Янги Ўзбекистон меъморлари.
Президентимизнинг жорий йил бошидан "Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш"ни ташкил этиш ҳақидаги қарори мамлакатни жаҳон стандартларига мослаштириб, мустаҳкам тараққиёт йўлини яратишга қаратилган устивор сиёсат десак муболаға бўлмайди.
Кенгашнинг ҳудудлар кесимидан бошлаб лойиҳавий тамал тошини қўйиши - бу ишнинг нақадар муҳим эканлигидан далолатдир.
Кенгаш раиси сифатида Sardor Umurzakov фаолият олиб бориши ҳам бежиз эмас.
Яқин йиллар давомида мамлакатимизнинг инвестиция ва бизнес, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлидаги илдамлашувида Сардор Ўктамовичнинг ўрни беқиёсдир.
Сардор Ўктамович Президентимиз томонидан юкланган ҳар қандай вазифа ва топшириқларни аьло даражада уддалаб келаётганлиги ҳалқимизга кундек равшан.
Кенгаш фаолииятига кенг жамоатчилик ва ишбилармон доиралар катта қизиқиш ва ҳайриҳоҳлик кўрсатиши ҳам ушбу лойиҳанинг жуда муҳим эканлигидан далолатдир.
Мамлакат ривожи йўлида янги лойиҳа ва ташаббус кўрсатаётган ҳар бир раҳбар, ҳар бир ватандош янги Ўзбекистоннинг меъморларидир.
@qoqonjonim_uzb