МАДАЛИХОН
МАДРАСАЛАРИ.
Қўқон хони Мухаммад Алихон ўз даврида кўп масжид, мадрасалар, кўприклар, карвонсаройлар, йўллар қурган. Қўқон шаҳри ободончилиги учун кўп яхши ишлар қилган, ҳукмронлигининг биринчи даврида.
Бугун Мадалихон даврида қурилган икки мадраса тўғрисида сўз юритамиз. Афсуски бу бинолар бизгача етиб келмаган совет даврида бузиб ташланган.
1) 1829 йилда қурилган, ҳозирги ўт ўчириш депоси ва алоқа техникумини ўрнида жойлашган бўлган. Хон мадрасалари туркумига кирган. Бош мударрис домла Холмуҳаммад Охунд домла Нурмуҳаммад судур ўғиллари.
Ҳужралар сони - 100;
Толиби илмлар сони - 214;
Мударрислар сони - 18;
1950 йилларда бузуб ташланган.
2) 1831 йилда қурилган, тахминий ўрни манбааларда Оҳангарон (Темирчилар) маҳалласи ҳудуди дейилган. Бу маҳалланинг ҳозирги ўрнини аниқлашни имкони бўлмади. Хон мадрасалари туркумига кирган. Бош мударрисликка Саримсоқхон ҳожаи калон Валихон тўра Ҳуқандий ўғиллари тайинланганлар.
Ҳужралар сони - 48;
Толиби илмлар сони - 72;
Мударрислар сони - 7.
Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида бузиб ташланган.
Муҳаммад Яҳёхон Ҳуқандийнинг "Ҳуқанди Латиф Маноқиби" китоби манбаа бўлиб хизмат қилди.
Баҳтиёр Пўлатов @
@qoqonjonim_uzb