#КЕЧКИ_МУТОЛАА
#НАСТАРИН_ҲИДИ
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)
#69
КУНДАЛИКДАН
2008 йил... январь
Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳийм!
Яратганим, Буюк Тангрим, меҳрибон эгам, қодир Аллоҳим Ўзингга шукр! Ўзингга ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га саловоту саломлар бўлсин. Ўйлаш, ёзиш саодатини берганинга шукр! Илоҳо, ўзинг меҳрибоним, мададкорим бўлгин!
***
“Аёл зоти шаршара сувларида товланган камалакка ўхшайди. Кўзни қамаштириб, кўнгилларда завқ уйғотади. Бироқ қуёш нури бўлмаса камалакдан асар ҳам қолмайди”.
“Сангам” фильмидан
***
Ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай вазиятда фақат Аллоҳга топиниш керак. Астойдил ишонган бандасини Ўзи қутқаради. Фақат мустаҳкам ишонч бўлиши керак. Мен ҳам ёлғиз Ўзига ишонаман!
Худойим, Ўзинг мадад бер! Дилимдагилар ўзингга аён! Эртамни, келажагимни билгувчи ёлғиз Ўзингсан! Ҳамиша ҳаёт йўлларимни нурли, чорағон ва гўзал қилгин! Ўзинг моҳир чеварсан!
***
Шубҳа, гумон ва ишончсизлик уч бошли аждарҳога ўхшайди. Бири қўйиб юборса, иккинчиси ютаман, дейди. Мана шу уч бошли аждарҳонинг комига тушиб қолишдан Ўзинг нажот бер, Роббим!
***
Аллоҳим, Ўзингга шукур!
“Азизим, мен сизсиз ҳеч ким эмасдим! Сиз туфайли жуда кўп мақомларга эришганимни тан оламан! Сиз боис рафиқа бўлдим, Сиз сабаб оналик бахтига эришдим. Сизга ёр эканман, мен келин, келинойи даражасидаман! Энг муҳими, суянч тоғи, таянчи бор “Эрли аёлман!” Мана шу сўзнинг ўзи олам-олам маънони беради.
Сиз борсизки, мен оила қўрғонининг бекасиман! Қаранг, агар сиздан воз кечсам Ҳеч кимман!
Худойим, Унинг инжиқлиги, талабчанлиги баъзида майдалашиб кетиши рост! Қизлар, умуман бошқа аёллар билан муносабати борлигини ҳам биламан! Улар билан учун совға саломлар бериши, тунлари ухламай ширин сўзлар ёзишидан ҳам хабарим бор. Менинг ота-онамни бирор байрам билан табрикламаслиги, аммо етти ёт бегонага совғалар бериши мумкинлиги ҳам менга аён!
Аллоҳим, баъзан бу инсон билан яшаш нақадар оғирлигини ҳис қиламан. Олисда бўлсада, беш кунда бир йўқламайдиган, аммо ойимчаларининг хабарларига жавоб беришга улгурадиган, менинг туғилган кунимни ёдидан чиқарадиган, “Соғиндингизми?” деган саволимга қовоқ уюб, ўшқирадиган, яримта ширин гапи билан осмонга, аммо битта гапи билан ерга киритиб юборадиган бу одам билан яшаш осон эмас...
Бироқ ўзим ҳам фаришта эмасман. У ҳам балки менинг қайсидир қилиқларимга чидаб яшаётгандир. Уни ҳам тушунаман! Аммо у номи билан Ҳазрати Эркак-ку!!! Одам Атонинг насли, ворисику!
Кундалигимни яна қайта опкелдим. Чидолмадим. Яна ёзишни бошладим.
ДАВОМИ БОР
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi