#КЕЧКИ_МУТОЛАА
#НАСТАРИН_ҲИДИ
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)
#54
Аммо ёмон гапирмадикку... кейин Даврон акамдан узр сўрадим. “Бўлди, мавзу ёпилди” деган эди. Лекин бугун келиб “Нима уятсиз гап айтдинг?” деб ўшқириб кетди. Уялмайсизми, мени ёмон отлиқ қилгани?
Яна нималардир деди... эслолмайман. Ўша Муҳайё яна ҳаётимда пайдо бўлганди. Титраб йиғлардим.
Қайнонамнинг ёнига чиқдим, йиғлаганча гапирдим. “Балки ёлғондир”, деди эрнинг онаси. Ишонмади.
Мана нима учун шаҳарга шошиларкан...
Мана нима учун менга бефарқ ва ҳиссиз экан... ҳар қучгани қўлларида оловни эмас, музни ҳис қилишим сабаби шу эканда... Сезардим... истамайгина яқинлашувидан кўнглим сезарди... аммо тан олгим келмасди. Ҳафталаб орамизда муносабат бўлмаса ҳам... тан олгим келмасди. Ўзимни тафтиш қилардим. Нимамдир ёқмаяпти? Ўзимни тўғирлай, дердим...
Ичим ёнаяпти. Оловда жизғинак бўлаяпман. Хиёнат китобларда таърифлаган жаҳаннам оловимикан-а? Ҳаммаёғинг ёнади! Алам қилади! Саволларга жавоб излайсан! Аммо тополмайсан! Нега, нима учун хиёнат қилди? Қайси хатойим учун...
Аллоҳим, бу вазиятдан қандай чиқаман! Кетайми, қолайми...
Энг ёмони, “Даврон акам мени севади. Сиз эса ота- онасининг танлови экансиз! Уларга қараб туриш учун уйланганини тан олди. Фарзандлариз эса шунчаки эр-хотинлик муносабатларидан туғилганини айтди!” деган гапларни жиим эшитиб турдим! Гапиролмадим. Жавоб қайтаролмадим.
Мен энди нима қиламан?
***
Кутилмаганда эшикнинг тақиллаши Сабрия Иброҳимовнанинг диққатини бўлди. Кундаликни ёпди.
-Киринг… - деди. Котиба кўриниш берди.
-Навбатдаги мижоз кираверсинми?
- Албатта! Таклиф қилинг, - дея ўрнидан турди психолог.
Остонада 35 ёшлар чамаси, кўҳликкина жувон пайдо бўлди. Кўзлари қизарган, йиғлагани сезилиб турарди. Паст овозда салом берди.
- Хуш келибсиз, - дея ўтиришга таклиф қилди Сабрия Иброҳимовна. Аёл оҳиста чўкди. Нигоҳини ерга қадади.
- Хизмат? Нима муаммо етаклади? – одатига кўра сўради психолог.
Аёл бир муддат жим турди. Лабининг бир четини қимтиди. Лабларида титроқ пайдо бўлди. Бурун катаклари кенгайиб торайишидан жим йиғлаётганини пайқаш қийин эмасди.
- Исмингиз нима?
-Шабнам!
- Ёшингиз? – қўлидаги блокнотига қайд эта бошлади психолог.
- 35 да.
- Нечта фарзандингиз бор?
- Тўртта!
Аёл қисқа жавоб берарди. Сабрия Иброҳимовна ёзишдан тўхтади.
- Синглим... бемалол сирингизни ишониб айтаверинг.... бу ерга бежиз келмаганингизни биламан!
- Опа... – гапиришга қийналди аёл. Бир муддат жим бўлиб, ютинди. – Опа, эрим хиёнат қилди!
Сабрия Иброҳимовна нигоҳини аёлнинг кўз қорачиқларига қаратди.
- Қаердан билдингиз?
Шабнам чуқур хўрсинди. Психолог узатган сувни ҳўплаб ичди. Сал ўзига келиб, ҳикоясини бошлади.
ДАВОМИ ЭРТАГА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi