга қўйиб беринг ўзингизни! Олмосга айланганингизда, жилваланишингиз Ўзингизга ҳам ёқади, бу аниқ! Ишонинг!

Ҳаёт шунчаки яшаб ўтиш учун тақдим этилмаган. Бу оламда ҳар бир зарранинг ўз вазифаси бор. Шунингдек, Сизнинг ҳам. Ҳеч бўлмаганда, фарзандингизга гўзал тарбия бериш вазифангиз бор елкангизда! Вазифаларни мукаммал бажаришни ўйланг. Шундагина мукофотга лойиқ кўриласиз! Ўзингизни ўтмиш аламлари, бўлмағур гап-сўзлар, чигал муносабатлар орасида эзиб қўйманг!

Роббим сизни шунчаки яратмаган! Ва сиз шунчаки эмассиз! Шунчаки... га айланиб қолманг!

©️САИДА АЗИЗ

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қалбим_билан

☘️☘️☘️

Яна бир Кун кириб борар Туннинг бағрига...
Сен менинг Туним бўлсанг-у, бағрингдаги (қалбингдаги) Кунга айлансам...

©Саида АЗИЗ

☘️☘️☘️

Хайрли кеч, Яхшилар!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Тобора сафимиз камайиб кетаяптими?🤔🤨 Яқинларни таклиф қилинглар...


Шу изоҳларни ўқиб, кулиб юборибман😄😄😄


Маҳалла, куни- кушнилар ҳам хурсанд бизга кушилиб 😄
Имронга мос эмас эди деб.


Mano turqi sovuq Imronga turmushga chiqmasmush😒men bundan xursanman🙂


Сериал кўраётганлар борми?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
У "Мен сени севаман" демоқчи эди, лекин бунинг ўрнига шундай деди:

"Мен доим сени қўллаб-қувватлайман"
"Сени безовта қилаётган нарсани айт?"
"Мен доим ёнингдаман"
"Уйга етиб борсанг, ёз"
"Кунинг қандай ўтмоқда, жоним?"
"Соғиндим"

Менимча бу гаплар оддий севги изҳоридан яхшироқ.

(шабистондан)

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi




SAIDA_AZIZ IJODI dan repost
#ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)

Кунларнинг бирида онам Шоҳида холаникидан хурсанд қиёфада чиқдилар.
- Ҳа, ойи, оғзингиз қулоғингизда, тинчликми? – деб сўрадим.
- Нега хурсанд бўлмайман? Шоҳида холанг қизини узатмоқчи. Совчилар келибди. Яхши оиладан экан.
- Қайси қизини?
- Вой, қайси қизини бўларди, Шаҳнозанида. Каттасини узатган бўлса… - Устимда биров сув қуйиб юборгандек туйилди.
- Унаштиришдими?
- Йўқ ҳали. Икки ёш учрашишсин, дейишяпти. Қиз учрашувга чиқиб келсинча, бир гап бўлар...
Онамнинг бу гапидан кейин ич-этимни ердим. Унга қалбимдаги пинҳона севгимни тўкиб сочгим келарди. Мен излаган ой ёнимда-ку, аммо қўл чўзиб ололмаяпман.
Ўша куниёқ унинг ишхонасига бордим. У мени кўриб ҳайратланди.
- Тинчликми, Дилшод? Уйдагилар яхшими? – деди ажабланиб.
- Ҳа, яхши, шунчаки йўлим шу томонга тушганди. Бирров кириб кетай дедим, - дея жилмайдим. Яна алдадим. Яна ўзимни азоблай бошладим.
- Мен бир гап бўлдими, деб ўйлабман.
- Учрашдингизми? – дабдурусдан берган саволим уни ҳайратлантирди.
- Ким билан?
- Бўлажак куёв билан, - у гапимни эшитиб қах-қах отиб кулиб юборди.
- Вой укагинам-ей, - дея у бармоғи билан бошимга ниқтади. – Катталарнинг ишига аралашавермагин, хўпми? – мен индамай бошимни ерга эгдим. Шу тобда кўнглим унга дил изҳори қилишга ундади. Лекин нима деб гап бошлайман. У мени жим ўтирганимни ўзича тушунди. – Йўқ , хали учрашганим йўқ. Эртага учрашсам керак…
- Сизга айтадиган гапим бору, лекин...
- Нима гап? – кўзларига қарадим. Тилим калимага келмасди. – Айтмай қўяқол. Мен сендек укамни йўқотишни истамайман.
- Нима дейишимни билмайсизку?
- Кўзинг айтиб турибди, Дилшод. Тенгсизлик белгиларини мактабда ўргатишганми сенга?
- Тушунмадим.
- Мен ва сен. Ўртада эса тенгсизлик белгисини қўй. Мен сендан уч ёш каттаман. Сендан учта кўйлак кўпроқ кийганман. Сен энди туғилганингда мен боғчага борардим. Ва айнан кўзларингдан ҳисларингни билиб турибман. Ҳиссиётлар инсонни алдаб қўяди. Алданмагин... мен учун энг яхши қўшни ва тутинган укам бўлиб қоласан!
Бошқа гапнинг кераги йўқ эди. Шаҳноза ҳаммасини айтди-ю, “Бўпти, ишим қолиб кетмасин”, деганча ичкарига кириб кетди.
Унинг ёнидан бир аҳволда қайтдим. Бироқ бу юрак қурғур ақлимга бўйин эгишни истармиди? Қайсидир қўшиқчининг қўшиғи бор эди: “Нечун ёшинг мен қатори бўлмади?” Орамиздаги уч ёш нимани ҳал қиларди. Нега одамлар ёшни рўкач қилишади. Севги ёшнинг, ирқнинг, насл насабнинг фарқини ажратармиди?
Уйга кирсам ҳам, кўчага чиқсам ҳам қалбимда нимадир оғир юкдек турарди. Ахийри... Кўнглимдагиларни онамга билдирдим. Онам жим қолдилар мени эшитиб... Юракни сиқадиган жимлик.
- Ойи, - дедим сукутларидан юрагим сиқилиб. – бирор нарса денг...
- Дилшод, ҳамма гапни Шаҳнозанинг ўзи айтиб бўлибди. Бу ҳислар ўтиб кетади. Мана кўрасан. Шаҳноза кеча розилик берди. Уч кундан сўнг фотиҳа тўйи. Бу гапни мен ва Шаҳнозадан бошқа ҳеч ким эшитмасин, болам... Эшитган қулоққа яхшимас. Унга бахт тилагин, болам, - дедилар онам менга маъюс боққанча.
Бугун уни узатиб кетишди. Мен эса у айтганидек қоғозга тенгсизлик белгисини чиздим: МЕН< СЕН!

ТАМОМ!

@Saida_Aziz_Ijodi


SAIDA_AZIZ IJODI dan repost
#ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)

Шаҳнозанинг:
- Бас қилларинг икковинг ҳам! – деган овоздан ўзимга келдим. Қизнинг ёшлари юзини юварди.
- Иккаланг ҳам кўзимдан йўқол!
- Эшитдингми? – деди Ўткир менга хўмрайиб.
- Ўткир, иккинчи кўзимга кўринма, мен сени ёмон кўраман, ёмон кўраман! – деганча Шаҳноз югуриб кетди. Ортидан мен хам. Унинг қўлидан ушлаб машинага ўтқаздим. Машинада хам Шаҳноз ҳиққилаб борарди. Йўқ, уни бу ахволда уйига олиб бориб бўлмасди. Шоҳида хола кўриб қўрқиб кетиши аниқ.
Aнхор бўйидаги қахвахонага бордик. Aслида бу жойни ўзим ҳам яхши кўрардим. Сиқилиб кетган пайтларим келиб турардим. Сокин оқаётган анхор суви одамга таскин бағишларди, гўё.
- Шаҳноз , юринг, - дедим унинг машинадан тушишини сўраб.
- Қаёққа келдик?
- Шу ахволда уйга боролмайсиз-ку… - у бош силкиганча машинадан тушди. Aста-секин юриб пастдаги стол-стулларга жойлашдик. Жуда тинч жой эди бу ер. Қиз сувга тикилганча ўтирарди. Унинг бу ўтиришидан портлаб кетаёздим.
- Нима, ҳалиям ўшани ўйлаяпсизми? – дедим унга қараб. У менга нигоҳини қадади.
- Дилшод, у нима деганини биласанми?
- Нима деди?
- Мени яхши кўришини айтди. Кейин уйланаётган эмиш. Aммо мендан кўнгил узолмасмиш, - гапираётиб, Шаҳнознинг кўзларидан икки томчи ёш думалаб тушди. - Мен билан кўришмоқчи эмиш…
- Вой ифлос, - столга мушт туширганимни сезмай қолдим.
- Ҳа, мен шунақа ифлос одамни яхши кўриб юрган эканман. Уни кимга уйланаётганини айтайми?
- Кимга?
- Менинг дугонамга. Дугонамнинг оиласи онасига маъқул тушибди. Қара-я, севганим дугонамга ёр бўляпти… - қизнинг гаплари титраб чиқди.
- Шаҳноз, бир илтимос, ўшани эсдан чиқаринг. Бўлди, нима қиласиз, унақа маразни ўйлаб?
- Қандай қилиб чиқарай? Aйт, мен нима қилай? Уни чиқариш учун нима қилай? Халиям ўйламай қўйгандим, бугун яна келиб… - У қўллари билан юзини тўсиб олиб йиғлади.
- Мен у билан гаплашаман, - дедим асабийлашиб.
- Йўқ-йўқ, сени бир нарса қилиб қўймасин, тағин. Уни ўзим тоғирлайман, сен индама, - Шаҳноз юзидаги ёшларни рўмолча билан артди-да, менга қараб кулимсиради. – Қўй, бошқа нарсалар ҳақида гаплашамиз. Хўш, нега менинг ёнимга келаётгандинг?
- Шу тарафдан ўтиб кетаётгандим, кўриб тўхтадим, - деди унинг саволидан довдираб.
- Ростданми ? – у сирли кулимсиради. Мен бу қизнинг иродасига қойил қолгандим. Йиғлаб туриб кулиш камдан-кам одамнинг қўлидан келади.
Ўша кундан кейин қалбимдаги олов янада гуриллаб кетди. Шаҳнозни бир кун кўрмасам, нимадир йўқотиб қўйганга ўхшардим. У эса менга хар доим ўз укасидек муомала қиларди.
Ҳатто, бир сафар: “Мен Худойимдан ака ё ука беришни сўрардим. Бахтимга сени рўбаро қилди. Гарчи қонимиз бир бўлмаса-да, мен сени укамдек яхши кўраманю туғишган бўлмасада, тутинган укамсан, - деганди. Мана шуниси алам қиларди унга дилимдаги борини тўкиб сочолмасдим. Унинг бу гаплари дилимдагиларни изҳор этишга қўймасди. Униинг қалбига озор етказиб қўйишдан чўчирдим.
(ДАВОМИ БОР)
@Saida_Aziz_Ijodi


SAIDA_AZIZ IJODI dan repost
#ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)

- Нега, Дилшод, нега? Нега менинг хаётим бунақа? Нега бунчалар ожизман? Нима қилай айт? - у бошини кўтариб, кўзларимга қаради. Кейин секин кафти билан юзидаги ёшларини артди. – Бу гапларни онамга айтолмайман. Юракларини сиқишни истамадим. Опамни-ку аранг узатдилар. Менга эса... … Узр, сенга кўп гапириб, юрагингни сиқиб юбордимми? - Мен эса унинг сўзларини англамасдим. Кўзларига тикилиб турардим, холос. Шаҳноза йиғласа жуда гўзал бўлиб кетаркан. Худди уни илк бора кўраётгандек юзига тикилиб қолгандим. Қиз мени тикилишимни бошқача тушунди.
- Дилшод, узр… Мен борай, - деганча ўрнидан турди.
У кетгач хам Шаҳнозанинг хаёли бир зум мени тарк этмасди. Негадир уни яна кўргим келаётганди. Ўзимдаги ўзгаришдан ҳайратда эдим.
Ўзим сезмаган тарзда унга кўнгил боғлаётганимни англаб англамасдим. У эса менга ўз укасидек муносабатда бўларди.
Эртаси куни уни ишхонасида олиб қайтмоқчи бўлдим. Машинамни рулини ўша ёққа бурдим. Болалар боғчасига етмасдан узоқдан ким биландир сухбатлашиб турганини кўрдим-у, машинамни секинлашдирдим. Дарахт остида Шаҳноза бир йигит билан гаплашиб турарди. Назаримда, жанжаллашишарди. Йигит ўзича нималарнидир қизга тушунтирар, Шаҳноз эса қўл силтаб, кетмоқчи бўлар, аммо йигит унинг қўлидан ушлаб яна гапирарди. Aхийри Шахноз йиғлаб юборди. Унинг овози менга ҳам эиштилди:
- Ўткир, мени ўз ҳолимга қўйинг. Мен сизни кўришни истамайман! - Унинг ўтинчли овозини эшитиб, машинада ўтиролмадим. Шахт билан унинг ёнига шошилдим.
- Шаҳноз! - Иккаласи хам мен томонга қарашди. Йигитнинг кўзлари олайиб кетди.
- Ким бу? – бақирди қизга.
- Ха, янгисини топиб олибсан-да… - заҳарандалик билан тиржайди Ўткир. Мени эса Шаҳнозага жоним ачирди. Машинага етаклаб келмоқчи бўлиб, қўлидан тутдим. Юзимга мушт келиб тушди. Ғазабим қўзиб кетди. Бир зумда иккаламиз ёқалашиб кетдик. Ўтган- кетган бизга қараб ўтарди.

(ДАВОМИ БОР)
@Saida_Aziz_Ijodi


SAIDA_AZIZ IJODI dan repost
#ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)

Шаҳноз бизникига кунора чиқарди. Гарчи онам: “Уни опа дегин”, деб қайта- қайта гапирсаларда, уни опа деёлмасдим. Унга тенгдошдек муомалада бўлардим.
- Дилшод, севганинг борми ? – деб сўраб қолди бир куни. Бош чайқадим.
- Йўқ, сизники-чи? – деб савол бердим мен ҳам унинг ойдек чеҳрасига термулиб. У чуқур хўрсинди-да:
- Бор эди, энди йўқ, - деди маъюслик билан.
- Нега? – беихтиёр шу савол оғзимдан чиқиб кетди. У менга қараб аламли кулимсиради.
- Нега? Сабаби битта... унинг онасига ёқмадим. Биласанми, йигирма тўртга кирган бўлсам-да, бутун хаётим негадир фақат ғамдан иборатдек туюлаверади. Беш ёшимда отам бизни ташлаб кетдилар. Сабабини билмайман. Билганим, хозиргача у одамдан дарак йўқ. Тўғри, онам билан қонуни ажрашишган, лекин бирор кун бўлсин, биздан ҳабар олгани йўқ. Ҳатто отамнинг қиёфасини ёдимдан чиқариб юборганман. Онам бечора икки қизни аранг ката қилдилар. Опамни уазатиш арафасида кўпчиликдан қарздор бўлиб қолдик. Онамнинг биргина акаси ҳам бизга ёрдам бермади. Турган ҳовлимизни сотдик. Бу ерга кўчиб келдик. Ўткирни яхши кўриб қолганимда хаётимда яхши кунлар бошланди, деб ўйлагандим. У билан бир синфда ўқирдик. Кейин бирга коллежда ҳам таҳсил олдик. Бирга инситутга топширдик. У ўқишга кирди. Мен эса конрактга илиндим. Шароитимни кўра-била туриб ўқийман, дейиш жиннилик бўларди. Шу боис ишга кирдим. У билан доимо учрашиб турардик. Биласанми, Дилшод, уни бутун вужудим билан яхши кўрардим. Ха, жуда ҳам… - Шахноза чуқур хўрсинди. – Aммо жуда яхши кўриш керак эмаскан. Онаси мени ёқдирмади. Чунки мен улардек бой-бадавлат оила фарзанди эмасман. Унинг онаси қизларни бойлигига, оиласидаги мухитга қараб бахолайди. Тўғри, мен камбағалдирман, лекин қалбим… мухаббатим – менинг бойлигим, - унинг кўзидан ёш сизилиб юзига тушди.
- Шахноза, қўйинг, йиғламанг, - дедим унга хайрихоҳлик билан. Оғу кўзларидан оқаётган ёшларга раҳмим келарди. Қандай юпатишни билмасдим Шу дамда ўзим ҳам ғалати туйғуларни ҳис қилаётгандим. Қўлини тутгим, таскин бергим келарди-ю... Лекин шуниям эплолмасдим.

(ДАВОМИ БОР)
@Saida_Aziz_Ijodi


SAIDA_AZIZ IJODI dan repost
#ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)

Хар ҳил хаёллар билан уйга келиб, пулни олдимда, ортимга қайтдим. Туман шифохонаси уйимиздан узоқда эмасди. Нари борса машинада ўнг беш дақиқали йўл. Етиб келганимда ҳали Шаҳнозани олиб чиқишмаган экан.
- Шифокор келиб сени сўраб кетди, - дедилар онам чуқур хўрсиниб.
Вой, номард, мени хам ўзига ўхшатганми, дейман. Шу пул ўлгурни қўлига олмаса кўнгли жойига тушмайди-да. Ишқилиб, пулнинг дардида Шахнозани нотўғри операция қилишмаса бўлгани… Операция бир соат давом этди. Бошидан қалпоғини олиб, менга илжайиб келаётган дўхтирни кўриб, энсам қотди.
- Ҳаммаси яхши. Кўричак олиб ташланди, - деди дўхтир менга писанда қилиб. – Юринг ортимдан.
Aёлларга хозир келаман, деганча ортидан эргашдим.
- Мана олинг ! – деганча жахл билан халтага ўралган пулни стол устига ташладим.
- Ҳай-хай, йигит, бунчалар зарда қилманг мен бу пулни ҳалоллаб оляпман. Қолаверса, бу пул ўзимга эмас , дорилар учун… Ҳозир замонни биласиз-ку … - унинг гапидан энсам қотди. “ Сенга ўхшаганлар замонни бузяпти”, дедим ичимда.
- Ўзи яхшими, ишқилиб ? – сўрадим ундан,
- Ҳа, яхши, шунчаки кўричак экан…
Индамай ўрнимдан туриб, чиқиб кетдим. Ортимдан дўхтирнинг “Келиб туринг” , - деган овози эшитилди. Илоҳим, сенинг ёнингга келгули қилмасин.
Қўшни қизни палатага олишган экан. Онам билан онаси унинг олдида ўтиришганини кўриб кўнглим жойига тушди.
- Ҳа, Шаҳнозабону, тузалиб қолдингизми? – дедим атайин кесатиқ охангда.
- Рахмат , яхшиман, - деди у паст овозда.
- Шахноза опа де, сендан уч ёш катта-я , - дедилар ойим менга қараб.
- Қўяверинг, хола, барибир мен ундан ёш кўринаман, - деб кулимсиради Шахноза.
- Қойил-е, шундай хасталаниб турган пайтда хам кўнглинга хазил сиққанини қаранг-а … - дедилар онам.
Бир хафтага қолмай Шаҳнозани уйига олиб келдик. У билан деярли кўришмасдик. Унинг ахволида онам мени бохабар қилиб турардилар.
Дам олиш куни эди. Онам менга қараб турдилар-да:
- Ўғлим, Шаҳноза опангдан хабар олиб қўй. Куни кеча сени сўровди, - дедилар.
- Мени нима қиларкан? - ажабланиб тикилдим онамга.
- Раҳмат айтмоқчидир-да, -онам нимага шама қилганини тушундим.
- Шоҳида холага айтганмднгиз? – Онам бош чайқадилар:
- Йўқ айтганим йўқ. Лекин Шаҳноза сени кўрмоқчи.
- Хўп, - деганча чорасиз қўшнимникига йўл олдим. Олди очиқ айвонда Шахноз ўтирарди. Мени кўрди-ю, бирданига юзи ёришиб кетди.
- Вой, Дилшод, қалайсан? – деганча сўрашишга тутинди. Унда уч ёш кичик бўлганим учун сенлаб гапирарди.
- Раҳмат, ўзингиз қандайсиз? Тузалиб қолдингизми ?
- Раҳмат, сендан миннатдорман, – Назаримда, овози қандайдир титраб чиққандай туюлди.
- Холам қанилар? – деб сўрадим ноқулай ахволдан чиқиш учун.
- Билмадим, кимникигадир чиқиб кетгандилар… Ке, бу ёққа ўтир, - деганча солинган кўрпачага таклиф қилди.
Ўша куни алламахалгача гаплашиб ўтирдик. Бозорда савдо қилишимни билгани учун ҳам Шаҳноза мендан нарх-навони суриштирди. Шохида хола кириб келганидан сонг секин ўрнимда қўзғалдим. Шаҳноза мени дарвоза ёнигача кузатаркан, қўлимни қисти-да:
- Дилшод сенга раҳмат. Сендек инсон билан қўшни бўлганимиз учун Худога шукроналар айтаман, - деди. Индамай бошимни ерга эгдим. – Ҳамшира дугонамдан эшитдим…
- Майли, мен кетдим, - деганча уйга шошилдим. Aммо негадур унинг гапидан кўнглим алланечук бўлиб кетганди.
(ДАВОМИ БОР)
@Saida_Aziz_Ijodi


SAIDA_AZIZ IJODI dan repost
#ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)
- Хўп-хўп, ука, - деганча нари кетди дўхтир. Хаёлларимни бир зумда чигал ўйлар ишғол этганди. Шоҳида холага “дўхтир юз доллар сўради” деб қандай айтаман?
- Дўхтир нима деди? – кўзларимга умид билан тикилди қўшни аёл. Жилмайишга уриндим.
-Кўричак экан, хозир операция қилишади, - дедим тасалли оҳангда .
- Пул сўрадими? – деди Шоҳида хола кўзларимга жавдираб тикилиб. Нигохимни олиб қочдим.
- Қўяверинг, арзимаган пул, - дедим-у, ойимни сал нарироққа имладим. Дўхтирнинг гапини айтдим. Онамнинг жахли чиқиб кетди.
- Вой номард арзимаган операцияга шунча пул сўрадими? Шоҳида бунча пулни қаердан олади?
- Ойи, Шоҳида холага индаманг. Пулни мен топиб келаман, - дедим ойимга. Нега бирданига уларга ёрдам беришни истаётганимдан ўзим хам ҳайратда эдим. Онам бошини қимирлатиб:
- Майли, - дедилар.
- Фақат Шоҳида холага индаманг. Тағин шунча пулни эшитиб юракларини ушлаб қолмасинлар, - дедим кулимсираганча.
Онам мен учун пул топиш муаммо эмаслигини яхши билардилар. Бозорда савдо қилганим учун ҳам хамиша пулим бўларди. Отам айтгандег “Пулни пулга уриб ишлатиш керак”. Билмадим, ҳар қалай, бир тийинни хам бекорга сарф қилмасдим. Ота-онам ҳамиша хурсанд бўлишарди. Бундан тўрт йил олдин бозорга энди чиқа бошлаганимда мен савдони эплай олмасам керак, деб ўйлагандим. Aхир, бозорда ўз ўрнини топиш учун ҳам юлғич, айёр, уришқоқ бўлиш керак. Менда эса бу ҳислатлар йўқ эди. Бир гал ундай, бир гал бундай бўлиб ҳаммасини ўргандим. Ҳаёт ўзинг тан олишни истамаган хислатлар сохибига айлантириб қўяркан. Дадамнинг оёғини кесиб ташлаш арафасида дўхтирлар мендан катта пул сўрашганди. Энди савдо қилишни бошлаган пайитларим беш юз долларни қаердан топишни ўйлаб роса бошим қотган. Бир томонда бир томондан “оборот “ га пул керак… Йўқ худойимнинг ўзи еткади. Бозордаги ошна-оғайниларим мушкулимни осон қилишганди. Тинмай ҳаракат қилиб, мана иккита дўкон очишга эришдим.
Дўхтирларни эса ўшандан кейин ёмон кўриб қолганман. “ Дўхтир билан милицияга ишинг тушмасин “, деб бежизга айтилмаган экан.

(ДАВОМИ БОР)
@Saida_Aziz_Ijodi


SAIDA_AZIZ IJODI dan repost
#ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

☘️
Ишдан келиб, уйда телевизор кўриб ўтирарканман, онам ҳовлиқиб кириб келдилар.
-Ўғлим, Шохида ҳолангни қизини тоби бўлмай қолибди. Тур, машинангда олиб бор, - дедилар менга қараб.
Ойимни гаплари ёқмади. Куни билан машинада у ёқдан, бу ёққа бориб келиб чарчагандим. Яна машина ҳайдаш… Аслида Шохида холанинг қизини ҳам унчалик хушламасдим. Махалламизга бир ой олдин кўчиб келишган бўлишса-да, хали у қиз билан тузукроқ ҳам гаплашмагандим. Менинг ўрнимдан турмай, бемалол телевизор кўриб ўтиришимдан онамнинг жазаваси қўзиб: Мен кимга айтяпман? – деб бақирдилар.
- Бизникидан бошқа машина йўқми ? – дедим энсам қотганини яширмай.
- Вой , мана бу болани гапини? Эсинг жойидами сенинг ? Шўрлик қиз кўричакка ўхшайди. Ўнг биқинини ушлаганча йиғлаяпти.
- Менга деса ўлиб кетмайдими? – дедим пинагимни бузмай . Ростда, бир марта ёмғирда машинада кетаётиб, сув сачраб кетганига, оғзига келган гап билан қарғаганди. Мен ўшанда атайлаб сув сачратмагандим-ку…
- Тур ўрнингдан! Мен сенга одамларга ёрдам беришингни ўргатганман, ялпайиб ётишни эмас. Ё отангга айтайми?
- Хўп, кетяпман, - деганча ўрнимдан турдим. Ҳамиша шу: агар бирор ишларини қилмасам отангга айтаман, деб пўписа қиладилар. Дадам жуда ақлли одам. Урушмайдилар-ку, аммо шундай гапирадилар, ҳар бир сўз ўз жойини топмасдан қўймайди. Ховлига чиқиб машинага ўт олдиришни бошладим. Онажоним эса дарров Шохида опани етаклаб чиқдилар. Ёнида инқиллаётган Шахноза. Бечоранинг оғриқдан рангги оқариб, шахло кўзлари қисилиб кетганди. Шундагина ичим ачиди. Касалхонага борганимиздан сўнг уни ичкарига олиб кириб кетишди. Шоҳида хола эса менга қараб: “ Умрингдан барака топ” , деб дуо қилдилар. Онам қўшнисини ёлғиз ташлаб кетишни истамадилар. Кўчиб келишганларига эндигина бир ой бўлсада, онам Шоҳида хола билан худди опа-синггилдек бўлиб кетишган. Онамнинг айтишларича , Шоҳида хола эридан ажрашиб, иккита қизи билан қолган экан. Шаҳноза унинг кенжатойи. Чарчаганимга қарамай, мен хам аёлларнинг ёнида қолдим. Машинада инграган Шаҳнозанинг чеҳраси кўз ўнгимдан кетмасди. Ишқилиб соғайиб кетсин-да… Йиғламсираб онамга суяниб ўтирган Шоҳида холага хам ачинардим. Билишимча, бир ярим йил олдин катта қизини узатиб, қулоғигача қарзга ботган. Шунинг учун каттакон ҳовлисини сотиб, бизнинг ёнимиздан кичикроқ ҳовли сотиб олган экан. Шаҳнозани олиб кириб кетган ҳамшира қиз билан бирга шифокор ҳам кўринди.
- Хозир келган беморни яқинлари ким? – деб сўради бошига шапкасини қийшиқроқ кийиб олган, ёши нари борса ўттиў беш, қирқ ёшлар атрофидаги шифокор. Ойим, Шоҳида хола ва мен дарров унинг ёнига шошилдик.
- Қизим қалай яхшими? – кўзларида ёш томчилаб сўради қўшни хола .
- Нима бўлибди ўзи ? – онам ҳам савол бердилар. Шифокор уларга бир-бир қарадида, менинг қўлтиғимдан тутиб сал четроққа бошлади.
- Сиз кими бўласиз: акасими ёки эрими ? – деб сўради шифокор мендан. Савол жуда ғалати туюлди. Тўғри, Шахноза менга нисбатан ёш кўринарди. Aммо эри дейиш шартми ?
- Қўшнисиман , - дедим тўнғиллаб .
- Яхши, ука, эшитинг. Қиз кўричак бўлган. Aммо бизда баъзи бир нарсалар етишмайди. Шунинг учун… - дўхтир уёғини айтолмай чайналди. Тушундим. Бир марта отамни касалхонага ётқизганимизда ҳам худди шундай, дўхтир пул дейишга тили бормай, дорилар етмаяпти, деган.
- Қанча ? – дедим кўзига қараб. Шифокор мийиғида кулиб қўйдида, кўрсатгич бармоғини кўрсатди.
- Юзми? – ҳайратланиб сўрадим. Нахотки, шу арзимаган операцияга юз доллар сўраса.
- Бўпт, боринг, операция қилаверинг , - дедим мен унинг кафтига қўл ташлаб.
- Лекин... - яна чайналди шифокор . Шу пайтда “Еч, оппоқ халатни” деб бақириб юборсанг. Аммо вазият уни айтганини қилишни талаб этиб турибди-да… Бўлмаса, бундай дўхтирларни уриб, дабдала қилган одам савобга қолади. Ғазабим қўзиб кетди
- Aка, мен ёлғончи эмасман. Боринг, унга бир гап бўлмасин, операциядан кейин оласиз ўша пулни! - бақириб юбордим. Овозимни эшитиб, сал нарида пиқиллаб йиғлаб турган Шоҳида хола билан онам мен томонга қарашди.
(ДАВОМИ БОР)
@Saida_Aziz_Ijodi


Кундузги мутолаани кутаётганлар борми?

2k 0 0 23 115

#ҲАЁТ

✍️ Яшаш, бу - имкон. Яхши яшаш, бу - совғадир.

▫️Ҳаётингизга мазмун бағишланг. Сиз билан бӯлган инсонлар кўнгилларини сизда қолдириб кетсин.

Гўзаллик изланг. Тополмасангиз ўзингиз гўзаллик манбаига айланинг!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.