Кучли таъсир қилувчи воситаларни ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро О.Э. фуқаро М.Х.га 2 турдаги жами 60 дона инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. тумандаги “Ўрикзор” савдо мажмуаси автотураргоҳига таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 3 турдаги 17 қути кукунларни ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@qoqonjonim_uzb