ҚЎРҚОҚЛАР АСОСАН ИСТЕРОИД, ПСИХАСТЕНИК ВА ЭМОТИВ ПСИХОТИПДАГИЛАРДИР
БОЛАЛАРНИ ПСИХОТИПИГА КЎРА ТАРБИЯЛАШ
#farzand_tarbiyasi
Болалар психотипининг 8 тури мавжуд.
Эътибор беринг:
1. Гипертим тур. Ҳаддан ташқари ҳаракатчан, мулоқотга жуда мойил. Ҳамма нарса уни қизиқтиради. Ҳамма билан дўстлашаверади. Кўп савол беради. Қоидалар ва бир ҳилликдан жуда тез безор бўлади.
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:
- назорат ўта қаттиқ бўлмагани яхшироқ.
- койиш керак, бироқ майда-чуйдалар учун эмас.
- қизиқишларини кузатиш ва нима муҳимлигини аниқлаб олиш лозим.
- у билан мулоқотда ҳиссиётларга берилмасдан, сабр қилиб туриш шарт.
2. Ҳиссий-лабил тур – ўзгарувчан кайфиятли. Кайфиятига қараб ҳаракатлари, иштаҳаси, келажакка қараши ва ҳатто ўзига бўлган ишончи ҳам ўзгариб туради. У атай қилмайди. Бу самимиий туйғу. Сезгирлиги, яқинларига ҳамдарлиги билан ҳам ажралиб туради. Худди шу жиҳати билан кўпчиликнинг кўнглини топади.
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:
- мухаббат ва эркалаш унинг қулфи дилини очади, қараш ва интилишларини гапириб тугата олмайди. Совуққонлик ва қўпол муомалага жавобан индимас ва хомуш бўлиб қолади. - болага ўзингизни намуна қилиб кўрсатиб, камситманг. У ўзи учун кураша олмай қолади, депрессияга тушиши ҳам мумкин.
- Ҳаётида барқарорликни таъминлашга ҳаракат қилинг. Ҳар қандай ўзгариш унга жиддий таъсир кўрсатади.
3. Конформ тур – Ҳамма сингари кўпчиликка бўйсунади. Тайёр намуналар асосида яшайди ва жуда консерватив. Унинг учун ҳамма нарса оддий. Анъаналарни севади.
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:
- бундай боланинг оиласи жуда аҳил бўлиши керак.
- ҳаёт тарзини ўзгартирмасликка ҳаракат қилинг.
- ким билан мулоқотда бўлишига аҳамият беринг, чунки у ўзгалар фикрига ишонади ва ножоиз одамларга эргашиб кетиши мумкин. Агар дўстлари яхши бўлса, қўллаб-қувватланг.
4. Ёпиқ тур (шизоид) – ҳамма нарса уники ва ҳамма нарса у ҳақда. Унинг ички олами дўстларига, жамоасига қараганда анча қизиқ. Ноанъанавий фикрлайди ва ажабтовур таклифлар беради. Изчил. Кам гап. Мулоқотни хушламайди.
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:
- кўп болалар билан танишишга ундаманг.
- бир нарсани қайта-қайта суриштираверманг. Бир марта сўраш - етарли.
- жуда муҳим масала борасида сирлашдими, бу сирни ҳаммадан асранг.
- ишончини қозониш учун жуда эътиборли бўлинг.
- дўстларини уйга таклиф қилишни истаса, йўқ деманг, бош-қош бўлинг. Шу тарзда мулоқот сирларини ўрганиб олади.
5. Кучли портловчи тур. Жуда қатъиятли, ҳар бир ишни асосли ва пухта бажаради, интизомли. Ҳар бир иш қонуний бўлиши шарт. Бироқ, фақат ўзининг қизиқишлари борасида қайғуради. Ҳатто жанжалгача бориши мумкин. Узоқ вақт хавотирлари исканжасида қолиб кетиши ҳиссиётларнинг навбатдаги портлашига асос бўлади. Кўринишидан жуда ўжар, тажовузкордек. Ота-она бола характерини юмшатишмаса, эгоцентрик шахс сифатида улғаяди ва бундан яқинлари азият чекиши мумкин.
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:
- бошқаларнинг муваффақиятини ўзиники қилиб олмаслиги учун уни кимгадир ғамхўрлик қилишга, яхши ишларга ўргатинг. Мақташдан олдин шу яхши ишни ўзи қилганми ёки йўқми, ишонч ҳосил қилинг.
- бошқаларни тушунишга ва кўмак беришга кўниктиринг.
- ҳар қандай бошламани охиригача олиб боришга ва муваффақиятли тугатишга ёрдам беринг. Меҳнатсеварлигини рағбатлантиринг.
6. Хавотирланувчан тур (психастеник). Ҳамма нарсадан қўрқади. Тортиниб, жимгина юради. Айтилганни бажаради. Ўзига ишончсиз. Ҳар қандай майда-чуйдага қайғуради. Ўзига талабчанлигидан имкониятларини паст баҳолайди. Бироқ, ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Тез чарчаб қолади. Узоқ давом этувчи ақлий ва ҳиссий юкламаларга дош беролмайди. Аммо, жуда ҳам масъулиятли, мулойим ва сезгир.
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:
- жамоат жойларида амал қилинадиган қоидаларни мунтазам тушунтириб боринг.
- имконияти етмайдиган талабларни қўйманг. Бажара олмасдан ваҳимага тушиб қолади.
- ҳар доим мақтаб юринг, уни эътиборсиз қолдириш мумкин эмас.
- муваффақиятсизлигини хотиржам қабул қилинг ва унга сиз учун азиз эканлигини, ҳар ерда ва ҳар қачон қўллаб-қувватлашга тайёрлигингизни тушунтиринг.
https://t.me/Psixoterapevtuz