#КЕЧКИ_МУТОЛАА
#НАСТАРИН_ҲИДИ
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)
#52
КУНДАЛИКДАН
2006 йил.. феврал
Аллоҳим Ўзингга шукр!
Қизларим ёнимда пишиллаб ухлашяпти. Нуриям ҳам семириб, ширингина бўлиб қолган. Қилиқлари чиққан... Феъллигина... Илоҳо, қизларимнинг роҳатини, камолини, бахтини кўришни насиб қил!
Бугун эрим йўлдан келаркан. Азонда кириб келишаркан. Бу гал негадир орзиқиб кутмаяпман. Рости, жанжалларидан безиб қолибман. Кўнгил совуса қийин экан. Биргина ширин сўзга, изҳорга лойиқ кўрилмадим...
Телефонига Робия деб сақлаб қўйган. Наҳот, ўз исмим билан ёзса бўлмайди!
Исмим Сабрия-ку, лекин қачонгача сабрим етаркан, билмайман!
Бошқалар билан ҳовлида соатлаб гаплашиб ўтиради. Назаримда аёл киши... Чунки жуда паст оҳангда гапиради. Балки шунчаки менинг гумонимдир... Наҳот, бошқа аёл билан муносабати бўлса... наҳот хиёнат қилаётган бўлса!
Қайнонам ҳам бу ёқда икки овсинни ажратишни бошлаган. Гулноза уйига борса “Яхши бориб келинг. Салом айтинг” деб жуда маромида кузатади. Келганда ҳам ҳол аҳвол сўрайди. Мендан эса... назаримда у бизни ажратяпти. Гулноза ҳомиладор... Ҳадемай туғади. Касалхонага ётишига тўғри келди. Эрта туғиб қўйиши мумкин экан... Қайнонамнинг парвоналигини кўрсангиз... ҳеч бир боламда менга шунақа парвона бўлмаганди.
Ёрилиб кетай, дейман баъзида... Аммо... шар эмасманда... Ўзинг сабр бер Сабриянгга Аллоҳим!
2006 йил.. март
Кунлар шунақанги тез ўтаяпти. Болалар, уй рўзғордан ортиб кундалик қоралай олмаяпман. Бир соат аввал Даврон акам қўнғироқ қилиб келолмаслигини айтди. Қисқа гапириб, гўшакни қўйди. Мен эса унга “Сизни яхши кўрамиз, ўпиб қоламиз!” деб хабар ёзиб юбордим. “Раҳмат!” деган жавоб келди. “Фақат раҳматми?” деб ёздим аллақандай умид билан. Бироқ бошқа жавоб келмади...
Бошқаларга эринмасдан хабар ёзади. Икки ҳафта аввал телефони уйда қолиб кетибди. Очиб қарасам, яна ўша Муҳайёга хабар юборган. Менинг устимдан биргаликда кулишган... Негадир ҳеч нарса ёзгим келмай қолди...
2006 йил... март
Ўша хабарни сўраб, гап бошлагандим, балога қолдим. Яна мени айблашни бошлади. Эски гапларни қўзғади. Телефонда курсдошларим билан гаплашганлим, ёзувларим, яна нималардир...
Эртага Барно қизининг туғилган куни. Кафеда нишонлашар экан. Мучал ёшини отаси тантанали равишда ўтказиб бераяпти. Ҳартугул мен бормас эканман. Қайнонам, қайнопам боришаркан. Робияни ҳам олиб боришмоқчи эмиш... “Ҳечда!” десам, “Кимнинг бориш-бормаслигини мен белгилайман", деди. У аёлнинг ёнига қизларимни юборишни истамайман! “Болаларнинг бориш-бормаслигини мен ҳал қиламан!” деди. Э, Худо бунчалар қийин бу одам билан яшаш...
Ўзим айбдорман! Ўзим танлаганман! Ўзим рози бўлганман! Ўзимдан хафа бўламан!
ДАВОМИ БОР
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi