Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қува туманида қиморхона ташкил қилган шахслар аниқланиб, қўлга олинди

@qoqonjonim_uzb


Фарғона шаҳар Ҳувайдо МФЙ кутубхонасига ташриф буюраётган ёшларимизнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, Фарғона шаҳар Бандликга Кўмаклашиш Маркази С.Турсуналиев ҳамда Махаллар уюшмаси раҳбари А.Зиёвуддиновлар яна бир бор ўз хиссасини қўшди.

Президент қарорларини ижросини таъминлаганлиги боис, Жамоатчилик номидан Бандликга Кўмаклашиш Маркази ҳамда Махаллар уюшмаси раҳбарларига ўз миннадорчилигимизни билдирамиз.

http://t.me/antikorruz


Комил Алламжоновга тегишли бўлган Тошкент имтиҳон марказида 2022-йилдан бошлаб хозиргача бўлган нарх ўсиш кўрсаткичи 1000%ни ташкил этмоқда.

Янада аниқроқ айтадиган бўлсак очилганида 100минг сўм бўлган бўлса, бугундан 1 миллион сўмга кўтарилгани айтилмоқда.
Алламжонов ўшанда "Бу монополия эмас, шунчаки давлат берган имкониятдан фойдаландим" деган эди адашмасам 🤔

3 йил ичида нархни 1000%га ўзгартиришга нима сабаб бўлди экан? Бу саволга Raqobat Qo'mitasi ҳам жавоб излаб кўрса мақсадга мувофиқ бўлармиди деб ўйлайман.

Jakhon Komil

@qoqonjonim_uzb

661 0 18 1 14

#Murojaat

Imtihon markazlarida bugundan imtihon narxlari oshibti oldingisi 500.000so’m hozirgisi 1.000.000so’m blogerlar ommaviy axbarot vositalari shu masalani yoritishsa bular edi hamma narsa oshib ketoradimi boshlanganida 100.000so’mlik narsa 10barobar oshmaydiku nima sababdan oshmoqda monopoliyaga qarshi kurashish agentliklari qayoqqa qarayapti? Xalqni portlashini kutyapsizlarmi?

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Кўп кузатишлар ва хулосалардан кўринадики, тоталитар неофашистик режимларнинг етакчилари омма орасида машҳур бўлиши бежиз эмас. Ва бу ҳолат уларнинг етакчи сифатидаги хусусиятларида хам эмас, балки ақлан танбал ва ўзлари устидан максимал даражада кучли ҳокимиятни истаган миллионлаб лоқайд одамлардадир. Чунки фақат шу кучли ҳокимиятгина уларнинг барча шахсий муаммоларини ҳеч қандай кечиктиришларсиз ҳал қилиши ва уларнинг пасткаш инстинктларини қондириш имконини бериши мумкин.

Айн Рэнд.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


#МУРОЖААТ
Қўқон шаҳар Азиз тепа мавзейси халқ тили билан айтганда (кожений светафори) шу чораҳадаги яма 4-5 ойдан бери ямалмасдан қатнов йўлида ҳайдовчи ва фуқароларга ноқулайликлар туғдурмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва йўл қурулиш ташкилот мутасадди ҳодимларидан ушбу ноқулайликларни бартараф қилишларини сўраб қоламиз.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Фаросатни ўрганамиз фаросатсиздан.......


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилоятидаги "Метан" газ қуйиш шаҳобчаларидаги ҳолат ҳақида сўраганларга қисқача маълумот.

Метан шаҳобчасига кириш-чиқиш қаердалигини англаш қийин, Йўлларда тирбандлик, ЙҲҚ амал қилишни назорат қилишни имкони йўқ. Уч бўлаклик йўлни тўлиқ эгалланган холатлар хам учради.

Навбатта турганлар эмас, навбатсиз киришга уринишлар тартибсизлик келтириб чиқармоқда.

ИИБ, МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИ ТАРТИБ САҚЛАШГА ХАРАКАТ ҚИЛИШМОҚДА

БАРЧАСИГА МЕТАН ГАЗ ҚУЙИШ ШАҲОБЧАЛАРИДА, ГАЗ ҚУЙИШИДАГИ ЧЕКЛАНИШЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ДЕЙИЛМОҚДА
.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Tanqid.uz l Fargʻona viloyat dan repost
Жаноб И. Муслимов унда ваколатли орган (АОКА)га экспертиза тайинлашнинг нима кераги бор?

“Экспертиза ҳақорат йўқ деб топган бўлсада, тергов ва суд сизни ҳақорат жиноятини содир этган деб ҳисоблаши мумкин, бу масалани улар ҳал қилади”-деяпти И. Муслимов.
Ғалатироқ фикр билдирмаганми шу ерда раис ўринбосари?

Агар буни терговчи билан суд ҳал қиладиган бўлса, ваколатли орган (АОКА)га экспертиза тайинлашнинг нима кераги бор?

Ўзи ҳал қилақолсин эди экспертизасиз.

Ёки жавоб хатида “бу ишни орқасида фалон маслаҳатчи турибди, бизни тушунинг деб” аниқ ёзиб берса тўғрироқ бўларди.

https://t.me/Tanqid24_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оғзи шалоқ раҳбаридан безор бўлган ИИБ ҳодимлари дардини кимга айтсин экан? Долзарб мавзуга айланмоқда....

Аёллар эшитмаслиги тавсия этилади, бу жаноб сўкиниш сўзларидан кўп фойдаланиниб қўйган.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Ҳоким бува ёрдам бергани борди десак рахматни каттасини эштибмиз

Аввалроқ Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновга
ушбу ноқонуний қурилиш бинолари ортида 23 ёшли тадбиркор, янги иш бошламоқда сарлавҳаси остида видеомурожаат жойлаган эдик. Унда 23-ёшлик тадбиркор 47-МФЙ ҳудудида яшовчи вояга етмаган ёшларни бепулга 3 ой ичида бир касбга ўргатиб, уста қилиб беришини ваъда берган ва шу ўринда ушбу бино 23 ёшли тадбиркорни келажакда фаолияти ривожланиб кетиши учун тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ушбу бино ҳақида ҳамда бу фақат тадбиркор эмас, балки "Медикал сервис" ҳамда АТ Ҳуқандий 144А кўп қаватли ҳонадонларда истиқомат қилувчи фуқаролар эътирозларига сабаб бўлаётгани ҳақида айтилган эди.

Кейинчалик бизга маълум бўлишича Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов тадбиркордан хабар олгани шахсан ташриф буюрган аммо тадбиркор олдидаги қурилиши ноқонуний бўлган енгил тип десанг енгил типга ўхшамас ушбу дўкон ҳалиям қад ростлаб турганлиги ажабланарли ҳол эмасми?

"Ҳоким келди-ю кетти, муаммолар ўша-ўша" деб мурожаат қилган мурожатчиларимизга судни кутинг, бошқа чорамиз йўқ эканлигини тушинтиришдан бошқа илож йўқ эканлиги ҳам тушинтирилди.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» эгалари билан Абдуқодир Ҳусанов ҳақида суҳбатлашди

«Менимча» кўрсатувида Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити» клубига ўтиши ҳақида суҳбатлашгани лавҳаси берилди.

«Манчестер Сити»га эгалик қиладиган оила вакили шундай футболчини улғайтирган ўзбек халқига ҳурматини билдирди.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


"Электрогидроэнергомеханизациялаштираолмаганликларингиздандурда" деган узун номли ҳоким ўринбосарлик лавозими ҳам ташкил этиш керак.

Йиғилишда ўринбосарни лавозими номини ўқиб бўлгунча йиғилиш ҳам тугаб бўлади...


Навалнийнинг адвокатлари озодликдан маҳрум қилинди

Владимир областининг Петушинский суди ҳозирда вафот этган мухолифатчи Алексей Навалнийнинг уч собиқ адвокати — Вадим Кобзев, Алексей Липцер ва Игор Сергунинни «экстремистик ҳамжамиятда» иштирок этиш иши бўйича уч ярим йилдан беш ярим йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Вадим Кобзев 5,5 йил, Алексей Липцер беш йил, Игор Сергунин эса уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ëпиқ суд мажлисидаги эшитувлар 24 декабрь куни якунланди. 10 январь куни адвокатлар сўнгги сўзларни айтишди.

Адвокатларга ҳукм 10 январь куни чиқиши керак эди, кейин 17 январга қолдирилди.

«Навалнийнинг адвокатлари устидан ҳукм 17 январь куни соат 10:00 да эълон қилинди. Навалний Россияга қайтиб келган ва қамоққа олинган кун. Менга айтингчи, бу тасодифми?» — деди ФБК директори Иван Жданов бу борада.

@qoqonjonim_uzb


Фарғона вилояти ИИБ хабарларига кўра: Фарғона вилоят ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди

Жумладан, жорий йилнинг 16 январь куни ўтказилган тадбирларда 162 нафар тезкор вазиятга салбий кўрсатувчи, жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида ўрганишлар олиб борилиб, 112 нафар шахслар ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келганлиги аниқланди.

Тадбир давомида,  3 кг.757 грамм гиёҳвандлик воситалари, 39 та совуқ қурол, 4 та ов ва 7 та пневматик қуроллар олинди.

Шунингдек, 5 нафар қидирувдаги шахслар ушланди

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

@qoqonjonim_uzb


#Мурожаат #Қўқонжоним

Янги Чорсу йўл кесишмасида болаларнинг хавфсизлиги бўйича шикоят

Ҳурматли Масъул шахс ёки ташкилот

Мен Янги Чорсу йўл кесишмасида болаларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ жиддий хавотиримни билдирмоқчиман. Ҳудуддаги ёритиш шароити етарли эмаслиги сабабли, айниқса кечки пайтларда кўриниш имконияти сезиларли даражада пасайган. Болалар машиналар орасида эркин ҳаракатланмоқда, бу эса айниқса йирик юк машиналари қатнашадиган ҳудудда жуда хавфли вазиятни юзага келтирмоқда.

Ёритиш етарли эмаслиги ва болаларнинг кичик қоматини инобатга олганда, йирик транспорт воситалари ҳайдовчилари уларни пайқамаслиги ва фожиали ҳодисалар содир бўлиши хавфи мавжуд.

Сиздан илтимос қиламан, тезкор чоралар кўриб, ёритишни яхшилаш, назоратни кучайтириш ва ушбу болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича керакли тадбирларни амалга оширишинг.

Бу масалага бефарқ бўлмай, тезкор чоралар кўришингизга умид қиламан.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


"Indorama Kokand Feritilizers and Chemicals" корхонасида атмосфера ҳавосига чиқариладиган моддалар ва ҳосил бўладиган ва ташланадиган ташламалар учун “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёноти” (ЭОБ) лойиха хужжати ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик экспертиза маркази томонидан 2024 йил 20 июлда 01-02/01-1233-сонли давлат экспертизасининг ижобий хулосаси олинган.

Корхона томонидан ҳавони юқори даражада тозалаш учун 30 та чанг-газ тозалаш ускуналари (ЧГТУ) ва 2 та ташламалар ўрнатилган. 21 та стационар манбаларга қуруқ енгли фильтр, 9 та стационар сувли газ тозалаш ускуналар (скруббер ёки абсорбер) ва скруббер манбалардан олдин икки қадамли циклон қурилмалари ўрнатилган.

Жами корхона томонидан ишлаб чиқаришда экологик хавфсизликни таъминлаш ускуналарига 18 миллион АҚШ доллари сарф этилган.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


“Салимбой мамлакатимиз жанубини тўлиқ назорат қиларди” — Қирғизистон МХҚ раиси

Ўзбекистондаги Салимбойвачча мамлакатимиз жанубини тўлиқ назорат қиларди. Жанубда барча уюшган жиноий гуруҳ етакчилари, йирик тадбиркорлар, ҳатто сиёсатчилар ва парламент депутатлари ҳам унинг олдига борарди. У айтган ҳамма нарсани бажаришарди, деди Қамчибек Ташиев.

У ҳозирда Қирғизистон Марказий Осиёда, ҳатто собиқ совет давлатлари орасида ҳам уюшган жиноий гуруҳ мавжуд бўлмаган ягона давлат эканини айтди. Маҳаллий криминал авторитет Қамчи Кўлбоев эса “давлат манфаати учун” йўқ қилинганини таъкидлади.

@qoqonjonim_uzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Огоҳлик давр талаби !

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.