⚡️ Қўшниларда субсидиялар қанча?
Блоггер-Тадбиркор Алишер Касимов ёзмоқда:
Фермер ва агро корхоналарга қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун бериладиган субсидиялар
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси учун техника сотиб олинадиган нархининг 15% фермерга субсидия кўринишида қайтарилиб берилади.
Бундан ташқарии мазкур техникани кредит еки лизинг орқали олинса фоиз ставкасининнг бир қисми ҳам қоплаб берилади.
Ўртача қишлоқ хўжалиги техникаси учун лизинг фоизи 19% ни ташкил қилса, шундан 9% давлат томонидан фермер учун тўлаб берилади ва қолган 10% ни фермер ўзи тўлайди.
Лизинг богланғич тўлови Ўзбекистонда қайси лизинг ташкилоти беришига қараб 20%-30% ни ташкил қилади.
Барча субсидия ва имтиёзлар фақат маҳаллий техника учун берилади, ташқаридан импорт қилинган юқори сифатли замонавий техникаларга бундай имтиёзлар берилмайди.
Энди мазкур субсидиялар бизнинг яқин бўлган қўшни давлатларда қандай.
Қозоғистон
Маҳаллий техника учун 30% субсидия берилади. Импорт қилинган техника учун 15% дан (агар ўзида аналоги ишлаб чиқарилса), 25% гача (агар аналоги ўзида ишлаб чиқарилмаса) берилади.
Қишлоқ хўжалиги техникаси учун лизинг фоизи 17% ни ташкил қилса, шундан 10% давлат томонидан фермер учун тўлаб берилади ва фермер эса қолган 7% ни ўзи тўлайди. Бу субсидия ҳар қанақа ҳолатда: техника маҳаллий ишлаб чиқарилган ёки чиқарилмаганлигига қарамасдан берилади.
Агар техника маҳаллий ишлаб чиқарилган бўлса яна қўшимча лизинг устамасининг 1-2% давлат томонидан қўшимча тарзда қоплаб берилади.
Агар техника Беларусияда ишлаб чиқарилган бўлса, Қозоғистонда сотиладиган Беларусия техникаларига ҳам техника нархининг 25% га субсидия берилади, лизинг фоизининг 10% Қозоғистон ҳукумати томонидан, 6% эса Беларусия ҳукумати томонидан қоплаб берилади. Ва шунда фермер 1% ни холос тўлайди. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Беларусия қишлоқ хўжалиги техникаларини Қозоғистонда 7 йиллик лизинг муддатга, йиллик 1% лизинг устамаси билан сотиб олиш мумкин.
Лизинг бошланғич тўлови Қозоғистонда барча лизинг ташкилотларида 0% ни ташкил қилади.
Озарбайжон
Бу давлатда барча қишлоқ хўжалиги технкаларига қаерда ишлаб чиқаришига қарамасдан техника сотиб олинадиган нархидан 40% га субсидия берилади.
Хар бир фермер хохлаган техникасини сотиб олиш учун 20% бошланғич тўловни амалга оширган ҳолда, қолган 40% давлат томонидан тўлаб бериладаи, ва яна қолган 40% га эса давлат қишлоқ хўжалигини ривожлатириш банклари томонидан 5 йиллик имтёзли кредит раймийлаштириб берилади.
40% субсидиянинг мавжудлиги сабабли, озербайжон фермерлари энг юқори сифатли ва дунёда номи кенг таралган техникаларни олишади.
© @alitoshkandi
Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI
Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:
👉@RespublikaFermerlari