Журналистлар уюшмаси тилга кирармикан, АОКА-чи?
Кеча MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғофурованинг Жиззахдаги жиноятни фош этиб, балога қолгани ҳақида ёзгандим. Бугун Рухсоранинг ҳимояси учун уч нафар кўнгилли адвокат дўстларимиз ордер тақдим қилишга розилик берди, офарин!
Масс медиани қўллаб-қувватлаш Фонди ҳам журналист ҳимоясига чиқишини билдирибди, ташаккур. Аммо забонсиз туғилган Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси нега жим, АОКА нега журналист ҳимоясида қойим эмас, ана шу саволлар оғриқли.
Сўз эркинлиги журналист-блогерлар, омма, халқ ва жамоатчилик учун керак, уларга керак эмасга ўхшайди. Гап бу ерда бир жиноятнинг очилишида эмас, шундоғам минглаб қонунбузарликлар очилмай ётибди, гап ижодкорга муносабатда. Келинг, ялтироқ тадбирлардан нарига ўтмайдиган бу ташкилотларни ҳам ишлашга чақирайлик!
Инсон ҳуқуқлари Эзгулик жамияти Абдураҳмон Ташанов
@qoqonjonim_uzb