АПАТИЯ-қизиқиш, интилиш истак ва иштиёқнинг йўқолиши. Беморларда эмоционал, яьни ҳиссиёт лоқайдлиги қайд этилади. Апатия ҳолати кўпинча абулия ҳолати билан бирга учрагани учун ҳам апато-абулик синдроми деб айтилади. Беморлар ташқи муҳитга ҳеч қандай қизиқиш билдирмай қўядилар, ҳамма нарсага-ўқишга, ишга, севимли машғулотларига, севинчли ва суюкли кишиларига бутунлай бепарво бўлиб қоладилар. Апатия шизофрения хасталиги, бош миянинг оғир бузилишлари билан кечадиган касалликларга хос аломатлардандир.
https://t.me/Psixoterapevtuz
https://t.me/Psixoterapevtuz