Atamalar komissiyasining ishchi kengashiga taklif(Xabaringiz bor, O‘zbekiston Fanlar akademiyasi O‘zbek tili, adabiyoti va folklori instituti olimlari tomonidan
bir qancha variantlar koʻrib chiqilgandi.)
#таклиф
Айсберг – музтоғ эмас,
музқоя.
Брусчатка – йўлғишт эмас,
тўшамағишт. (у фақт йўлакка тўшалмайди, ҳовли, боғлар саҳнига ҳам ётқизилади)
Дискуссия –
мубоҳаса,баҳс.
Зона – Ҳудуд, баъзан минтақа, ҳатто қамоқхона ҳудуди.
Инструмент – иш қуролигина эмас, асбоб,(ўрнига қараб,восита, дастак.омил)
Интенсив – жадал, тезкор.
Камера – айрим ҳолларда бўлма, лекин унда видеокамерани нима деймиз?
Конструкция – фақат тузилма эмас, шакл, қурилма ҳам бўлиши мумкин.Тузилмани жамоага нисбатан ҳам айтиш мумкин.
Координатор —мувофиқлаштирувчи, йўналтирувчи.
Коридор – йўлак эмас...унда Тротуар ва Подьездни нима деймиз?
Лидер – йўлбошчи, етакчи.
Маршрут – ҳаракат йўналиши.
Прогресс – ривожланиш, тараққиёт.
Прогрессив – илғор...
Доставка –етказиш эмас, етказиб бериш.
Пробег – юрим эмас, босиб ўтилган масофа.
Сет – (овқатлар ва бошқа турли хизматлар бўйича) тўплам эмас
тармоқ.
Оправа – кўзайнак банди эмас,
гардиши..(оправа нафақат кўзойнак балки ҳамма нарсанинг гардиши бўлиши мумкин. Масалан Кўзгунинг гардиши, портретнинг гардиши...)
Навигатор – йўллагич эмас...бу атама интернационал сўз сифатида қолиши керак. Ҳамма атамаларни ўзбекчалаштириш шарт эмас. Ҳар қандай тилда ўз қатлам ва ўзлашган қатлам бўлиши табиий.
Селфи – ҳам шундай...замонавий технологиялар ва турмуш тарзи билан боғлиқ атама...таржима қилиш шарт эмас.
Светофор – анчадан бери бор. Йўлчироқ, лекин 40 йилдан буён оммалашмаган атама.
Экспуатация – фақат ишлатиш, фойданиш ёки қўлланишгина эмас...унда Эксплуататорларни нима деймиз...
Аксия — ўзи қолиши керак.
Кулер – ўзи қолиши лозим.Сувлик деган сўз атама ўрнига ўтмайди. Сувлик ер, сувлик чўмич, сувлик олма. Истаганча ишлатиш мумкин.
Кешбек — халқаро атама...ўзи қолиши керак.
Повербанк – ҳам ўзи қолиши керак.
Карвинг – ўзи қолади. Карвинг бу пазандачиликдаги алоҳида санъат тури. У билан шуғулланадиган одам эмас.
Умуман, ҳамма нарсани ўз тилимизда аташимиз шарт эмас. Дунёда бирорта миллат фақат ўз тилидаги атамалар билан яшамайди. Айниқса тиббиёт, техника ва технологияга оид атамаларнинг ҳамма учун умумий бўлгани, тилнинг коммуникативлигини яъни мулоқот имкониятларини кенгайтиради.Сизни бошқалар тушуниши учун қулайлик яратади. Атамаларни янгилаш борасида ўтган асрнинг 30-90 йилларидаги хатоларни такрорлаш керак эмас...(трактор-ўтомоч, велосипед-шайтонарава, поезд –оташарава,район-ноҳия, самолёт- учоқ, тайёра, аэропорт –тайёрагоҳ..ва ҳоказо..) Бу масала билан тил тарихини биладиган, унинг аввало ижтимоий ҳодиса эканини, тил ҳам давр, вақт, тараққиёт билан боғлиқлигини, даврнинг ижтимоий муҳитнинг иньикоси эканини, у билан бирга ривожланиб, ўзгариб, бойиб бориши шарт эканини теран англайдиган мутахассислар шуғулланиши керак.
Муҳиддин Омоншоир, таржимон