HIDAYA MED CLINIC - биз билан руҳий хотиржамликка қадам ташланг!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Hidaya klinikasi - psixoterapevt, psixiatr, psixologlar jamoasidan iborat.
📱Манзилимиз: Тошкент, Сергели тумани, Шокирариқ кўчаси, 88-уй,
метро Янгихаёт, 4-бекат.
☎️ +998909513444
+998339513444

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


📱Bizning mutaxassislar O’ZBEK, RUS va INGLIZ tilida to’liq konsultatsiya o’tkazishadi.

🏬"HIDAYA MED CLINIC" da shifokor va psixolog bilan onlayn konsultatsiyani va psixoterapiyani band qiling...

❓Kimlar o’tkazadi:
psixolog, psixiatr, nevrolog, psixoterapevtlar.

🧕"HIDAYA MED CLINIC" tajribali shifokorlari va psixologlarining onlayn konsultatsiya xizmatidan foydalanishni taklif qiladi.

📍Konsultatsiyaga qanday yoziladi:

1. Bemor https://t.me/Hidaya_Med_Clinic_administrator profiliga konsultatsiya olish uchun so'rov ariza qoldiradi.

2. HIDAYA MED CLINIC xodimi bemor bilan bog‘lanadi va konsultatsiya vaqtini kelishib oladi, konsultatsiya uchun suratlar, test natijalari va boshqa zarur ma’lumotlarni oladi va ularni maslahatchi shifokorga beradi, shuningdek, konsultatsiya uchun to‘lov shartlarini kelishib oladi.

3. Kelishilgan vaqtda bemor va shifokor (yoki psixolog) aloqaga chiqadi va konsultatsiya o'tkazadi. Maslahatlashuv asosida shifokor davolanishni buyuradi.

📱Konsultatsiya:
- Telefon yoki telegram orqali
- Video qo'ng'iroq orqali (Zoom, Whatsapp, Viber, Imo).

Konsultatsiyadan kimlar foydalanishi mumkin:
🔰O‘zbekiston Respublikasi fuqarolari hamda Qozog‘iston, Tojikiston, Qirg‘iziston va boshqa davlatlar fuqarolari.

💁‍♀Kim konsultatsiya o’tkazadi?
Konsultatsiyalar Toshkent shahridagi HIDAYA MED CLINIC xususiy klinikasining tajribali amaliyot shifokorlari va psixologlari tomonidan olib boriladi.

💶Konsultatsiya qancha turadi?

💸Narx sizga kerak bo'lgan shifokor yoki psixologning ixtisosligiga bog'liq va arizangizni olganingizdan so'ng belgilanadi.
📱 +998909513444
+998339513444

Ижтимоий тармоқдаги сахифаларимизга ОБУНА БЎЛИНГ...


Telegram | Instagram | TikTok
Facebook


4️⃣➖🔤🔤🔤

Shukur ro‘yxatini yozing – hayotingizdagi
barcha ne’matlar uchun shukur qiling.

Albatta, hayotimizdagi ne’matlar uchun shukur qilish qalbimizni to‘ldiradi.


📌Quyida shukur qilishimiz lozim bo‘lgan ba’zi ne’matlar ro‘yxatini keltiramiz:

🍀1. Tinchlik va osoyishtalik: yurtimizdagi tinchlik vaxavfsizlik ne’mati uchun shukur.
🍀2. Sog‘lik va salomatlik: har kuni sog‘lom uyg‘onish, a’zolarimizning sog‘lomligi uchun shukur.
🍀3. Oila va yaqinlar: ota-ona, turmush o‘rtoq, farzandlar va do‘stlarimizning borligi uchun minnatdormiz.
🍀4. Rizq va farovonlik: har kuni dasturxonimizda taom, boshimizda tom bo‘lgani uchun minnatdormiz. 
🍀5. Ilm olish imkoniyati: ta’lim olish va o‘zimizni rivojlantirish imkoniyatlari uchun shukur. 
🍀6. Tabiat go‘zalliklari: quyosh nuri, toza havo, yashil o‘simliklar va tabiatning boshqa ne’matlari uchun minnatdormiz. 
🍀7. Ko‘z, quloq va boshqa a’zolar: ko‘rish, eshitish, yurish kabi imkoniyatlarimiz uchun shukur. 
🍀8. Ish va bandlik: mehnat qilish va jamiyatga foyda keltirish imkoniyati uchun minnatdormiz. 
🍀9. Qiyinchilik va sinovlar: hayotdagi sinovlar bizni kuchliroq qiladi, ular uchun ham shukur.

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Har kuni ushbu ne’matlar uchun shukur qilishni unutmang. 

https://t.me/Psixoterapevtuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Psixoterapevtuz


Истероид фарзандларни тўғри тарбия қилиш

Истероид болалар диққат марказида бўлишни, мақтов ва эътиборни яхши кўрадиган, ҳис-туйғуларини кучли ифода этувчилардир. Агар фарзандингизда шундай хусусиятлар кузатилса, уни тўғри тарбиялаш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш мумкин:
1. Мақтов ва танқидни мувозанатлаш: Фарзандингизнинг ютуқларини мақтаб, уни рағбатлантиринг. Шу билан бирга, унинг хатоларини мулойимлик билан тушунтириб, тўғри йўлга йўналтиринг.
2. Ҳис-туйғуларни тўғри ифода этишни ўргатиш: Фарзандингизга ўз ҳис-туйғуларини сўзлар орқали ифода этишни ўргатинг. Бу унинг эмоционал интеллектни ривожлантиришга ёрдам беради.
3. Чегаралар ўрнатиш: Фарзандингизга аниқ қоидалар ва чегаралар белгилаб беринг. Бу унинг ўзини тутишини назорат қилишга ёрдам беради.
4. Мустақилликни рағбатлантириш: Уни мустақил қарор қабул қилишга ва масъулиятни ўз зиммасига олишга ўргатинг. Бу унинг ўз-ўзига ишончини оширади.
5. Эътиборни бошқариш: Фарзандингизга эътиборни бошқалар билан бўлишишни ва жамоада ишлашни ўргатинг. Бу унинг ижтимоий кўникмаларини ривожлантиради.
6. Намуна бўлиш: Ўзингиз ҳам ҳис-туйғуларингизни тўғри ифода этиб, фарзандингизга намуна бўлинг.

Энг муҳими, фарзандингизнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олиб, уни қўллаб-қувватлаш ва тушунишга ҳаракат қилинг.

https://t.me/Psixoterapevtuz


ҚЎРҚОҚЛАР АСОСАН ИСТЕРОИД, ПСИХАСТЕНИК ВА ЭМОТИВ ПСИХОТИПДАГИЛАРДИР

БОЛАЛАРНИ ПСИХОТИПИГА КЎРА ТАРБИЯЛАШ

#farzand_tarbiyasi

Болалар психотипининг 8 тури мавжуд.

Эътибор беринг:
1. Гипертим тур. Ҳаддан ташқари ҳаракатчан, мулоқотга жуда мойил. Ҳамма нарса уни қизиқтиради. Ҳамма билан дўстлашаверади. Кўп савол беради. Қоидалар ва бир ҳилликдан жуда тез безор бўлади.  
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:
- назорат ўта қаттиқ бўлмагани яхшироқ.
- койиш керак, бироқ майда-чуйдалар учун эмас.
- қизиқишларини кузатиш ва нима муҳимлигини аниқлаб олиш лозим.  
- у билан мулоқотда ҳиссиётларга берилмасдан, сабр қилиб туриш шарт.

2. Ҳиссий-лабил тур – ўзгарувчан кайфиятли. Кайфиятига қараб  ҳаракатлари, иштаҳаси, келажакка қараши ва ҳатто ўзига бўлган ишончи ҳам ўзгариб туради. У атай қилмайди. Бу самимиий туйғу. Сезгирлиги, яқинларига ҳамдарлиги билан ҳам ажралиб туради. Худди шу жиҳати билан кўпчиликнинг кўнглини топади.  
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:  
- мухаббат ва эркалаш унинг қулфи дилини очади, қараш ва интилишларини гапириб тугата олмайди. Совуққонлик ва қўпол муомалага жавобан индимас ва хомуш бўлиб қолади.  - болага ўзингизни намуна қилиб кўрсатиб, камситманг. У ўзи учун кураша олмай қолади, депрессияга тушиши ҳам мумкин.
- Ҳаётида барқарорликни таъминлашга ҳаракат қилинг. Ҳар қандай ўзгариш унга жиддий таъсир кўрсатади.

3. Конформ тур – Ҳамма сингари кўпчиликка бўйсунади. Тайёр намуналар асосида яшайди ва жуда консерватив. Унинг учун ҳамма нарса оддий. Анъаналарни севади.  
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:
- бундай боланинг оиласи жуда аҳил бўлиши керак.
- ҳаёт тарзини ўзгартирмасликка ҳаракат қилинг. 
- ким билан мулоқотда бўлишига аҳамият беринг, чунки у ўзгалар фикрига ишонади ва ножоиз одамларга эргашиб кетиши мумкин.  Агар дўстлари яхши бўлса, қўллаб-қувватланг.

4. Ёпиқ тур (шизоид) – ҳамма нарса уники ва ҳамма нарса у ҳақда. Унинг ички олами дўстларига, жамоасига қараганда анча қизиқ. Ноанъанавий фикрлайди ва ажабтовур таклифлар беради. Изчил. Кам гап. Мулоқотни хушламайди.
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:  
- кўп болалар билан танишишга ундаманг. 
- бир нарсани қайта-қайта суриштираверманг.  Бир марта сўраш - етарли.  
- жуда муҳим масала борасида сирлашдими, бу сирни ҳаммадан асранг. 
- ишончини қозониш учун жуда эътиборли бўлинг. 
- дўстларини уйга таклиф қилишни истаса, йўқ деманг, бош-қош бўлинг. Шу тарзда мулоқот сирларини ўрганиб олади.  

5. Кучли портловчи тур. Жуда қатъиятли, ҳар бир ишни асосли ва пухта бажаради, интизомли. Ҳар бир иш қонуний бўлиши шарт. Бироқ, фақат ўзининг қизиқишлари борасида қайғуради. Ҳатто жанжалгача бориши мумкин. Узоқ вақт хавотирлари исканжасида қолиб кетиши  ҳиссиётларнинг навбатдаги портлашига асос бўлади. Кўринишидан жуда ўжар, тажовузкордек. Ота-она бола характерини юмшатишмаса,  эгоцентрик шахс сифатида улғаяди ва бундан яқинлари азият чекиши мумкин.  
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:  
- бошқаларнинг муваффақиятини ўзиники қилиб олмаслиги учун уни кимгадир ғамхўрлик қилишга, яхши ишларга ўргатинг. Мақташдан олдин шу яхши ишни ўзи қилганми ёки йўқми, ишонч ҳосил қилинг. 
- бошқаларни тушунишга ва кўмак беришга кўниктиринг.  
- ҳар қандай бошламани охиригача олиб боришга ва  муваффақиятли тугатишга ёрдам беринг.  Меҳнатсеварлигини рағбатлантиринг.
 
6. Хавотирланувчан тур (психастеник). Ҳамма нарсадан қўрқади. Тортиниб, жимгина юради. Айтилганни бажаради. Ўзига ишончсиз. Ҳар қандай майда-чуйдага қайғуради. Ўзига талабчанлигидан имкониятларини паст баҳолайди. Бироқ, ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Тез чарчаб қолади. Узоқ давом этувчи ақлий ва ҳиссий юкламаларга дош беролмайди. Аммо, жуда ҳам масъулиятли, мулойим ва сезгир.  
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:
- жамоат жойларида амал қилинадиган қоидаларни мунтазам тушунтириб боринг.
- имконияти етмайдиган талабларни қўйманг. Бажара олмасдан ваҳимага тушиб қолади.  
- ҳар доим мақтаб юринг, уни эътиборсиз қолдириш мумкин эмас.
- муваффақиятсизлигини хотиржам қабул қилинг ва унга сиз учун азиз эканлигини, ҳар ерда ва ҳар қачон қўллаб-қувватлашга тайёрлигингизни тушунтиринг.

https://t.me/Psixoterapevtuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❓Қўрқоқликнинг сабаби нимада?

❓Қайси психотипдаги болалар қўрқоқ бўлишади?

P.S. дугонам билан суҳбатдан…

https://t.me/Psixoterapevtuz


Истерик невроз (конверсия неврози) белгилари

Истерик невроз – бу психогеник (руҳий сабабли) касаллик бўлиб, у жисмоний ва руҳий бузилишлар шаклида намоён бўлади. Бу ҳолат кўпроқ истероид шахслар типидаги одамларда учрайди ва улар ўз ҳиссиётларини кучайтириб намоён қилишга мойил бўлишади.

1. Руҳий (эмоционал) белгилари

Эҳтиросли ва драматик хулқ-атвор – бемор ўз ҳолатини кучайтириб кўрсатади, оғир азоб чекканини намойиш қилади.
Кутилмаган кайфият ўзгаришлари – қаттиқ қайғу, ҳаяжон ёки қаттиқ хурсандлик орасида тез алмашинув.
Эътиборни жалб қилиш истаги – бемор ўзининг азият чекканини одамларга кўрсатишга ҳаракат қилади.
Ёлғон ёки муболағали шикоятлар – жисмоний ёки психик оғриқлар ҳақида, лекин уларнинг тиббий асоси бўлмаслиги мумкин.
Манипулятив хулқ-атвор – одамларни ўз мақсадига эришиш учун ҳиссиётлар билан бошқариш.

2. Жисмоний (соматик) белгилари

Неврологик аломатлар (аммо реал шикастланиш йўқ):
• Вақтинчалик кўрлик, карлик ёки нутқ бузилишлари
• Вақтинчалик фалаж (ҳеч қандай неврологик сабаб йўқ)
• Қўл-оёқларда сезгирлик йўқолиши
• Титишлар ва крампи (лекин эпилепсияга ўхшамайди)
Ҳаво етишмовчилиги (псевдоастма) – бемор нафас олишда қийналади, лекин тиббий текширувларда ҳеч қандай ўпка муаммоси топилмайди.
Тахикардия ва қон босими ўзгариши – стресс пайтида юрак тез уради.
Бош айланиши ва беҳушлик хуружлари – кўпроқ одамлар олдида ёки стресс вазиятда содир бўлади.
Гистерияга хос тикилар ва спазмлар – асабий титрашлар, мувозанат йўқотиш.

3. Муомала ва ижтимоий аломатлар

Бошқаларнинг эътиборини жалб қилиш – беморнинг оғриқлари ёки муаммолари орқали диққат марказига чиқиш.
Одамларни айблаш – “Мен шу одам туфайли бундай бўлиб қолдим” деган фикр билан ўзини қурбон қилиб кўрсатиш.
Гапираётганда ортиқча ҳаракатлар – қўл-кўп ҳаракат қилиш, кўз ёш тўкиш, баланд овозда гапириш.
Табассум ва йиғи орасида тез ўтиш – ҳиссий ҳолатнинг кескин ўзгариши.

4. Ҳужумлар (истероид хуружлар)
Драматик “беҳушлик” – лекин муваффақиятли тикланиш тез юз беради.
“Ҳужум” пайтида атрофдагиларга реакция қолиши – масалан, “беҳуш” бўлган одам муздек сув сепилса ёки тезкор ҳаракат қилинса, шошилиб реакция беради.

https://t.me/Psixoterapevtuz


3️⃣➖🔤🔤🔤

Kechirimlilik mashqi
– o‘tmishda xafa qilgan insonlarni kechirishga harakat qiling
Kechirimlilik ustida ishlash uchun quyidagi mashqlar yordam beradi.
Ular qalbdagi og‘irlikni yengillashtirishga, ichki xotirjamlikni topishga va Ramazondan yanada ko‘proq foyda olishga yordam beradi.

1. Kechirishga niyat qilish - har bir kechirim jarayoni niyat bilan boshlanadi. O‘zingizga quyidagi savollarni bering: "Men bu odamni yoki vaziyatni kechirishni xohlaymanmi?". "Kechirish bilan yuragimda qanday o‘zgarish bo‘lishini xohlayman?". Kechirish bu – majburiyat emas, qalb uchun eng yaxshi tanlov ekanini tushunish kerak.
2. Yozish mashqi - o‘zingizni ranjitgan inson yoki vaziyat haqida yozing. His-tuyg‘ularingizni ochiq ifoda qiling: g‘azab, xafagarchilik yoki tushkunlik. Keyin o‘zingizga savol bering: "Bu dardni olib yurish menga foyda beryaptimi?" So‘ngra, "Men bu insonni kechirishga qaror qildim" deb yozing.
3. Kechirim duosi - "yuragimni toza qil, mendan og‘irlikni olib tashla, men bu insonni kechirishga qaror qildim, yordam ber!", buni kuniga bir necha marta takrorlash kechirish jarayonini osonlashtiradi.
4. Empatiya mashqi - o‘zingizni ranjitgan insonning o‘rniga qo‘yib ko‘ring. U nega bunday qildi? U ham o‘z hayotida og‘ir narsalarni boshdan kechirgan bo‘lishi mumkinmi? Agar men uning o‘rnida bo‘lsam, nima his qilgan bo‘lardim? Empatiya kechirishni osonlashtiradi va yurakdagi g‘azabni kamaytiradi.
5. Letting go mashqi (qo‘yib yuborish) - ko‘zingizni yuming va chuqur nafas oling. O‘zingizni xafa qilgan insonni ko‘z oldingizga keltiring. Unga mehr bilan qarang va "Men seni kechirdim" deb ichingizda ayting. Qalbdagi og‘irlikni qanday tushayotganini his qilishga harakat qiling.
6. Amaliy kechirish - kimgadir mehribonlik qiling (ehson, yordam, duoda eslash). O‘zingizni kechirishni ham unutmang! O‘tmishdagi xatolaringiz uchun o‘zingizni ayblab yurish o‘rniga, ulardan saboq olib oldinga harakat qiling.

✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
Kechirimlilik vaqt talab qiladi. Uni bosqichma-bosqich amalga oshirsangiz, Ramazondan keyin ham yuragingiz yengil bo‘ladi. Qaysi mashq eng samarali bo‘lishini o‘zingiz sinab ko‘rib topishingiz mumkin.

https://t.me/Psixoterapevtuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Psixoterapevtuz


30 kunlik Ramazonda ruhiyat tarbiyasi «HALOVAT» dasturi
kundalik tavsiyalari

Ramazon faqatgina ro‘za tutish emas, balki ichki dunyoni poklash, ruhiy xotirjamlikka erishish va sabrni mustahkamlash davridir. Ushbu 30 kunlik tavsiyalar Ramazonda ruhiyatni tarbiyalashga yordam beradi.
 
1-HAFTA: RAMAZONGA RUHIY VA HISSIY TAYYORGARLIK
1-kun: Niyatni yangilang – Ramazonga pok niyat bilan kirish uchun qalbingizni tayyorlang.
  Ramazonda niyatni yangilash – bu qalban va aqlan Ramazonga tayyorgarlik ko‘rish, ro‘zani faqat ochlik va chanqoqlik deb qabul qilish emas,  o‘zini tarbiyalash va ruhiy poklanish imkoniyati sifatida ko‘rishdir.
Bu quyidagilarni o‘z ichiga oladi:
1. Ishlarga yangicha ruh bilan yondashish – barcha foydali ishlarga e’tiborni oshirish.
2. Yomon odatlardan voz kechish – tilni yomon so‘zlardan saqlash, g‘iybat, hasad va sabrsizlikdan tiyilish.
3. Sabr va shukrni mustahkamlash – ro‘za orqali sabr qilishni o‘rganish va hayotdagi ne’matlarga shukr qilish.
4. O‘zingizni va maqsadlaringizni qayta ko‘rib chiqish – Ramazondan keyin ham ijobiy o‘zgarishlarni davom ettirishni niyat qilish.
5. Yaxshilik qilishga intilish – sadaqa berish, odamlarga yordam berish va yaxshi so‘zlar aytish odatini shakllantirish. Ramazonda niyatni yangilash – bu Ramazonga shunchaki urf-odat sifatida emas, balki qalbni va hayotni o‘zgartiruvchi muhim davr sifatida qarashdir.

2-kun: Ichki kuchni topish: sabr va iroda kuchini mustahkamlash uchun ro‘za tutishdan ruhiy zavq oling
 
  Ro‘za nafaqat jismoniy ibodat, balki insonning ichki kuchini mustahkamlovchi ajoyib vositadir. U sabr, iroda, nafsni tiyish va ruhiy poklanishni ta’minlaydi. Ro‘za inson qalbini mustahkamlab, hayotga boshqacha nazar bilan qarashga yordam beradi.
1. Ro‘za – ichki kuchni tarbiyalash vositasi - ro‘za nafaqat ochlik va chanqoqni his qilish emas, balki ruhiy, aqliy va hissiy jihatdan o‘z ustida ishlash demakdir. Sabrni tarbiyalaydi - ro‘za tutilganda inson o‘z nafsini tiyishga o‘rganadi, sabr qilishni mashq qiladi. Irodani mustahkamlaydi - har kuni belgilangan vaqtda ovqatlanishdan tiyilish kuchli iroda talab qiladi.Ro‘za tuta olgan odam hayotdagi boshqaqiyinchiliklarga ham bardosh bera oladi. Nafsniboshqarishga o‘rgatadi - odam o‘zining istaklarininazorat qilishni o‘rganadi. Ro‘za orqali inson o‘ziningtaom, gap-so‘z va xatti-harakatlarini nazorat qilishqobiliyatini oshiradi. Ruhiy poklanish va ichki tinchlik- ro‘zador inson sabr va qanoat orqali hayotga ijobiymunosabatda bo‘lishni o‘rganadi.
2. Ro‘za qanday ruhiy zavq bag‘ishlaydi - ro‘zaning ichki zavqini his qilish uchun uni faqat bir ibodat emas, balki ruhiy sayohat sifatida qabul qilish kerak. Tinchlik va huzur hissi - ro‘zador odam sabr bilan o‘z his-tuyg‘ularini boshqarishga o‘rganadi. Bu esa hayotda tinchlik va bardavom xotirjamlikni ta’minlaydi.Minnatdorlik tuyg‘usini oshiradi - ro‘za insonni bor narsadan rozi bo‘lishga, shukr qilishga o‘rgatadi.Ochlik va chanqoq orqali inson rizqning qadrigayetadi.
Kuchli iroda va o‘zini nazorat qilish - ro‘za davomida inson shirin so‘zli, yaxshi xulqli va bosiq bo‘lishga harakat qiladi. Nafsni tiyish hayotning boshqajabhalarida ham o‘zini tuta olishga o‘rgatadi.
3. Ro‘za tutishdan ruhiy zavq olish uchun nimalargae’tibor berish kerak? - Ro‘zaning haqiqiy ruhiy ta’sirinihis qilish uchun quyidagilarga amal qilish muhim:ruhiy xotirjamlik uchun fikrlarni nazorat qilish -salbiyfikrlardan uzoq bo‘lish, g‘iybat va yomon so‘zlardantiyilish kerak. Ro‘za paytida ijobiy fikrlash vashukronalik ruhiy yuksalishga olib keladi. Ro‘zanifaqat jismoniy emas, ruhiy ibodat sifatida qabul qilish - ro‘zani faqat ochlik va chanqoq bilan cheklamaslik, balki uni nafsni tarbiyalash va ruhiy poklanish yo‘lideb bilish kerak.
Ro‘za tutish sabr, iroda va ruhiy poklanish yo‘lihisoblanadi. U insonning ichki kuchini mustahkamlab, hayotga bo‘lgan qarashini ijobiy tomonga o‘zgartiradi. Agar ro‘zani ruhiy sayohat sifatida qabul qilsak, undan yanada katta zavq olishimiz mumkin. Ichki kuchingizni topish uchun ro‘zani sevib, qalbdan qabul qiling!

https://t.me/Psixoterapevtuz


Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog) dan repost
30 kunlik Ramazonda ruhiyat tarbiyasi.pdf
46.9Mb
📌“Руҳият тарбияси” курси муқаддимаси ҳамда Рамазонга руҳий тайергарлик мақсадида “Ҳаловат” 30 кунлик кундалик!

💯Энг яқинларингизга улашинг ва Рамазонда ҳаловат топинг!

https://t.me/DrGavharDarvish


📱 Our specialists provide full consultations in Uzbek, Russian, and English.
🏬 Book an online consultation with a doctor or psychologist at "HIDAYA MED CLINIC".
❓ Who conducts the consultations?
Psychologists, psychiatrists, neurologists, and psychotherapists.
🧕 "HIDAYA MED CLINIC" offers the opportunity to benefit from online consultations with experienced doctors and psychologists.
📍 How to book a consultation?
The patient submits a request via this Telegram profile.
A HIDAYA MED CLINIC representative contacts the patient to schedule the consultation, collect necessary documents (such as test results or images), and discuss payment details.
At the agreed time, the patient and the specialist (doctor or psychologist) connect for the consultation. Based on the discussion, the doctor provides a treatment plan if necessary.
📱 Consultation methods:
Phone or Telegram chat
Video call (via Zoom, WhatsApp, Viber, Imo)
🌍 Who can use this service?
🔰 Citizens of Uzbekistan, Kazakhstan, Tajikistan, Kyrgyzstan, and other countries.
💁‍♀ Who conducts the consultations?
Qualified practicing doctors and psychologists from HIDAYA MED CLINIC in Tashkent.
💶 Consultation cost:
💸 The price depends on the specialist's field and will be determined after your request is received.
📱 Contact us:
📞 +998 90 951 34 44
📞 +998 33 951 34 44
📲 Follow us on social media:
Telegram | Instagram | TikTok | Facebook


🎙 Гавхар Дарвиш билан суҳбат: Рамазонга руҳий тайёргарлик!
27 февралда бўлиб ўтган ушбу суҳбат талаб ва истакларга биноан қайта тақдим этилмоқда!
Рамазон нафақат жисмоний, балки руҳий тарбия ойидир. Бу муборак ойга қандай тайёргарлик кўриш керак? Руҳий покланиш ва маънавий уйғониш учун нима қилиш керак?
📌 Гавхар Дарвеш билан қизиқарли ва илҳомлантирувчи суҳбатни тингланг!
✨ Тана ва руҳни уйғотишга тайёрмисиз?
Меҳмонимиз: Гавҳар Дарвиш – тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, психиатр, психотерапевт, нарколог.
Рамазон ойини хотиржам ва ички тотувлик билан қарши олишни истайсизми?
Ушбу суҳбатда сиз руҳий тайёргарлик бўйича муҳим тавсиялар ва йўл-йўриқлар оласиз!

🔊 Тўлиқ суҳбатни эшитинг ва яқинларингизга ҳам улашинг!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram

https://t.me/Psixoterapevtuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Psixoterapevtuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ramazon muborak!

@BintuSodiq

https://t.me/Psixoterapevtuz


психолог руҳий соғлом ва беморни ажратиб олиши муҳимми?

Ҳа, психолог учун руҳий жиҳатдан соғлом инсон ва руҳий касалликка чалинган беморни ажрата олиш жуда муҳим. Бу нафақат тўғри маслаҳат бериш, балки беморга ўз вақтида керакли ёрдам кўрсатиш учун ҳам зарур.

Нега бу муҳим?
1. Тўғри ташхис қўйиш – Психолог инсонда руҳий муаммолар (стресс, хавотир, шахсий инқирозлар) бор-йўқлигини, улар касаллик даражасидами ёки оддий психологик қийинчиликларми, ажрата олиши керак.
2. Касбий мутахассисга йўналтириш – Агар инсонда жиддий руҳий касаллик белгилари кузатилса (масалан, депрессия, шизофрения, биполяр бузилиш), психолог уни психотерапевт ёки психиатрга йўналтириши керак.
3. Муносиб муолажа усулини танлаш – Руҳий соғлом инсонга мотивация ва маслаҳатлар етакчи роль ўйнаса, касалликка чалинган беморга тиббий муолажа ва махсус терапия керак бўлади.

Руҳий соғлом ва касал инсонни қандай ажратиш мумкин?

Психологлар руҳий соғлиқни баҳолаш учун турли усуллардан фойдаланадилар:
• Клиник интервью ва суҳбатлар
• Психологик тестлар ва анкета сўровномалари
• Беморнинг ҳаёт тарзи ва кундалик фаолиятини таҳлил қилиш
• Хулқ-атвор ва ҳис-туйғулардаги ўзгаришларни кузатиш

Руҳий соғлом инсон:
✔ Ҳаётдаги муаммоларга қарамай, уларни ечишга ҳаракат қилади
✔ Ҳис-туйғуларини назорат қила олади
✔ Ижтимоий ҳаётда нормал фаолият юритади
✔ Ҳалокатли фикрлар ва ўз жонига қасд қилиш хаёллари йўқ

Руҳий касалликка чалинган инсон:
❌ Жиддий ва узоқ давом этувчи стресс, депрессия
❌ Реалликни англашда қийинчиликлар (галлюцинациялар, паранойя)
❌ Жамиятдан узоқлашиш ва кундалик ҳаётни бошқара олмаслик
❌ Ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва ўзини зиён етказиш

Хулоса

Психолог ҳар бир инсоннинг ҳолатини индивидуал баҳолаши ва агар жиддий руҳий касаллик белгилари бўлса, уни малакали психиатр ёки психотерапевтга йўналтириши зарур. Шу билан бирга, психологлар ҳам руҳий соғлом инсонларга шахсий ўсиш, стрессни бошқариш ва ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича ёрдам беради.

Бизнинг психологларимиз руҳий соғлом ва бемор инсонни ажратиб, тўғри ендаша олади.

Бизга мурожаат қилинг:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/Psixoterapevtuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Azizbek Mirzaahmadovich Yeraliyev - bolalar va o’smirlar psixiatri, nevrolog, psixiatr.
2004- 2007 yillar, Toshkent tibbiyot akademiyasi qoshidagi akademik litseyda
2007-2014 yillarda Toshkent tibbiyot akademiyasining davolash ishi fakultetida
2014-2016 yillarda Toshkent tibbiyot akademiyasining psixiatriya klinik ordinaturasida oʻqigan. Neyrofiziologiya va klinik diagnostika,
nevrologiya boʻyicha oʻqigan.
2023 yilda Sankt-Peterburgdagi Bexterov nomidagi psixiatriya va nevropatologiya ilmiy amaliy markazida psixoterapiya boʻyicha malaka oshirgan. Xozirda Olmaliq shahrida Neyroskrining xususiy klinikasida va 2 sonli Toshkent viloyati ruhiy kasalliklar shifoxonasida ishlaydi.

https://t.me/Psixoterapevtuz


❗️Клиникамизда даволаниш:
1️⃣. СТАЦИОНАР (клиникада етиб) ДАВОЛАНИШ - 10 кунга - 7.500.000 сўм (даволаниш ичига энг замонавий дорилар, бош-бўйин массажи, 3 маҳал овқатланиш, психолог билан ишлаш киради).

2️⃣. КУНДУЗГИ СТАЦИОНАР (қатнаб) - 10 кунга 5.500.000 сўм (даволаниш ичига энг замонавий дорилар, бош-бўйин массажи, психолог билан ишлаш киради).

3️⃣. ТАБИИЙ ДОРИЛАР БИЛАН ДАВОЛАНИШ - 10 кунга - 4.500.000 сўм (даволаниш ичига табиий дорилар, витаминлар, бош-бўйин массажи, психолог билан ишлаш киради).

🔈 Жой банд қилиш учун:
+998909513444
+998339513444 билан боғланинг.

👍Ҳидая клиникаси жамоаси Сизга руҳий саломатлик тилайди!

https://t.me/Psixoterapevtuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Psixoterapevtuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.