#КЕЧКИ_МУТОЛАА
#НАСТАРИН_ҲИДИ
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)
#72
Бўй-басти жиккаккина аёл мени қаршисига ўтказди. Исмимни, онамнинг исмини сўради. Айтдим. “Ҳомилангиз қиз экан!” деди. Индамадим. Чунки УТТ текшируви ўғил деганди. “Эрингизга осилган аёл сочлари сариқ, ҳамшира бўлиб ишларкан. Ўзига қаратиш учун яхшигина амал қилдирган. Ипсиз боғлаб олган”.
Фолбиннинг гапларини эшитиб, юрагим бир қалқиб тушди. “Эртага эрингизнинг кийимларини опкелинг. Ўқиб бераман! Қайтарма қиламиз!” деди қўшимчасига. Бир синглимга, бир фолбинга қараб бошқа келолмаслигимни айтдим. “Унда манави боклашкадаги сувни опкетинг! Ички кийимларини ювинг. Ҳовлининг, ётоқхонанинг бурчакларига сепинг. Манави чойни эса унга дамлаб ичиринг!” деб қўлимга беш литрлик баклашкада сув ва қоғозга ўралган қуруқ чой тутқазди.
Эримнинг хориждан қайтишини кута бошладим. Умидим фолбиннинг шу берганларидан... Зора, ўзгарса... меҳрибон бўлса. Эътиборли бўлса... Айтган сувини ҳовлига, уй бурчакларига уч кун сепиб чиқдим.
Икки кундан кейин қайтган Даврон акамнинг ич кийимларини қолган сувда ювдим. Ўша чойдан дамлаб бердим.
Ичимда минг бир ҳадик билан унинг ўзгаришини, бирданига менга меҳрибон бўлиб қолишини кутаяпман! Йўқ... эски тос, эски ҳаммом! У ўзгармади! Муҳайёнинг жодуси кучли экан... меники таъсир қилмади.
Қилган ишим учун Худога тавба қилдим. Ахир бирор натижа бўлмади-ку... Ҳар иш Аллоҳнинг изни биланда...
2009 йил... феврал
Аллоҳим, Ўзингга шукр! Охирги пайтлар ўзим билан овора бўлиб, дафтаримга ёзишга ҳам имконим бўлмади.
Бу орада ҳаётимда кўп нарсалар ўзгарди. Яратган мени яна оналик бахти билан сийлади. Икки қиздан сўнг эгизак фарзандли бўлдим. Ҳасан-Ҳусан. Даврон акамнинг қувончи чексиз. Ўғиллик бўлиб менга муносабати ўзгарди. Илиқ муносабат кўрсатади. Болаларнинг бири қўйиб, бири йиғлайди. Бу борада ҳам қарашади. “Сен бироз дам ол, мен қараб тураман” деб меҳрибонлик қилади. “Роббимга қилган дуоларим ижобат бўлди!” дея қувонаман!
Тўртта болани эплаш осонмас. Иккита қизни эрталаб боғчага юбораман. Кейин эгизакларим билан овора бўламан. Овсиним барака топсин, қарашиб юборади. У ҳам ҳомиладор... Икки овсин жуда аҳилмиз. Ҳалиям шу ҳовлида бирга яшаяпмиз. Энди шаҳар марказидаги уйга кўчсак бўларди. Лекин...
Ҳасаним сокин, Ҳусаним тўпалончи. Кўп йиғлайди.
2009 йил... май
Аллоҳим, бу не ҳол... Бу не кўргулик? Шу кунларни кўрмасам бўлмасмиди?
Менга берилган ҳаёт бунчалар аламли, Роббим! Шукр тўрт фарзандга она бўлишимга имкон бердинг! Лекин... нега менинг устимдан кулишларига қўйиб бераяпсан, Аллоҳим! Бунчалар синовинг кўп бўлмаса... биргина нотўғри танловим бутун умрлик ҳаётимга таъсир кўрсатяптими? Бу танловни ўзим қилдим, тўғри.. аммо сен битган тақдирку, Раҳмоним!
Йиғлаяпман, сиқиляпман, алам қилаяпти... лекин дардимни бировга айтолмаяпман!
Эрталаб эримнинг телефонида бир суратга кўзим тушди. Тасодифан қўлимга олдим телефонни. Нега олдим? Кўрмасам яхшимиди? Ичим ёниб кетяпти, Худо...
Эрим ва ўша аёл! Муҳайё! Келин ва куёв либосида... бирга тушишган сурат!
Кўзларимга ишонмадим. Яқинлаштириб кўрдим. Дастурхонда келин-куёв образида ўтиришибди. Бундан чиқди, Даврон акам ҳеч кимга билдирмай ўша аёлга тўй қилиб уйланиб олганми? Нега? Нима учун? Дарров сурат санасига қарадим.
Мен эгизакларимни дунёга келтиргандан бир ой ўтиб...
Шунчалар разолат бўладими? Қалбни шу қадар хўрлаш керакми? Додимни кимга айтай? Қаерга борай? Тўртта болам билан кимнинг эшигини қоқай...
Йиғлаяпман, ёзаяпман.
***
Сабрия Иброҳимовна кўз ёшидан сиёҳи чаплашиб, доғга айланиб қолган саҳифаларни ёпаркан, бир хўрсиниб қўйди.
ДАВОМИ ЭРТАГА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi