Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Мактаблар очилишидан олдин тозалаш тадбирлари ўтказиладими?
🔹Мактаблар очилишидан аввал санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда санитария-гигиена чора-тадбирлари ташкил этилади.
🚿 Барча хоналар ва мактаб ҳудудида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлатишга рухсат берилган дезинфекция воситаларидан фойдаланган ҳолда, умумий тозалаш ва дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓2 ой аввал коронавирусни бошдан кечирдим, уйда даволандим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, лекин ПЗР тест натижаси ҳар гал мусбат чиқяпти. Менда вирус яна қайталандими ёки тузалмадимми?
✅ Агар шифокорингиз Сизни тиббий кўрикдан ўтказиб, тузалганингизни айтган бўлса, демак одамлар учун безарарсиз ва қайта касалланмагансиз.
🔬Одатда ПЗР таҳлил мусбат чиқадиган бўлса, бу бемор вирусларни ташқарига чиқариши билан атрофдагиларга хавфли ҳисобланади.
🛏 Лекин Сизда касаллик 2 ой олдин бошланган ва сўзингизга кўра, уйда шифокор назоратида даволангансиз, демак Сизда касалликни оғир тури бўлмаган.
‼️ Зарарланган тўқималардан нафақат тирик ва фаол вируслар, балки ўлган ҳужайралардан ўлик вируслар ҳам ташқарига чиқиши кузатилади.
🧪 ПЗР тести эса — вирусларнинг чиқишини кўрсатгани сабабли ўлик вируслар ҳам бу даврда тест натижаларини мусбат кўрсатиши мумкин. Лекин ушбу даврда бемор атрофдагиларга безарар булади.
🔸Савол туғилади: тирик ёки ўлик вируслар чиққанини қандай аниқлаймиз?
⏳ Буни касаллик муддатига кўра аниқлаймиз. Яъни, касалликнинг енгил ва ўрта кечишида касаллик бошланганидан 10 кундан кейин, оғир турида эса 20 кундан кейин у атрофдагилар учун безарардир.
🔘 Шунинг учун тавсия асосида даволаниб, ўзини енгил ҳис кила бошласа, такрор ва такрор тестдан ўтиш шарт эмас.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ҳозирда кўп давлатларда жамоавий иммунитет ҳосил қилиш йўли билан короновирусга қарши кураш йўли танлаган. Бизда ҳам бу режалаштириляптими?
🦠 Албатта, бу ҳам коронавирусга қарши бир усул. Лекин бу жуда ХАВФЛИ. Короновирусга нисбатан оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60%дан 80 %гача қисми касалланиб, соғайиши керак.
‼️ Кўплаб одамларнинг ҳаётини, айниқса хавф гуруҳига кирувчи: сурункали касалликлари бор, ёши катталар, ҳомиладорлар ва болаларни хавф остига қўйишимиз мумкин.
🔰 Кўп одамларнинг касалланиши, даволаниши ва иммунитет ҳосил қилиши учун бир неча йиллар керак бўлади. Шунингдек эпидемияни олдини олмасак, инфекция тарқалиши ривожланиб кетади. Оқибатда касалланиш ҳолатлари ортиб кетади, бунинг натижасида клиникаларда бемор кўпайиб, соҳага босим ортади, ўлим сони ортади.
❌ Шунинг учун ушбу йўлни Ўзбекистон ҳеч қачон танламайди. Аксинча пандемияни назоратда ушлаб туриб кўп вақт давомида камроқ одамлар касал бўлишига эришишимиз мумкин.
💉 Шу давр ичида эса вакцина масаласи ҳам ҳал бўлиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ўзбекистонда вазият карантин туфайли анча барқарорлашди. Энди карантин қоидалари юмшатилгандан сўнг боғча, мактаб, олийгоҳлар иш фаолиятини бошлагандан сўнг вазият ёмонлашмайдими?
⚡️Тўғри, июнь-июль ойлари жуда қийин кечди. Одамлар вирус хавфини жиддий қабул қилишди. Шу даврда тартиб-интизомга қатъий риоя килишни бошладилар ва бу билан тиббиёт ходимларига анча ёрдам бердилар. Шунингдек, эпидемиологик вазият бир мунча барқарорлашди.
🔺 Аммо ҳозирда аҳоли ўртасида яна бўшашиш кузатилмоқда, айникса ёшлар ўртасида. Ижтимоий масофани сақламай, ниқобларни нотўғри тақиш ҳолатлари кузатилмокда.
🧬 Тажрибалар шуни кўрсатдики, бошқа давлатларда бефарқлик ҳолатлар кузатилганда касаллик сони яна ортган. Бизда ҳам шундай вазият кўпайса, 1-2 ой ичида касаллар сони кескин ортади, вазият ёмонлашади.
☝️Шунинг учун барча, шу жумладан ота-оналар, болалар ҳамда ўқитувчилар эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишлари зарур.
Вазиятни назорат килиш одамларнинг ўз қўлларида.
Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official