ИХЛОС НИМА?
Ихлос қалб ва жисм ҳаракатининг бир-бирига мос тушмоғидир. Бироқ, жисмингиз қалбингиздагига қарши бирор иш қилса, унда бу ихлос бўлмайди. Ва ихлос Aллоҳ субҳанаҳу ва Таоло Ўзи ва бандаси ўртасида сақлайдиган махсус нарсадир. Aллоҳ субҳанаҳу ва Таоло айтади: "Ихлос менгагина маълум бўлган сирлардан бирики, мен уни Ўзим яхши кўрган бандаларимнинг қалбига жойладим. Бирор бир фаришта йўқ, уни кўрадиган ва ёзиб оладиган. Ва на шайтон уни кўриб, йўлдан оздиролмайди.
Демак, ихлос банда ва унинг Робби ўртасида бўлар экан. Aзон чақирганда намозга шошасиз ва биринчи қаторда уни ўқийсиз. Бу ишларнинг барини адо этсангиз, одамлар орасида тақводор кўринишингиз мумкин. Aммо бу ҳолатда қалбингиздаги ихлос бўлмайди. Балки сиз уни одамлар сизни «тақводор» деб аташлари учун ва ёки уларни дунёвий ҳаракатларингизга ишонтириш учун бажараётган бўлишингиз мумкин.
Шу сабабли, жисмингиз бир тараф бўлади, қалбингиз эса бошқа бир тараф. Ва бу "риё" деб таърифланади. Шу аснода Aллоҳ субҳанаҳу ва таоло бир инсон яхши амалларни айтилиши(тилга олиниши) учун қилади, деб масал келтиради. Aллоҳ унга " Сен бу ишни айтилиши( тақводор, деб аташлари) учун қилдинг ва у айтилди", дейди. "О, у жуда тақводор ва жуда..." деб айтишади одамлар.
Демак, сиз ўша хатти-ҳаракатни фақатгина айтилиши(одамлар томонидан) учун бажарган бўлсангиз, - у айтилди. (Яъни , ўзингиз хоҳлаган нарсани олдингиз.) Бироқ, кимдир бирор ишни айтилиши учун эмас, балки чин кўнгилдан Aллоҳ йўлида қилса... Қишлоғимизда оёқ кийими йўқ, оми бир одам ўзи етиштирган ҳосилини тўплайди. 9 та идишни ўзи учун бир тарафга ва 1 та идишни эҳсон учун бир тарафга қўяди. Aёли эҳсон тарафда ўтиради ва қачонки, муҳтож одам келса, эҳсондан бир қисмини берар ва ундан" Отам учун дуо қилинг", "Онам учун Фотиҳа сурасини ўқинг" , "Холам учун Фотиҳа сурасини ўқинг" деб сўрарди. Эр эшитса, аёли ўзининг оиласини умуман тилга олмаяпти, на эрининг отасини, на онаси-ю холасини. У айтган барча инсонлар ўзининг қариндошлари. Шундан сўнг, жаҳли чиқади. Кейин ҳосилни терган эр аёли эҳсондан бераётган муҳтожга" Буни ол, бу экинлар кимникилигини Aллоҳ билади(улар хотинига тегишли эмас)", деб айтади. Мана шу Ихлос бўлади.
Aллоҳ амаллар чин юракдан бажариладими ёки фақат жисм биланми, барини билади.
Шайх Мутавалли Шаъровий
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
#rumiy
👉 @Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi