БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
“УСУЛИ ЖАДИДА” мактаби очилганининг 125 йиллиги!
1900 йил 11- февралда Хўқанди латифда Муаллим Салоҳиддин Домулло Сирожиддин ўғли Мажидов томонидан Туркистон ўлкасидаги биринчи “усули жадида” (янги усулда ўқитув) мактаби очилди. Бинобарин, шаҳримиз Туркистонда жадидлик ҳаракатининг олтин бешиги эканлиги исботланди. Бу ҳам бўлса Хўқанди латифнинг яна бир обрўси, ҳозирги тил билан айтганда, яна бир “бренд”и.
Муҳтарам ҳамшаҳарлар, 11 феврал куни мазкур Салоҳиддин Домулло ва унинг илк ўқувчилари хотирасини ёдлаб қўяйлик!
Аҳли Хўқанди латифни ушбу муҳим воқеанинг 125 йиллиги билан муборакбод этамиз.
@qoqonjonim_uzb