✅
Фермерларни кенгашга мажбурий аъзолигини бекор қилишга оид қонун қачон қабул қилинади?Ҳуқуқий шаклига кўра, нодавлат нотижорат ташкилоти бўлган Ўзбекистон Фермерлари кенгашига барча фермерлар яна мажбурий аъзо
қилинмоқда.
Бу бахсли. Чунки, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги
қонунга кўра, расмий ҳужжатларда у ёки бу нодавлат нотижорат ташкилотига аъзолик ёки унинг фаолиятидаги иштирокнинг кўрсатилиши талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Аммо шунга қарамай, 2019 йили "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонун ўзгартирилиб,
фермерларнинг Ўзбекистон фермер ва деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурий этиб қўйилди.
Қизиғи, Президентнинг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-109-сон
қарорида 2024 йил апрелгача фермерлар
кенгашига мажбурий аъзоликни бекор қилиш ҳақида қонун ишлаб чиқиш кўрсатилган. Масъуллар
Қишлоқ хўжалиги ва Адлия вазирлари.Бироқ, бу қонун туғилмай, энди янги ҳужжат билан фермерларни номи ўзгараётган янги кенгашга мажбурий аъзо қилиш белгиланмоқда.
@generalissimo_marshal