Nodirabegim dan repost
"АКС"ни нега ўқиш керак?
"Акс" жамиятга жуда катта ва кескин ғоялар ташлаб майдонга чиқади. Ҳали буни англаган англади, англамаган ундан кўп. Аммо кун келиб тарих англайди. "Акс" жамиятнинг энг сўнгги руҳий зўриқиши, портлаш олди қўнғироғи. Бу жамият аниқ портлайди! Бу руҳий зўриқиш узоқ пайт муаллақ туролмайди энди. Ҳозир ҳар жойдан ўз дардини кескин айтиб додлаб, отилиб чиқаётган аёллар ва аёллар муаммоси мана шу руҳий зўриқиш "буми"нинг энг бошланғич отилишлари, портловларидир. Эҳҳе, олдинда бизни қанақа, балки илдизларимиз билан қўпориб ташлайдиган портловлар кутаётган бўлса...
Аниф бошини дорга берган одам каби "бор оссанг мени шу дорингга" деб ичидаги бор дардини - ҳеч қачон айтолмаган кечинмасини айтиб портлаб чиқади! Бу қадар теран сокинликдан ўта аламли дод чиқади. Ўқисангиз биласиз!
У бошини тиккан дор Алишер Файзуллаевнинг "Азизлар ҳақида жумбоқ" ҳикоясидаги акс тиғида аксланади. Жамият ота-оналари шу қадар зўриқишдаги боласини моли эвазига эмас, қони эвазига боқяпти. Ўзининг қони етмай қолса, авлодида кимдир омон қолиши учун энг яроқлиси ва энг қулоқсизини девор ортига омонликка жўнатиб, аёвчан ва бўйинсунган болаларини қурбонликка тортворяпти. Буям жамиятни шокка солаётган қаттиқ парадоксал зўриқиш. Файзуллаев қаҳрамони виждонли бўлган ҳар касни замон машинаси бурдалаб ташлашига, топтаб кетиши, охир-оқибат бу одамлар қуёш кўрмай ўз зиндонида қолишига негадир қаттиқ ишонади. Ишонингки, бу ўша энг сўнгги виждонли одамларнинг йўқ бўлиб кетиш ё портлаш олдидаги энг охирги ларзаси, зўриқиши. Буёғи нима бўлади, тангрига аён.
Гулноз Мўминова кўз олдингизда "эҳ бор эканку ёруғ кунлардан қолган ҳислар" қабилада аввалида табиатнинг гўзал шоири бўлиб гавдаланади-ю, охир-оқибат қулоғини батанг қилган зулмкор шовқиндан тўйиб кетиб воқелик олдида кўзини чирт юмади. Аёл бўлиб туғилма, Шарқда, деб дод солади. Бу гап нозик кўнглингизга тегса, инсон бўлиб туғилма шарқ-у ғарб, ер юзида деб ўқинг. Чунки моҳият умуман ўзгармайди. Бу аёл жинсидаги инсоннинг жамиятнинг энг сўнгги руҳий ларзаси асносидаги қичқириқ ва ҳайқириғи, холос. Аёлдир, эркакдир - барча учун тенг қичқириқ бу.
Шаҳзод Шомансур қаҳрамонлари нима қилади - мана шу руҳий зўриқиш портламаган тақдирдаги қисматларни кўз олдингизга башанг қилиб олиб келади. Унинг ҳамма қаҳрамонлари шу қадар севиб тасвирланган маняклардир - бу манякларга мафтун бўласиз. Ҳикояларининг ҳар биридан чиқиб келаверади. Бунақа серияли манякларни аввал кинода кўриб кўз қотгандию, адабиётда руҳ сезиб, илғаб, тафтиш қилишга ўтмаганди. Мана шу энг сўнгги зўриқишнинг энг сўнгги қаҳрамонлари маняклар бўлади. Даҳшатли, аммо муқаррар башорат!
Рахшона Аҳмедова қаҳрамони нима қилади - у ҳалиям умид, бир ёруғлик кутади бу шовқинзорда. Менимча, у биз кўниккан маънода ёруғлик кутмайди. Чунки қаҳрамон бир япон ёзувчисининг эссесида чироқлар ва ёруғлик ичимиздаги эзгуликни қувиб чиқарди дегани каби, бутун олам қоронғуликка чўксаю, ичда ёруғлик бошланса, деб кутади. Лекин аср чироқлар асри, чинакам қоронғуликка қайта олармиканмиз, худо билади? Унинг қаҳрамони фақат дуо қилади. Ва шу пичирланган дуолар илинж билан тўплам китобларига мантиқий хулоса ясайди. Зеро, ишонганимиздек, ҳар нарсанинг якунида дуо бор. Ожиз таскин ва катта умид! Оқлансин илоё!
Хўп, "Шакл", у нима қилади - у ёш юрак бўлиб зўриқади замон зайлида, эҳтимол ёш юрак энг кўп отилмоқчи бўлиб, отилишга шай бўлиб зўриқади демоқчи бўлар, эҳтимол, ҳазир туринг ёшлар, демоқчидир у. Хуллас, олиб ўқинг!
Тилланисо