ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tabiat


Республика Фермерлари гурухининг махсус канали
Мухокамалар гурухи
@RespublikaFermerlari
@AgronomMaslahati
@TexnikaXizmati
@mineral_ugit_bozori
@donbozorim
https://t.me/+FI1J6-35v2YyNTBi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Tabiat
Statistika
Postlar filtri




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Сурхон кластерда жанжал...

🟢Гурухга уланинг ва мухокамаларда иштирок этинг:

👉
@RespublikaFermerlari

🟢Каналга уланиб қўйинг ва янгиликлардан ўз вақтида хабардор бўлинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

8.6k 1 116 52 77

🇺🇿Президент Фармони

Айрим худудларда ерлар пахтадан қисқартирилади ва саноатлашган плантациялар ташкил этиш учун 10 йилга бўлиб тўлаш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилади. Ер участкасининг бир қисмида омбор,иссиқхона, қайта ишлаш объектлари ёки ховуз ташкил қилинади.
Агар ажратилган ер участгалар сотилмаса нархи 2 баравардан 5 бараваргача арзонлаштирилиб қайтадан аукцион савдоларига чиқарилади.
Бу бўйича алохида фармон ишлаб чиқилади.

🟢Гурухга уланинг ва мухокамаларда иштирок этинг:
👉@RespublikaFermerlari

🟢Каналга уланиб қўйинг ва янгиликлардан ўз вақтида хабардор бўлинг:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

9.1k 1 191 1 64

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟡Fermer Uz ёзмоқда:

⚡️НИЯТ НИМА ЎЗИ....

АНДИЖОНДАН МУРОЖААТ: "Фермерларнинг унумдор ерлари Хитойликларга берилмоқда".

(Таҳрирсиз ҳавола қилинмоқда).

"Жалақудуқ туманида фаолият олиб бораётган хозирда Хитой давлатидан келган чет эл инвесторлари учун фермер хўжалиги ер майдонлари олиб қўйилаётган, ҳалол, пешона тери билан оила тебратаётган оддий фермерлардан барчага хайрли тонг.

Жалақудуқ тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари буйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Б.Мусаев тумандаги фаолият юритаётган 43 нафар фермерларни ерини олиб Хитой давлатидан келган инвесторларга бергунча узингизга тегишли бўлган "Яшасин фахри" хамда "Махаммаджон Хусниддин даласи" фермер хўжаликларига тегишли болган ер майдонларини беринг.

Ушбу фермер хўжаликлари 3 йилдан буён Президентимиз томонидан олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватламасдан на ёшларга, на аёлларга на темир дафтарда руйхатда турган кам таъминланган фуқароларга 1 сотих ҳам ер ажратилмаган.
Президентимизнинг тегишли карорига асосан, чет эл инвесторларига янги ўзлашаётган ерлардан ажратиш белгиланган, аксинча бизни туманда яхши унумдор ерлардан Хитойлик инвесторларга берилмоқда. Жалақудуқ тумани хокими Х.Латипов, биринчи навбатда туман фуқаролари манфаатини химоя килинг, кейин чет эл инвесторлари манфатини", дейилади мурожаатда.

🔷Мурожаатлар мутасаддилар эътиборидаги Facebook тармоғидаги саҳифа ва гуруҳларимизда ҳам ҳавола этилмоқда.

🟢Гурухга уланинг ва мухокамаларда иштирок этинг:
👉@RespublikaFermerlari

🟢Каналга уланиб қўйинг ва янгиликлардан ўз вақтида хабардор бўлинг:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

9.5k 1 83 78 98

⚡️Фермерлар оғизни махкам ёпиб эшитадиган видео.

Эшитаётганда болалар ва аёллардан узоқроқда эшитинг, бехосдан овозингиз баландлаб кетиши мумкин.

Аудиоси тарқалаётган шахс вилоят хокимининг Денов бўйича махсус вакили Баходир ака бўлиши мумкин.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI


https://youtu.be/fNR6C_r240U?si=9FuV-AikRXEyu5EJ

13.5k 1 232 116 161

⚡️Uzdiplomat: Ойни этак билан ёпиб бўлмайди.

🗓Германия Ўзбекистон текстил саноатидаги камчиликларни санаб ўтди

🟢Савдо-саноат палатаси бу сохани ривожлантиришни ваъда берган эди

🟢Халқаро назорат ташкилотлари Ўзбекистонда давлатнинг қишлоқ хўжалигига аралашувини салбий баҳолаган.

Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги ҳамда Германия текстил саноатининг қўллаб-қувватлаши сабабли, Германия корхоналари Ўзбекистонни эҳтимолий бозор сифатида кўриб чиқмоқда. Бироқ, Ўзбекистонда пахта етиштириш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар Германия ва Европа Иттифоқининг таъминот занжирлари бўйича қонунларига мувофиқликни таъминлашда қийинчилик туғдирмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича талаб ва камчиликлар:

🟡“Human Rights Due Diligence: Assessing Risk for German Companies in Uzbekistan’s Textile Sector” деб номланган ҳисоботда, Германия компанияларининг таъминот занжирида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича масъулиятлари қандай бажарилаётгани ва бу жараённи халқаро стандартларга мувофиқ қилиш учун нималар ўзгариши лозимлиги ўрганилган.
Ҳисоботда Ўзбекистондаги пахта саноати билан боғлиқ қуйидаги муаммолар кўрсатиб ўтилган:
🟢Ерни ноқонуний тортиб олиш.
🟢Давлатнинг пахта ишлаб чиқариш шартномаларига ноқонуний аралашуви.
🟢Мажбурий ишлаб чиқариш квоталари.
Ўзбекистонда пахта ишлаб чиқариш хусусийлаштирилган ва “кластер” моделлари жорий қилинган бўлса-да, қуйидаги муаммолар сақланиб қолмоқда:
🟢Фермерлар учун мажбурий шартномалар.
🟢Ерни вақтинчалик эгалик қилиш чекловлари.
🟢Меҳнат шароитининг ёмонлиги.
🟢Давлатнинг қишлоқ хўжалигига аралашуви ва фермерларнинг эксплуатация қилиниши.

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

15.9k 1 148 25 218

⚡️ОТАБЕК БАКИРОВ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛМАЙДИГАН БЎЛДИ.

bakiroo:
"Жиноят иши қўзғатиш рад этилган

Энергетика вазирининг шикоят аризаси бўйича Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Бошқарма қарорига хусусан, АОКАнинг Энергетика вазири шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси, шунингдек, шикоятга сабаб бўлган пост ёзилганига 1,5 йилдан кўп вақт ўтганлиги асос қилиб кўрсатилган.

Ички ишлар органларига мазкур иш юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ва ҳаракатлар учун фуқаровий ташаккур билдираман.

Мазкур иш доирасида юридик ёрдам кўрсатган, тезкор ва малакали ҳуқуқий маслаҳатларини аямаган адвокат Файзулло Арслановга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Ҳуқуқий-демократик давлат ва очиқ жамият қуриш йўлида, тинимсиз ўзгараётган замонамизда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларининг кафолатли таъминланишида адвокатура институтининг ва профессионал адвокатларнинг ўрни ҳаддан зиёд катта."

👉@RespublikaFermerlari


🇺🇿ВИЛОЯТ ХОКИМИ ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

P.S: "Пахтани усти оқ ичи қора"

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿ТАВАККАЛЧИ ТАДБИРКОРЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ.

Қашқадарё вилояти хокими тадбиркорларга таваккал қилиб бўлсада янги лойихалар қилишга даъват этмоқда ва уларни хар қандай шароитда,хаттоки "тушиб кетса ёки камбағал бўлиб қолса" хам ташлаб қўймасликни оғзаки ваъда қилмоқда.

P.S Фермерлар хам тадбиркорлик субъекти эканлиги у бу кимнинг эсида борми?
Фермерлар хам шундай ваъдалар эшитишига икки-уч йил қолди шекилли-а?!
Янги йилдан кўплаб фермерлар кластерлардан хақдорликларини ололмаганлар оқибатида махаллий солиқ идоралари томонидан аёвсиз равишда банкротликка чиқарилиши ойдинлашиб бормоқда. Қишлоқ Хўжалиги учун ўта оғир келган йилда фермерларга Солиқ каникуллари бериш, кредит муддатларини узайтириб бериш кимнингдир хаёлига келяптими?Тадбиркор-кластерларга қарздорликларини узайтириб берилгани каби фермерларга хам кластерларникини олдида арзимаган қийматдаги умумий қарздорлик муддатларини хам уўайтириб берилармикин? Ахир шу фермерлар "лойихачи тадбиркорлар"дан кўра кўпроқ таваккал қилиб йил бўйи тирноқ билан ер кавламадиларми? Табиат билан олишув таваккалчилигидан ташқари бюрократ зараркунандаларнинг йил бўйи фермерларни эзиши, нархлар мажбурий туширилгани, терим пули очко олиш учун оширилгани ва етмаганига шудгорга атаб қўйилган маблағини "план" учун сарфлатиб юборилгани тавакклачиликка кирадими?

Хохлаймизми-йўқми Ўзбекистон аграр давлат, ЖСТга кирмоқчи бўлсак биринчи ўринда қишлоқ хўжалигида нормал тадбирклрликни йўлга қўйиш керакмасми?

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

14k 1 85 42 154

⚡️Коррупция

Агроинспекция ходими тракторчиларга хайдовчилик гувохномасини тезлаштириб бериш эвазига 900$ пора сўради ва қўлга тушди.
Суд агроинспекция ходимини 3 йилга қамаш хукмини чиқарди.

👉@RespublikaFermerlari

12k 1 52 3 28

GENERALISSIMUS dan repost
⚖️ Bepul Yuridik Yordam – Sizning Huquqiy Himoyangiz!

Toshkent davlat yuridik universiteti yuridik klinikasi — sizga kerak bo‘lgan har bir huquqiy yordamni bepul taqdim etadi! Har bir fuqaroning huquqi muhim va biz bu huquqlarni himoya qilish uchun shu yerdamiz!

🖥 Bizning xizmatlarimiz:

🔶 Bepul huquqiy maslahatlar: Har bir fuqaroga bepul yuridik maslahatlar va tavsiyalar.
🔶 Bepul hujjatlar tayyorlash: Huquqiy hujjatlar va arizalar tayyorlashda yordam.
🔶Malakali professor o'qtuvchilar bilan birgalikda muammolarni yechim berish.
🌐 Onlayn va masofaviy xizmatlar: Endi yuridik maslahat olish uchun klinikaga kelish shart emas! Sizning har qanday huquqiy savolingizni onlayn yoki masofaviy tarzda hal qilish imkonini yaratdik. Bu xizmatlar bepul va tezkor!

😄 Nima uchun biz ?

📞 Har qanday savolga tezkor javob: Sizning ehtiyojlaringizni tushunamiz va tezkor javob beramiz.
💬 Yaqin hamkorlik: Siz bilan shaxsiy aloqada bo‘lib, har bir muammoingizni hal qilishga yordam beramiz.
🔒Shaxsga doir ma'lumotlarni sir saqlanishi.
📞Biz bilan bog‘laning:
Bizning klinika — bepul yuridik yordam va ishonchli xizmat siz uchun! Mijozlarimizning huquqlari biz uchun eng yuqori qadriyatga ega. Biz bilan o‘z huquqingizni himoya qiling!

✉️Murojaat uchun:
@TDYU_Yuridik_klinika_bot

🖥 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
💬Telegram 🌐 Instagram 🌐YouTube 🌐 TikTok 🌐 Facebook

@generalissimo_marshal


🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ - N°431
12.12.2024

Қишлоқ хўжалиги техникаларини субсидиялаш масаласида.

🟢Энди, Ишлатилаган (Б/У) Пахта териш комбайнлари ва Озуқа еғиш комбайнлари (Ягуар) 2015 йил ва ундан тепаси божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

🟢Янги тракторларга GPS ўрнатилмаса рўйхатга олинмайди.

🟢2028 йилдан бошлаб пахта ва ғалла фақат аниқ экадиган сеялкаларда экилади.

🟢Тракторчи машинистлар тайёрлаш курслари ташкил этилади , ўқитиш давлат тоионидан қопланади.

🟢Лазер хизмати кўрсатувчилар ер солиғи ва мол-мулк солиғидан 50% чегирмага эга бўлади.

⚡️Ушбу қарор тегишли идоралар томонидан @RespublikaFermerlari гурухи маниторинги ва видеочатлардаги мунозаралардан хулоса қилинган холда ишлаб чиқилган.

🟡Хулоса қилинганда техника ва агрегатлар нархлари сезиларли даражада арзонлашиши керак

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

12.3k 1 218 10 57

🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ

❗️Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади

“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.) қабул қилинди

⚡️Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан, қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб беришда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланиладиган имтиёзлар (субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари ва молиявий ёрдамлар) фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар орқали муомалага чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан татбиқ этилади.

🗓 2027 йил 1 январгача қуйидагилар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади:

🔹белгиланган талабларга жавоб берадиган пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари;

🔹маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлик хизмати томонидан хориждан олиб келинадиган янги пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари.

✅ 2025 йил 1 мартдан имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги тракторлар ва комбайнларни уларга GPS қурилмасини ўрнатмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

✔️ 2028 йил 1 январдан асосий пахта ва ғалла ҳосили учун пахта чигити ва буғдойни экишда аниқ доналаб экмайдиган сеялкалардан фойдаланиш тақиқланади.


❗️Агротехник хизматларни кўрсатувчилар ер солиғи ва мол-мулк солиғини камайтирилган ҳолда тўлайди

🔰 Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорларнинг буюртмаси (талаби) бўйича аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмасига асосан ишсиз ёшларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи мутахассис сифатида ва ушбу техникаларни бошқарувчи операторликка (тракторчи-машинист) ўқитиш ва қайта тайёрлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

🗓 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, агротехник хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, экин майдонларини лазерли ер текислагич ёрдамида текислаш, ғўзани чилпиш (чеканка) ва дефолиациялаш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

☑️ Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар томонидан ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари 2028 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади.

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI




Kun.uz | Расмий канал dan repost
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи Отабек Бакиров устидан ҳуқуқ органларига ариза берди

Бакиров бу шикоятни «энергоцензурага уриниш» деб баҳолади.

👉 https://kun.uz/kr/60230212

Kun.uz расмий канали


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ ҒАЛЛАНИ АЗОТЛИ ЎҒИТЛАШ.

Гурухимиз Агроном Маслахатчиси олим Ойбек Аманов ғаллани ривожланиш фазаларига кўра қай вақтда қайси ўғит бериш бўйича  тавсиялари .

Гурух:
👉
@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ХОЗИР ҒАЛЛАГА ФОСФОР БЕРСА БЎЛАДИМИ?

Гурухимиз Агроном Маслахатчиси олим Ойбек Аманов униб чиққан ғаллага фосфор бериш масаласи бўйича тавсиялари.

Каналимиздаги кейинги видео ғаллани ривожланиш фазаларига кўра қай вақтда қайси ўғит бериш тавсиялари хақида бўлади.

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

18.7k 2 351 17 59

⚡️FERMER MIBni SINDIRDI ⚡️

MIBdan nishonlik fermer foydasiga 355 mln so'm undiriladigan bo'ldi!

Esingizda bo'lsa, sudya Muhiddin Bozorov raisligidagi Qashqadaryo viloyat sudi iqtisodiy ishlar bo‘yicha sudlov hay’ati taftish instansiyasi qarori bilan “Samandar nur” fermer xo‘jaligining zararni undirish bo‘yicha javobgar MIB Nishon tuman bo‘limidan undirilishi belgilangan 355 million so‘m miqdordagi Qarshi tumanlararo iqtisodiy sudi tomonidan qanoatlantirilgan qarori asossiz ravishda bekor qilingan edi.

Bugun Oliy sud ishga yakuniy nuqta qo'ydi va Qarshi tumanlararo iqtisodiy sudi raisi Alibek Qodirovning adolatli qarorini kuchida qoldirdi.

Fermer Ashur Boltayev advokat Alijon Normuminovga, Oliy sudga, shuningdek, uning huquqlarini sudda himoya qilgan Biznes ombudsman va Fermerlar kengashi mas'ullariga minnatdorchilik bildirdi.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿Олий Мажлис:

Томчилатиш ўрнатувчи корхоналар фермерларни алдашга уринмоқда.

👉@RespublikaFermerlari

19.5k 1 293 41 137

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Lolazor подкасти-Отабек Бакиров ва Блоггерлар бу йилги пахта мавсуми хақида.

👉@RespublikaFermerlari

24k 1 360 61 131
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.